🔴Шакар заводларига «ширин» имтиёзлар... ✔️Шакар бозори кимнинг манфаати учун чекланмоқда? ✔️Заводларни «қутқариш» истеъмолчига қанчага тушади Ўзбекистонда ёпиқ ҳукумат қарори билан 2027 йилдан озиқ-овқат корхоналари учун оқ шакар импортига йиллик 300 минг тонна квота белгиланмоқда. Маҳаллий заводларнинг кредит муддатларини узайтириш, фоиз харажатларининг бир қисмини давлат ҳисобидан қоплаш кўзда тутилган. Юлий Юсупов буни рақобатбардош бўлолмаган корхоналарга қайта-қайта имтиёз бериш сиёсатининг давоми деб баҳоламоқда. Отабек Бакиров эса аҳоли ҳам қимматлашиши мумкин бўлган шакар учун, ҳам заводларга молиявий ёрдам учун ҳақ тўлашидан огоҳлантирмоқда. Шакар қимматлашса, бу қандолат, ичимлик ва бошқа маҳсулотлар нархига ҳам таъсир қилиши мумкин. Заводларга ёрдам истеъмолчига нима беради? Нега бозорга таъсир қилувчи қарор очиқ эълон қилинмаган? Батафсил — Uzdiplomat.uz мақоласида. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X