Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.6/day last 28 minutes ago
Reactions per 1K views 9.2 👍 ❤ 🤣

🔴Хитой Андижонга яна бир қадам яқинлашди ✔️Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўлида илк туннель очилди Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўли қурилишида навбатдаги муҳим босқич якунланди — Қирғизистон ҳудудидаги биринчи туннель тўлиқ қазиб ўтилди. Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўли компанияси маълумотига кўра, Кош-Добо Шимолий №2 туннелининг узунлиги 209,6 метрни ташкил этади. Темир йўл қурилиши 2025 йил июнь ойида бошланган. Айни пайтда 27 та туннель, 43 та кўприк ва 88 та йўл участкасида ишлар олиб борилмоқда. Шунингдек, 20 та темир йўл станцияси қурилиши бўйича ишлар бошланган. Янги темир йўл Ўзбекистон учун Хитойга Қирғизистон орқали чиқадиган қўшимча ва қисқароқ темир йўл йўналишини шакллантиради. Маршрут Хитойнинг Қашғар шаҳридан бошланиб, Қирғизистон орқали Ўзбекистоннинг Андижон вилоятига кириб келади. Йўлнинг умумий узунлиги 500 километрдан ортиқ бўлиши, унинг 304,84 километри Қирғизистон ҳудудидан ўтиши режалаштирилган. Денгизга тўғридан-тўғри чиқиш имконияти бўлмаган Ўзбекистон учун ушбу темир йўл шарқ томонга янги транспорт йўлагини очиши билан аҳамиятли. Айни пайтда Андижон ва умуман Фарғона водийси Хитойдан келадиган янги темир йўл коридорининг Ўзбекистондаги кириш нуқтасига айланади. Хитой, Қирғизистон ва Ўзбекистон иштирокида амалга оширилаётган лойиҳа Хитойнинг «Бир макон, бир йўл» ташаббуси доирасидаги йирик транспорт лойиҳаларидан бири ҳисобланади. Лойиҳанинг умумий қиймати 4,7 млрд долларга баҳоланган. Молиялаштириш схемасига кўра, қарийб 2,3 млрд доллар Хитой банклари томонидан кредит сифатида ажратилади. Қолган қисми уч давлат ташкил этган қўшма компания устав капитали орқали молиялаштирилади. Компанияда Хитойнинг улуши 51 фоиз, Ўзбекистон ва Қирғизистонники эса 24,5 фоиздан. Ўзбекистоннинг лойиҳага киритадиган маблағи 560 млн доллардан ортиқни ташкил этади. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

02.5K5K7.5K10K7 Sep 16:1414 Nov 04:168.7K7 Sep 16:14: 0 views14 Nov 04:16: 8,690 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
7 Sep 2026, 16:140
14 Nov 2026, 04:168.7K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.