🔴 Лавозимдан олинган Қаҳрамон Қуронбоев президентга миннатдорчилик билдирди Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимидан озод этилган Қаҳрамон Қуронбоев ижтимоий тармоқда мурожаат билан чиқиб, президент Шавкат Мирзиёевга миннатдорчилик билдирди. Қуронбоев 2024 йилдан буён Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасига раҳбарлик қилганини қайд этиб, бу даврда «маҳалла еттилиги» фаолиятининг ижтимоий-ҳуқуқий асослари яратилганини таъкидлади. «Муҳтарам Президентимизга маҳалла тизими ва унинг ходимлари учун яратиб берилаётган кенг имкониятлар, юксак ишонч ва доимий қўллаб-қувватлов учун чин қалбимдан миннатдорчилигимни билдираман», — деб ёзди Қуронбоев. У шунингдек, маҳалла раислари, «еттилик» аъзолари ҳамда ҳамкорлик қилган вазирлик ва идораларга миннатдорчилик билдирган. 5 сентябрь куни Қаҳрамон Қуронбоевнинг Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимидан озод этилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. 7 сентябрь куни президент фармони билан Ғофуржон Мирзаев Бош вазир ўринбосари — Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси этиб тайинланди. Қуронбоевнинг кейинги фаолияти ҳақида ҳозирча расмий маълумот берилмаган. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X