Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.7/day last 25 minutes ago
Reactions per 1K views 9.2 👍 ❤ 🤣

Президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозими тугатилди Президент фармони билан Президент администрацияси тузилмасида навбатдаги ўзгаришлар амалга оширилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозими ва унинг бўлинмаси бутунлай тугатилди. Шу муносабат билан Президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Пўлат Бобожонов бошқа ишга ўтиши сабаб лавозимидан озод этилди. Аввалроқ унинг Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси ўринбосари этиб тайинлангани маълум қилинган эди. Тузилмавий ўзгаришлардан кейин кадрлар бўйича маслаҳатчи бўлинмаси бажариб келган айрим вазифалар бошқа тузилмаларга ўтказилди. Хусусан, давлат мукофотлари ва геральдика соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорлик қилиш ва улар фаолиятини мувофиқлаштириш Комлаенс хизматига қўшимча вазифа сифатида юклатилди. Маҳалла институти самарадорлигини ошириш эса Президентнинг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмасининг қўшимча фаолият йўналиши этиб белгиланди. Шу тариқа, Президент администрациясида алоҳида кадрлар бўйича маслаҳатчи институти бекор қилиниб, унинг вазифалари бошқа тузилмалар ўртасида қайта тақсимланди. Маълумот учун, Кадрлар бўйича маслаҳатчи аввалроқ Қуронбоев ўрнига Маҳаллалар уюшмаси раиси этиб тайинланган Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев эди. У 2023 йил августда Президентнинг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланган. Telegram| Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

02.5K5K7.5K10K7 Sep 07:1714 Nov 04:168.5K7 Sep 07:17: 0 views14 Nov 04:16: 8,500 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
7 Sep 2026, 07:170
14 Nov 2026, 04:168.5K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.