Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Янгиликлар, танқидий-таҳлилий мақолалар, журналистик суриштирувлар UzDiplomat.uz — Адолат очиқликдан бошланади •facebook.com/uzdiplomat •instagram.com/uzdiplomat.uz •youtube.com/@uzdiplomat Реклама: +99893 571 72 35 Таҳририятга мурожаат— @uzdiplomat_uz

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.6/day last 7 hours ago
Reactions per 1K views 9.3 👍 ❤ 🤣
  1. «Камбағалликдан холи» ҳудудда ҳам камбағаллар бўлади - Вазир ўринбосари Бухоро ҳокими йил охиригача ҳудудда камбағал бўлмайди деб ваъда берганди Камбағаллик даражаси 3 фоиздан паст бўлган маҳалла ва туманлар «камбағалликдан холи» ҳудудлар ҳисобланади. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари Марат Жўраев матбуот анжуманида маълум қилди. «Камбағалликдан холи маҳалла ёки камбағалликдан холи туман деганимизда, бу кўрсаткич уч фоиздан пастга тушган маҳалла ва туманларимизни назарда тутамиз», — деди у. Жўраевга кўра, бундай мақом ҳудудда камбағал оилалар умуман қолмаганини англатмайди. Аввалроқ Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов 2026 йил якунигача вилоятда камбағаллик ва ишсизликни нолга туширишга ваъда бериб, «Бухорода йил якунигача камбағаллик, ишсизлик бўлмайди», деган эди. Чиноз тумани ҳокими Шерзод Солиҳов ҳам сентябрдаги йиғилишда йил охиригача туманни камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантиришга кафолат берган. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

  2. 🔴Ўзбекистонда мавсумий “ўлат” бошландими? ✔️Тошкентда 6 киши ис газидан заҳарланиб ҳалок бўлди Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётган хусусий уйда олти киши ис газидан заҳарланиб вафот этди. Яна икки киши оғир аҳволда шифохонага ётқизилди. Бош прокуратура маълумотига кўра, уйнинг ертўласига ўрнатилган иситиш қозони хавфсизлик талабларига жавоб бермаган. Шунингдек, газ тармоғига белгиланган тартибда, тегишли техник шартларсиз уланилгани аниқланган. Ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 116, 257 ва 205-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Эслатма: «2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ 25 та ҳодисада 46 нафар одам вафот этган». Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

  3. edited

    🔴 Ўзбекистонда давлат корхоналарига берилган имтиёзлар хусусий бизнес ривожини чекламоқда Жаҳон банки Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича директори Нажи Бенҳассин Novastan нашрига берган интервьюсида минтақада иқтисодий ўсиш кузатилаётгани, бироқ бу жараён ҳали етарлича сифатли иш ўринлари яратилишига олиб келмаётганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда иш берувчиларнинг ярмидан кўпи малакали кадрлар етишмаслигини бизнес ривожига жиддий тўсиқ деб ҳисоблайди. Шунингдек, давлат корхоналарининг иқтисодиётдаги устун мавқеи хусусий сектор ривожини чекламоқда. Кичик бизнес учун кредит олиш, гаров талаблари ва рақобат шароитлари ҳам долзарб муаммо бўлиб қолмоқда. Жаҳон банки вакилига кўра, иқтисодий тараққиётни фақат ЯИМ ўсиши билан эмас, балки аҳоли даромадлари, меҳнат унумдорлиги ва сифатли иш ўринлари кўпайиши билан ҳам баҳолаш зарур. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

  4. 🔴«Ректорларни сайлаш вақти пишиб етилган» — Абдуқодир Тошқулов Термиз давлат университети ректори Абдуқодир Тошқулов Ўзбекистонда олий таълим муассасалари ректорларини сайлаш тизимига ўтиш вақти келганини айтди. Унинг фикрича, давлат университетларига берилган академик ва молиявий мустақиллик бугунги кунда етарли даражада. Uzdiplomat мухбири Абдуқодир Тошқуловдан ректорларнинг мустақиллиги, Олий таълим вазирлиги олдида ҳисобдорлиги ва уларни юқоридан тайинлаш амалиёти ҳақида сўради. Журналист ректорлар катта олий таълим муассасасини бошқариши, шундай экан, уларга Ғарб университетларидаги каби кенгроқ мустақиллик бериш зарурлигини таъкидлади. Тошқулов эса ҳозирда 40 та давлат университетига академик ва молиявий мустақиллик берилганини айтиб, мавжуд имкониятлардан қониқишини билдирди. «Ҳозир икки йўналишда мустақиллик берилган университетнинг мустақиллигидан мен ректор сифатида қаноатланаман», — деди у. Журналист вазирлик томонидан бериладиган топшириқлар, қабул квоталари ва ходимларнинг маошини белгилаш масаласидаги чекловларни эслатди. «Маошни тўлиқ мустақил ҳал қиламиз. Ҳозир устама бериш даражаси ҳам чекланмаган. KPI тизимлари жорий қилинган. Ҳар қандай вазиятда сметани ўзгартира оламиз», — деди Тошқулов. Унинг айтишича, университет харажатлар сметасини йил давомида ўзгартириш имкониятига эга. Шунингдек, Термиз давлат университетида Малайзиянинг Утара университети франшизаси ва 15 та давлатдаги 30 дан ортиқ олийгоҳ билан қўшма таълим дастурлари амалга оширилмоқда. Суҳбат давомида яна бир журналист ректорларнинг юқоридан тайинланиши улар мустақиллигини чекловчи асосий омиллардан бири эмасми, деган масалани кўтарди. Тошқулов бу саволга жавобан: «Ректорларни сайлаш масаласида вақт пишиб етилган», — деди. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

  5. 🔴 Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги диққатига: 41 нафар кўзи ожиз инсон ишсиз қолиш хавфи остида ✔️Ижтимоий ҳимоя фақат нафақа эмас, кўзи ожиз инсонларнинг мавжуд иш ўринларини ким ҳимоя қилади? Uzdiplomat.uz таҳририятига Тошкент шаҳри Миробод туманида жойлашган, асосан ногиронлиги бўлган шахсларни иш билан таъминлаб келаётган ишлаб чиқариш корхонасининг оғир молиявий аҳволи юзасидан мурожаат келиб тушди. Мурожаатда банк кредитлари, тўпланиб қолган пенялар ва маҳсулотларни сотишдаги муаммолар туфайли 75 нафар ходимнинг иш ўрни хавф остида қолгани айтилмоқда. Уларнинг 41 нафари кўриш бўйича ногиронлиги бўлган шахслардир. Гап Тошкент шаҳри Миробод тумани, Мунис кўчаси, 10-уйда жойлашган «ЎзКОЖ Чўтка» ишлаб чиқариш корхонаси ҳақида кетмоқда. Таҳририятга тақдим этилган маълумотномага кўра, мазкур корхона 1953 йилда фабрика сифатида ташкил этилган. Ўша йилларда бу ерда 350 нафар киши, жумладан, 245 нафар кўзи ожиз фуқаро меҳнат қилган. 1991 йилда фабрика комбинатга айлантирилган ва ишчилар сони 900 нафарга етган. Улардан 540 нафари кўриш бўйича ногиронлиги бўлган шахслар эди. Бугун эса корхонада атиги 75 нафар киши ишламоқда. Уларнинг 41 нафари кўзи ожиз фуқаролар бўлиб, мурожаатга кўра, ўртача ойлик иш ҳақи 3 миллион сўмни ташкил этади. Корхона жорий йилнинг биринчи ярмида 8,3 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқаргани билдирилган. Улар орасида алюминий эшик-ромлар учун аксессуарлар, қадоқланган газли ва газсиз ичимлик сувлари бор. Шунга қарамай, корхона ўз фаолиятини давом эттиришда жиддий молиявий қийинчиликларга дуч келган. Батафсил ўқиш Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

  6. 🔴Қирғизистонда вилоят ва туманлар ўрнига аймоқлар ташкил этиш режалаштирилмоқда - ExpressAsia Қирғизистонда маъмурий-ҳудудий тузилишни ўзгартириш режалаштирилмоқда. Вилоят ва туманлар ўрнига тумандан катта, аммо вилоятдан кичик ҳудудий бирликлар — аймоқлар (округ) ташкил этилиши мумкин. ExpressAsia хабарига кўра, бу ҳақда мамлакат Давлат хизмати ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш ишлари бўйича давлат агентлиги директори Элчибек Жантаев маълум қилган. Ҳозир Қирғизистонда еттита вилоят, 40 та туман ва 34 та шаҳар мавжуд. Ислоҳот доирасида 40 та туман ўрнида 20 дан ортиқ аймоқ ташкил этиш кўзда тутилмоқда. Ҳудудларни бирлаштиришда уларнинг ўзига хос хусусиятлари ва ривожланиш салоҳияти ҳисобга олинади. Жумладан, Иссиқкўл вилоятини шимолий ва жанубий қисмларга ажратиш имконияти кўриб чиқилмоқда. Жалолобод ва Ўш вилоятларидаги кичик туманлар эса ривожланиш салоҳиятига эга йирикроқ ҳудудларга қўшилиши мумкин. Бу маъмурий-ҳудудий ислоҳотнинг иккинчи босқичи бўлади. Биринчи босқич 2023 йилда бошланган. Айрим туманлар чегаралари ўзгартирилиб, баъзи аҳоли пунктлари шаҳарлар таркибига киритилган. Президент Садир Жапаров 2026 йил апрелида янги тизим дастлаб битта тажриба аймоғида синовдан ўтказилишини айтган эди. Бир йилдан уч йилгача бўлган муддатда мазкур ҳудуднинг мустақил ва самарали бошқарилиши ҳамда республика бюджети дотацияларига қарамликдан чиқиш имконияти баҳоланади. Тажриба муваффақиятли бўлса, янги тизим бутун мамлакат бўйлаб жорий этилиб, вилоят ва туманлар тугатилади. Ҳозирча бу режалаштирилаётган ўзгариш бўлиб, ислоҳот ҳали якунлангани йўқ. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

  7. 📄uzdiplomat иқтибоси🖍 «Ҳокимият берилган ҳар қандай инсон уни суиистеъмол қилишга мойил. Шунинг учун ҳокимиятни ҳокимиятнинг ўзи чеклаб туриши керак». Шарль Монтескьё, Француз файласуфи, ёзувчи «Қонунлар руҳи», 1748 йил. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

  8. 🔴Кимнинг ойлиги қанча? Боғчаларда 2,85 млн, молия соҳасида 19,71 млн сўм Ўзбекистонда ўртача ойлик 7 млн 274 минг сўмга етди, деб хабар бермоқда Статистика қўмитаси. Соҳалар ўртасидаги фарқ эса катта. Ҳамон соғлиқни сақлаш ва таълим тизими ходимлари энг кам маош олувчилар сафида. Мактабгача таълимда ўртача маош 2 млн 846 минг сўм бўлса, банк, суғурта ва бошқа молиявий хизматларда 19 млн 713 минг сўмни ташкил этмоқда. Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2026 йил январь–сентябрь ойларида ўртача иш ҳақи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18 фоизга ошган. Энг паст ўртача маошлар таълимнинг айрим йўналишлари ва тиббиётда қайд этилган: - мактабгача таълимда — 2,85 млн сўм; - соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматларда — 4,45 млн сўм; - умумий ўрта таълимда — 4,79 млн сўм. Бу рақамлар фақат тарбиячи, шифокор ёки ўқитувчининг маоши эмас, тегишли муассасалардаги турли лавозимларда ишловчи ходимларнинг ўртача иш ҳақини ифодалайди. Юқори маошли соҳалар қаторида банк ва молиявий хизматлардан ташқари ахборот ва алоқа — 17,01 млн сўм, ташиш ва сақлаш — 11,27 млн сўм билан ажралиб турибди. Саноатда ўртача ойлик 8,37 млн сўм бўлган. Яшаш жойига қараб ҳам фарқ сезиларли. Тошкент шаҳрида ўртача маош 12,3 млн сўм, Навоий вилоятида 8,82 млн сўм. Энг паст кўрсаткичлар Қашқадарёда — 4,97 млн сўм, Сурхондарёда — 4,99 млн сўм қайд этилган. Ўртача ойлик 7,27 млн сўм экани ҳамма шунча маош олади дегани эмас. Катта маош олувчиларнинг даромади ҳам умумий ҳисобга қўшилиб, ўртача кўрсаткични юқорига тортади. Қўмита медиана иш ҳақини ҳам ҳисоблаган. Январь–август ойларида у 4 млн 166 минг сўм бўлган. Оддий қилиб айтганда, ҳисоб-китобга киритилган ходимларнинг ярми шу миқдордан кам, қолган ярми кўп маош олган. Таълимда медиана иш ҳақи 3,21 млн сўм, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматларда 3,27 млн сўмни ташкил этган. Келтирилган рақамлар қўлга тегадиган пул эмас, солиқлар чегирилгунга қадар ҳисобланган маошлардир. Шунингдек, ушбу статистикага кичик тадбиркорлик субъектлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари киритилмаган. ❓Сиз қанча маош оласиз? Даромадингиз ўртача иш ҳақига етганми? Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

  9. 🔴Мирзиёев нега «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвонини рад этган? Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов бир гуруҳ фаоллар Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллаб, уни давлатнинг юксак мукофотларидан бирига номзод сифатида тавсия қилиш учун рухсат сўраганини ёзди. Рафиқов бу ҳақда 27 октябрда эълон қилинган мақоласида маълум қилган. Унинг қайд этишича, воқеа бир неча йил олдин бўлган. Муаллиф мактуб йўллаганларни «учар фаоллар» деб атаган, аммо уларнинг исмларини очиқламаган. Рафиқовнинг ёзишича, ушбу воқеадан кейин президент шундай деган: «Атрофимда юрган одамларки менинг қалбимда нима борлигини тушунмаса, яна кимдан хафа бўлишим керак». Муаллиф бу воқеани президент учун энг катта мукофот аҳолининг розилиги экани ҳақидаги фикрига мисол сифатида келтирган. Мақолада қайси мукофот назарда тутилгани, мактуб қачон юборилгани ва номзод комиссияга расман киритилган-киритилмагани айтилмаган. Аввал, аниқроғи 2017 йил декабрда давлат мукофотларини топшириш маросимида академик Оқил Салимов Шавкат Мирзиёевга «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвонини беришни таклиф қилгани ҳақида ЎзА ёзган. Йиғилганлар ташаббусни қарсаклар билан қўллаб-қувватлаган. Бироқ Мирзиёев мамлакат учун ҳали кўп иш қилиши зарурлигини айтиб, таклифни рад этган. 2018 йил 27 апрелда эса «Менинг фикрим» жамоавий мурожаатлар порталида Иброҳим Бурхонович Норов муаллифлигида президентни «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан тақдирлаш ҳақида таклиф жойлаштирилган. Мурожаат сенаторлар ва депутатларга йўлланган. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов 1994 йилда «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан тақдирланган. У ушбу унвоннинг биринчи соҳиби ҳисобланади. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

  10. 🔴Минг нафар тажрибали тиббиёт ходимларига уй олишда ёрдам, хорижда тажриба орттирган шифокорларга 50 миллион сўмгача устама берилади Тиббиёт тизимида камида 15 йил ишлаган ходимларнинг ипотека кредитининг бир қисмини қоплаш учун 50 миллиард сўм ажратилди. Бу орқали 2027 йилда минг нафар тиббиёт ходимининг янги уйга кўчиб ўтиши кўзда тутилган. Президент Шавкат Мирзиёев соҳа вакиллари билан учрашувда тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш ва тажрибали мутахассисларни рағбатлантириш чораларини маълум қилди. Президент матбуот котиби хабарига кўра: 🔹 Ёшларга ҳам ипотека ёрдами берилади. Ҳар йили 500 нафар ёш тиббиёт ходимининг ипотека кредити бошланғич бадалининг 25 фоизи қоплаб берилади. 🔹 Олис ҳудудлардаги шифокорлар устамаси оширилади. Келаси йилдан уларнинг барчасига ойлик қўшимча устама 2 миллион сўмдан 4,5 миллион сўмга кўтарилади. Бундай ҳудудга ишга кирган шифокорга 50 миллион сўм бир марталик рағбат пули ҳам берилади. 🔹 Хорижий клиникаларда тажриба тўплаган ватандош шифокорларга ойига 50 миллион сўмгача устама тўланади. Ўзбекистон шифохоналарига жалб этиладиган бу мутахассисларнинг иш жойлари замонавий ускуналар билан жиҳозланади. Улар ўз жамоасини мустақил шакллантириши мумкин бўлади. Нуфузли конференцияларда қатнашиш ва хориждаги ҳамкасблари билан тажриба алмашиш харажатлари ҳам қопланади. 🔹 Бу иш 26 та ихтисослашган марказдан бошланади. Ҳар бир марказ директори 2027 йилда 5–10 нафардан ватандош шифокорни жалб этишга масъул бўлади. 🔹 Тажриба ҳудудларга ҳам етказилади. Жарроҳ, анестезиолог, реаниматолог, ассистент ва ҳамширалардан иборат жамоалар жойларда маҳаллий кадрларни ўқитади. Ҳудудлардаги тиббиёт гуруҳлари марказларда 3–4 ойлик стажировкадан ўтказилади. 🔹 Шифокор ва ҳамшираларнинг маоши иш натижасига боғланади. Бунда аҳолининг тиббий хизматдан қониқиш даражаси асосий мезон бўлади. 2027 йилдан шифохона ва поликлиникалар фаолиятига аҳолининг ўзи баҳо берадиган механизмлар жорий этилади. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

  11. edited

    🔴Тиббиёт ходимларининг даромади ошади ✔️Ҳамшираларга 2,5 миллион сўмгача, оилавий шифокорлик бўйича тор соҳа мутахассисларига 5,5 миллион сўм устама тўланади Тиббиёт ходимларининг маошига қўшимча устамалар белгиланади. Президент Шавкат Мирзиёев соҳа вакиллари билан учрашувда бу ҳақда маълум қилди. Президент матбуот котиби хабарига кўра: 🔹 Бакалавриатни битирган ҳамшира ва тиббиёт оғаларига 1,5 миллион сўм, магистратурани тугатганларга 2,5 миллион сўм қўшимча устама тўланади. 🔹 Оилавий шифокорлик бўйича тор соҳа мутахассисига устама 5,5 миллион сўм бўлади. 🔹 2027 йилдан резидентурада ўқиш бепул бўлиб, талабаларга 3 миллион сўм стипендия тўланади. Ўқиш йўналишга қараб икки йилдан беш йилгача: оилавий шифокорликда икки йил, жарроҳликда беш йил давом этади. 🔹 Келаси йилдан тиббиёт талабалари ҳафтада уч кун бемор билан ишлашни ўрганади. Битирувчилар охирги ўқув йилини тўлиқ тиббиёт муассасасида амалиётда ўтказади. 🔹 Бирламчи бўғин ва туманлардаги ходимларнинг малака ошириш харажатларини давлат тўлиқ қоплайди. Ходимлар қаерда малака оширишни мустақил танлайди, жараёнга хусусий сектор ҳам жалб этилади. Бу орқали 130 минг ходимнинг йилига жами 100 миллиард сўм маблағи тежалиши айтилди. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

  12. 🔴Энг яхши шифокорларга электромобиль, танлов ғолибларига 30 миллион сўмдан мукофот берилади Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт ва фармацевтика ходимлари билан учрашувда соҳадаги рағбатлантириш чоралари ва янги режаларни маълум қилди. Президент матбуот котиби хабарларига кўра: 🔹 Жорий йилда туман бўғинидаги энг яхши шифокор ва ҳамширалар ўртасида ўтказилаётган вилоят танловлари ғолиблари 30 миллион сўмдан мукофотланади. 🔹 2027 йилда вилоят босқичида ғолиб бўлган 14 нафар шифокорга электромобиль берилади. 🔹 Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи энг яхши 10 та лойиҳа муаллифига 200 миллион сўмдан грант ажратилади. 🔹 Илғор даволаш усуллари ва илмий ишланмаларни жорий этаётган тиббиёт ходимлари учун Ибн Сино номидаги алоҳида давлат мукофотини таъсис этиш ташаббуси илгари сурилди. 🔹 Бирламчи бўғин тиббиёт ходимлари босқичма-босқич бепул махсус кийим-бош билан таъминланади. 🔹 2027 йилда кафолатланган пакет доирасидаги бепул дорилар тури 73 тага, тиббий текширувлар тури 36 тага етказилади. Бирламчи тиббий ёрдамнинг янги модели яна 100 та туманда йўлга қўйилади. 🔹 Инфаркт ва инсультни эрта аниқлаш ҳамда даволаш дастури келаси йил барча туман ва шаҳарларни қамраб олади. Унга 280 миллиард сўм ажратилади. 🔹 Ошқозон, йўғон ичак, простата бези ва ўпка саратонини эрта аниқлаш дастури Самарқанддан бошланиб, 2028 йилдан барча ҳудудларда жорий этилади. Бунинг учун йилига 700 миллиард сўм йўналтирилади. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

  13. 🔴«Док-1 Макс» жабрланувчиларига товоннинг 80 фоизи давлат ҳисобидан тўланди «Док-1 Макс» ва «Амбронол» дориларидан жабрланган болаларнинг оилаларига компенсациянинг қолган қисми давлат ҳисобидан тўлиқ қоплаб берилди. Уч йил давомида судланганлардан белгиланган товоннинг атиги 20 фоизи ундирилган эди. Тўловлар 2026 йилнинг 20–24 октябрь кунлари амалга оширилган. Бу ҳақда фарзанди вафот этган ва ногиронлик орттирган болаларнинг ота-оналари Gazeta.uz’га маълум қилган. Мажбурий ижро бюроси матбуот котиби Фаррух Тошпўлатов ҳам хабарни тасдиқлаган. Суд ҳукмларига кўра, товон пуллари иш бўйича айбдор деб топилган Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг собиқ раҳбарлари ҳамда дори ишлаб чиқарувчининг Ўзбекистондаги расмий дилери — Quramax компанияси вакилларидан ундирилиши керак эди. Бироқ нашр ота-оналар тақдим этган банк ҳужжатларини ўрганиб, уч йилда зарар суммасининг фақат 20 фоизи ундирилганини аниқлаган. Қолган 80 фоиз октябрь ойида давлат маблағлари ҳисобидан тўланган. Давлат қоплаган маблағ кейинчалик судланганлардан ундириладими — ҳозирча очиқ эмас. Шунингдек, тўлов олганлар сони ва ажратилган маблағнинг умумий миқдори ҳам маълум қилинмаган. МИБ вакили Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда қўшимча ахборот берилишини билдирган. Компенсация тўланганидан кейин масъуллар дорилар асоратидан ногиронлик орттирган болаларнинг ҳолидан хабар ола бошлаган. 25 октябрда Тошкентдан борган вакиллар Қорақалпоғистондаги жабрланувчи оилалар билан учрашган. Шуманайлик Шаҳрам Абатбаевнинг отасига кўра, ташриф буюрганлардан бири тўловларни назорат қилиш учун уларни президент юборганини айтган. Ўзини Болалар миллий тиббиёт маркази шифокори деб таништирган мутахассис эса болани Тошкентда даволаш, йўл чиптаси ва шифохонага ётқизиш масалаларида ёрдам таклиф қилган. Жабрланган оилалар товон пулини тўлиқ олиш ва болаларни даволатиш масаласида бир неча йил давомида турли идораларга мурожаат қилиб келган. 2025 йил октябрда улар президент Шавкат Мирзиёевга ҳам видеомурожаат йўллаган эди. Эслатиб ўтамиз, биринчи инстанция суди ҳукмида дорилардан 68 нафар бола вафот этгани, 18 нафари ногиронлик орттиргани қайд этилган. 2024 йил ноябрдаги алоҳида суд ҳукми билан ногиронлик орттирган жабрланувчилар рўйхатига яна беш нафар бола киритилган. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

  14. 🔴Шакар заводларига «ширин» имтиёзлар... ✔️Шакар бозори кимнинг манфаати учун чекланмоқда? ✔️Заводларни «қутқариш» истеъмолчига қанчага тушади Ўзбекистонда ёпиқ ҳукумат қарори билан 2027 йилдан озиқ-овқат корхоналари учун оқ шакар импортига йиллик 300 минг тонна квота белгиланмоқда. Маҳаллий заводларнинг кредит муддатларини узайтириш, фоиз харажатларининг бир қисмини давлат ҳисобидан қоплаш кўзда тутилган. Юлий Юсупов буни рақобатбардош бўлолмаган корхоналарга қайта-қайта имтиёз бериш сиёсатининг давоми деб баҳоламоқда. Отабек Бакиров эса аҳоли ҳам қимматлашиши мумкин бўлган шакар учун, ҳам заводларга молиявий ёрдам учун ҳақ тўлашидан огоҳлантирмоқда. Шакар қимматлашса, бу қандолат, ичимлик ва бошқа маҳсулотлар нархига ҳам таъсир қилиши мумкин. Заводларга ёрдам истеъмолчига нима беради? Нега бозорга таъсир қилувчи қарор очиқ эълон қилинмаган? Батафсил — Uzdiplomat.uz мақоласида. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

  15. edited

    📄uzdiplomat иқтибоси🖍 "Ҳақиқат шундай нарсаки, баъзан у одамни тўғри гапни айтишга ундайди». Октябрь, 2026 Қудратилла Рафиқов, Касаба уюшмалари федерацияси раиси Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

  16. 🔴Давлат монополияси интиҳоси…ми? Ўзбек киносини нима кутяпти? ✔️Фильм яратиш хусусий секторга ўтади. Бу ижодий эркинликни ҳам кенгайтирадими? ✔️«Онам фаррош бўлганлар. Сиз билан учрашишимни эшитиб, роса йиғладилар» — Дилшод Мирзамуротов Киноижодкорлар билан учрашувда самимий сўзлар ҳам, соҳани ўзгартирадиган режалар ҳам айтилди. Кинематография агентлиги тугатилади, фильм яратиш хусусий секторга ўтади, «Ўзбекфильм»нинг вазифалари ўзгаради. Бу ўзгаришлар ижодкорларга қанчалик эркинлик беради? Лойиҳаларни ким танлайди, маблағ қандай тақсимланади? Ўзбек киносини кутаётган ўзгаришлар ва уларнинг аҳамияти ҳақида сайтда ўқинг! Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

  17. 🔴 Ўзбекистон норозилигидан сўнг Эрон элчихоналари Самарқанд ҳақидаги баҳсли постларини ўчирди 26 октябрь куни Эроннинг Арманистон, Болгария, Зимбабве, Финляндия ва Хитойдаги элчихоналари «Х» ижтимоий тармоғидаги саҳифаларидан Ўзбекистоннинг тарихий-маданий меросига оид сиёсий мазмундаги баёнотларини олиб ташлади. Аввалроқ Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси Муҳаммад Али Искандарий Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилиб, унга Ўзбекистоннинг қатъий эътирозини ифодаловчи норозилик нотаси топширилган эди. ТИВ мазкур материалларни олиб ташлашни сўраган. Баҳс АҚШ давлат котиби Марко Рубионинг Самарқанддаги Регистон майдонидан эълон қилган видеоси ортидан бошланган. Эроннинг Зимбабведаги элчихонаси унга жавобан Регистон меъморчилигини Эрон–ислом цивилизациясининг белгиси сифатида таърифлаган. Арманистондаги элчихона эса Рубио турган жойни форс цивилизацияси ва меъморчилигининг бир қисми деб атаган. Бу баёнотлар ўзбекистонлик ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ва жамоатчилик вакилларининг эътирозига сабаб бўлган. Улар Регистон меросини фақат бир цивилизацияга боғлашга қарши чиқиб, Темурийлар ва кейинги маҳаллий ҳукмдорларнинг тарихий ҳиссасини эслатган. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

  18. 🔴Тошкентда ҳаво ифлосланиши билан боғлиқ ноқулай шароитлар келгуси ҳафта бошигача сақланиши мумкин Тошкент ва унга туташ ҳудудларда чанг массалари таъсири келгуси ҳафта бошигача давом этиши мумкин. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси маълум қилди. Иқлим ўзгариши миллий маркази директори Фаррух Саттаровнинг айтишича, ҳаво ифлосланишига ёғингарчиликнинг камлиги ва ҳавонинг табиий алмашинувини қийинлаштираётган метеорологик шароитлар ҳам таъсир кўрсатмоқда. 26 октябрга қадар Тошкентда атиги 3,9 миллиметр ёғингарчилик кузатилган. Октябрь ойи учун меъёр эса 23,7 миллиметрни ташкил этади. Ёғингарчилик камлиги чанг зарраларининг ҳаводан ювилиб тушишини секинлаштириб, уларнинг тўпланишига шароит яратмоқда. Қўмита маълумотига кўра, 25–26 октябрь кунлари Meteosat сунъий йўлдоши тасвирларида Тошкент ва унинг атрофида йирик чанг массалари кузатилган. Бу Тошкент шаҳри ва вилояти, шунингдек, Сирдарё ва Жиззах вилоятларининг айрим ҳудудларини қамраб олган. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

  19. 🔴«Ўзбекфильм» энди фильм ишлаб чиқармайди ✔️Унинг ўрнида миллий кинокомпания ташкил этилади «Ўзбекфильм» давлат муассасаси тугатилиб, унинг ўрнида замонавий бизнес модели асосида ишлайдиган «Ўзбекфильм» миллий кинокомпанияси ташкил этилади. Янги компания фильм ишлаб чиқариш билан шуғулланмайди — бу йўналиш тўлиқ хусусий секторга ўтказилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев киноижодкорлар билан учрашувда маълум қилди. Фильмларни молиялаштиришда ҳам давлат буюртмасидан субсидия асосида қўллаб-қувватлаш тизимига ўтилади. Келгуси йилдан миллий кинокомпания сўровига кўра ҳар йили бюджетдан тегишли маблағ ажратиб борилади. Бу билан соҳадаги бошқарув иккига бўлиниб қолмайдими? Аввалроқ, Кинематография агентлиги тугатилиб, кино соҳасида давлат сиёсатини юритиш ваколати Маданият вазирлигига ўтказилиши айтилганди. Вазирликда Кино санъати департаменти ташкил этилиб, унинг раҳбари мақоми вазир ўринбосарига тенглаштирилади. Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 2021 йил 7 апрелдаги қарори билан «Ўзбекфильм» давлат унитар корхонаси негизида «Ўзбекфильм» киноконцерни ташкил этилиши белгиланган эди. Ўшанда ҳам унинг вазифаси хусусий кинокомпанияларга фильм, мультфильм ва сериаллар яратиш бўйича хизмат кўрсатиш сифатида қайд этилган. Шу тариқа, иккита алоҳида тузилма бўлади, аммо уларнинг вазифаси фарқ қилади. Маданият вазирлигидаги департамент давлат сиёсатини юритади, «Ўзбекфильм» эса бизнес модели асосида ишлайдиган миллий кинокомпания бўлади. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

  20. edited

    🔴«Ўзбекфильм» ҳудудида киношаҳарча қурилади ✔️Аввал Бўстонлиқда ҳам шундай лойиҳа режалаштирилган эди «Ўзбекфильм»нинг 10 гектарлик ҳудудида кино хизматларини бирлаштирувчи «Ўзбекфильм кино шаҳарчаси» ташкил этилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёевнинг киноижодкорлар билан учрашувида маълум қилинди. Ягона индустриал кластер сифатида ташкил этиладиган шаҳарчада замонавий технологиялар билан жиҳозланган Дубляж ва овозлаштириш маркази ҳам қурилади. Масъулларга икки ой ичида малакали лойиҳа ташкилотини жалб қилиб, мастер-режа ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш топширилди. Қурилиш ишларини 2027 йил март ойида бошлаш белгиланди. Шунингдек, кино тизимидаги бўш турган давлат активлари очиқ савдога чиқарилади. Учрашувда фильмларни молиялаштириш тартиби ҳам ўзгариши айтилди. Давлат буюртмаси амалиётидан субсидия асосида қўллаб-қувватлаш тизимига ўтилади. «Бундан буён давлат фильмнинг буюртмачиси эмас, ижодкорлар ва хусусий секторнинг ишончли ҳамкори бўлади», — деди президент. Янги механизмни бир ойда жорий этиш вазифаси қўйилди. Фильм ишлаб чиқаришда ижодий жараён ва унинг талабларига устуворлик берилади. Келгуси йилдан «Ўзбекфильм» миллий кинокомпанияси сўровига кўра ҳар йили бюджетдан тегишли маблағ ажратиб борилади. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда киношаҳар барпо этиш режаси аввал ҳам илгари сурилган. Президентнинг 2021 йил 7 апрелдаги қарорида Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида замонавий киношаҳар ташкил этиш учун камида 50 гектар ер ажратиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш белгиланган эди. Бу вазифа учун 2021 йил 1 сентябргача муддат берилган. Аввалги режада Бўстонлиқдаги камида 50 гектарлик майдон назарда тутилган бўлса, янги эълон «Ўзбекфильм»нинг 10 гектарлик ҳудудига тааллуқли. Бўстонлиқ лойиҳасининг тақдири ҳақида бизда ҳозирча маълумот йўқ. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

  21. Older posts