🔴Ўзбекистонда мавсумий “ўлат” бошландими? ✔️Тошкентда 6 киши ис газидан заҳарланиб ҳалок бўлди Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётган хусусий уйда олти киши ис газидан заҳарланиб вафот этди. Яна икки киши оғир аҳволда шифохонага ётқизилди. Бош прокуратура маълумотига кўра, уйнинг ертўласига ўрнатилган иситиш қозони хавфсизлик талабларига жавоб бермаган. Шунингдек, газ тармоғига белгиланган тартибда, тегишли техник шартларсиз уланилгани аниқланган. Ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 116, 257 ва 205-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Эслатма: «2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ 25 та ҳодисада 46 нафар одам вафот этган». Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X