🔴 Ҳоким ёрдамчилари ёппасига ишдан олинмоқда Яқинда Президент энг намунали ҳоким ёрдамчиларига 50 фоизгача устама тўлаш, уларни Хитой, Япония ва Туркияга малака оширишга юбориш бўйича топшириқ берган эди. Энди эса республика бўйлаб маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари лавозимидан озод қилиниб, вазифасини бажарувчи сифатида ишлашда давом этаётгани хабар қилинмоқда. Собиқ депутат Расул Кушербаевнинг ёзишича, бу ҳам Президент топшириғи асосида амалга оширилмоқда. Ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти қайта кўриб чиқилиб, фидойи ва ташаббускор кадрлар қайта тайинланади, иш самараси талабга жавоб бермайдиганлар эса янгиланади. Саралаш натижасида фидойи, ташаббускор ва иш самарадорлиги юқори деб топилган кадрлар лавозимига қайта тайинланиши, фаолияти талабга жавоб бермайдиган ходимлар эса бошқа кадрлар билан алмаштирилиши кўзда тутилган. Бироқ бу жараён бир қатор саволларни ҳам келтириб чиқармоқда. Республика бўйича жами қанча ҳоким ёрдамчиси лавозимидан озод қилинди? Уларни қайта тайинлашда қандай аниқ мезонлар қўлланади? Саралашни ким ўтказади ва иш самарадорлиги қайси кўрсаткичлар асосида баҳоланади? Ҳозирча ушбу саволларга доир расмий ва батафсил маълумот берилгани йўқ. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X