Чорвоқда ота ва икки ўғил чўкиб кетди 2 сентябрь куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Чорвоқ сув омборида фожиали ҳодиса юз берди. ФВВ маълумотига кўра, ота ва унинг икки ўғли катерда сайрга чиққан. Улар сувга тушиш тақиқланган ҳудудга бориб, ҳимоя нимчасисиз сувга тушган ва чўкиб кетган. Ҳодиса ҳақида хабар келиб тушгач, ФВВнинг ғаввос-қутқарувчилари дарҳол қидирув ишларини бошлаган. Айни пайтда сув омборининг 2–2,5 километр радиусида қидирув олиб борилмоқда, жараёнга барча зарур куч ва воситалар жалб этилган. Қутқарувчиларнинг таъкидлашича, сув омборининг катта майдони ва чуқурлиги қидирув ишларини қийинлаштирмоқда. Операция ФВВ назоратида давом этмоқда. Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X