Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.6/day last 29 minutes ago
Reactions per 1K views 9.2 👍 ❤ 🤣

🔴Тошкентда талабаларни ётоқхона ва ижара уйларига жойлаштириш бошланди ✔️ЎзЖОКУда муаммо қандай ечилаяпти? Янги ўқув йили бошланиб, ҳар йилгидек талабаларни турар жой билан таъминлаш масаласи долзарб бўлиб турибди. Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжа ижтимоий тармоқларда талабаларни кутиб олиш ва уларни ётоқхонага жойлаштириш жараёни акс этган видеони эълон қилди. Кадрларда ректорнинг ўзи ҳам талабалар билан мулоқот қилиб, жойлаштириш жараёнида иштирок этаётгани кўринади. Университет маълумотига кўра, Талабаларни турар жой билан таъминлаш офиси ҳар куни ишламоқда. Белгиланган талабларга жавоб берадиган талабалар университет ётоқхонасига жойлаштириляпти. Ётоқхонадан жой ололмаган ёки ижара уйига эҳтиёжи бор талабаларга эса университетга яқин ҳудудлардан хонадон топишда кўмаклашилмоқда. Аввалроқ Қудратхўжа Тошкент шаҳри ва вилояти аҳолисига ҳам мурожаат қилиб, имкони бор оилаларни талабаларга уйидан жой беришга чақирган эди. Унинг таъкидлашича, барча талабаларни университет ётоқхонаси билан таъминлаш имкони мавжуд эмас. Талабалар турар жойи масаласи янги ўқув йили арафасида ОТМлар учун асосий муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълумотига кўра, 2026 йилда давлат олий таълим ташкилотларида 394 та талабалар турар жойи мавжуд бўлиб, улар 160 мингдан ортиқ талабани қабул қила олади. Талабаларнинг ётоқхона билан қамрови 58 фоизга етган. Ётоқхонадан жой ололмаган давлат ОТМлари талабаларига ижара харажатининг бир қисми компенсация қилиниши мумкин. Тошкент шаҳрида бу миқдор бир БҲМгача, бошқа ҳудудларда эса ярим БҲМгача белгиланган. Шунингдек, талабалар ётоқхонасига жойлашиш учун ариза бериш электрон шаклда my.gov.uz орқали амалга оширилади. Telegram| Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

02.5K5K7.5K10K6 Sep 14:4114 Nov 04:168.4K6 Sep 14:41: 0 views14 Nov 04:16: 8,380 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
6 Sep 2026, 14:410
14 Nov 2026, 04:168.4K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.