🔴«Ўзбекфильм» энди фильм ишлаб чиқармайди ✔️Унинг ўрнида миллий кинокомпания ташкил этилади «Ўзбекфильм» давлат муассасаси тугатилиб, унинг ўрнида замонавий бизнес модели асосида ишлайдиган «Ўзбекфильм» миллий кинокомпанияси ташкил этилади. Янги компания фильм ишлаб чиқариш билан шуғулланмайди — бу йўналиш тўлиқ хусусий секторга ўтказилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев киноижодкорлар билан учрашувда маълум қилди. Фильмларни молиялаштиришда ҳам давлат буюртмасидан субсидия асосида қўллаб-қувватлаш тизимига ўтилади. Келгуси йилдан миллий кинокомпания сўровига кўра ҳар йили бюджетдан тегишли маблағ ажратиб борилади. Бу билан соҳадаги бошқарув иккига бўлиниб қолмайдими? Аввалроқ, Кинематография агентлиги тугатилиб, кино соҳасида давлат сиёсатини юритиш ваколати Маданият вазирлигига ўтказилиши айтилганди. Вазирликда Кино санъати департаменти ташкил этилиб, унинг раҳбари мақоми вазир ўринбосарига тенглаштирилади. Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 2021 йил 7 апрелдаги қарори билан «Ўзбекфильм» давлат унитар корхонаси негизида «Ўзбекфильм» киноконцерни ташкил этилиши белгиланган эди. Ўшанда ҳам унинг вазифаси хусусий кинокомпанияларга фильм, мультфильм ва сериаллар яратиш бўйича хизмат кўрсатиш сифатида қайд этилган. Шу тариқа, иккита алоҳида тузилма бўлади, аммо уларнинг вазифаси фарқ қилади. Маданият вазирлигидаги департамент давлат сиёсатини юритади, «Ўзбекфильм» эса бизнес модели асосида ишлайдиган миллий кинокомпания бўлади. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Uzdiplomat | Расмий канал
Subscribers
34.8K
+0 24h
Reach per post (ERR)
22.5%7.8K avg views
Posting
8.6/day
last 8 hours ago
Reactions per 1K views
9.3
👍 ❤ 🤣
Views over time
| When | Views |
|---|---|
| 26 Oct 2026, 13:23 | 0 |
| 14 Nov 2026, 04:16 | 6.8K |
Who shared this post
Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)
Nobody yet.