Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.6/day last 8 hours ago
Reactions per 1K views 9.3 👍 ❤ 🤣

🔴Минг нафар тажрибали тиббиёт ходимларига уй олишда ёрдам, хорижда тажриба орттирган шифокорларга 50 миллион сўмгача устама берилади Тиббиёт тизимида камида 15 йил ишлаган ходимларнинг ипотека кредитининг бир қисмини қоплаш учун 50 миллиард сўм ажратилди. Бу орқали 2027 йилда минг нафар тиббиёт ходимининг янги уйга кўчиб ўтиши кўзда тутилган. Президент Шавкат Мирзиёев соҳа вакиллари билан учрашувда тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш ва тажрибали мутахассисларни рағбатлантириш чораларини маълум қилди. Президент матбуот котиби хабарига кўра: 🔹 Ёшларга ҳам ипотека ёрдами берилади. Ҳар йили 500 нафар ёш тиббиёт ходимининг ипотека кредити бошланғич бадалининг 25 фоизи қоплаб берилади. 🔹 Олис ҳудудлардаги шифокорлар устамаси оширилади. Келаси йилдан уларнинг барчасига ойлик қўшимча устама 2 миллион сўмдан 4,5 миллион сўмга кўтарилади. Бундай ҳудудга ишга кирган шифокорга 50 миллион сўм бир марталик рағбат пули ҳам берилади. 🔹 Хорижий клиникаларда тажриба тўплаган ватандош шифокорларга ойига 50 миллион сўмгача устама тўланади. Ўзбекистон шифохоналарига жалб этиладиган бу мутахассисларнинг иш жойлари замонавий ускуналар билан жиҳозланади. Улар ўз жамоасини мустақил шакллантириши мумкин бўлади. Нуфузли конференцияларда қатнашиш ва хориждаги ҳамкасблари билан тажриба алмашиш харажатлари ҳам қопланади. 🔹 Бу иш 26 та ихтисослашган марказдан бошланади. Ҳар бир марказ директори 2027 йилда 5–10 нафардан ватандош шифокорни жалб этишга масъул бўлади. 🔹 Тажриба ҳудудларга ҳам етказилади. Жарроҳ, анестезиолог, реаниматолог, ассистент ва ҳамширалардан иборат жамоалар жойларда маҳаллий кадрларни ўқитади. Ҳудудлардаги тиббиёт гуруҳлари марказларда 3–4 ойлик стажировкадан ўтказилади. 🔹 Шифокор ва ҳамшираларнинг маоши иш натижасига боғланади. Бунда аҳолининг тиббий хизматдан қониқиш даражаси асосий мезон бўлади. 2027 йилдан шифохона ва поликлиникалар фаолиятига аҳолининг ўзи баҳо берадиган механизмлар жорий этилади. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

02.5K5K7.5K27 Oct 08:3114 Nov 04:167.7K27 Oct 08:31: 0 views14 Nov 04:16: 7,740 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
27 Oct 2026, 08:310
14 Nov 2026, 04:167.7K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.