🔴Ғофуржон Мирзаев Маҳаллалар уюшмаси раиси бўлди Президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келган Ғофуржон Мирзаев лавозимидан озод этилган. У Қаҳрамон Қуронбоев ўрнига Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси этиб тайинлангани айтилмоқда. Бу ҳақда «Дарё» ўз манбасига таяниб хабар берди. Ғофуржон Мирзаев 2022 йил ноябрида президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланган эди. Бунга қадар у Сирдарё вилояти ҳокими лавозимида ишлаган. Бугун ижтимоий тармоқларда Қаҳрамон Қуронбоев ҳам Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимидан озод этилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳозирча ушбу кадрлар ўзгариши бўйича расмий қарор ёки Президент матбуот хизмати хабари эълон қилинмаган. Маҳаллалар уюшмасининг расмий сайтида ҳам ахборот янгиланмаган. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X