«Камбағалликдан холи» ҳудудда ҳам камбағаллар бўлади - Вазир ўринбосари Бухоро ҳокими йил охиригача ҳудудда камбағал бўлмайди деб ваъда берганди Камбағаллик даражаси 3 фоиздан паст бўлган маҳалла ва туманлар «камбағалликдан холи» ҳудудлар ҳисобланади. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари Марат Жўраев матбуот анжуманида маълум қилди. «Камбағалликдан холи маҳалла ёки камбағалликдан холи туман деганимизда, бу кўрсаткич уч фоиздан пастга тушган маҳалла ва туманларимизни назарда тутамиз», — деди у. Жўраевга кўра, бундай мақом ҳудудда камбағал оилалар умуман қолмаганини англатмайди. Аввалроқ Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов 2026 йил якунигача вилоятда камбағаллик ва ишсизликни нолга туширишга ваъда бериб, «Бухорода йил якунигача камбағаллик, ишсизлик бўлмайди», деган эди. Чиноз тумани ҳокими Шерзод Солиҳов ҳам сентябрдаги йиғилишда йил охиригача туманни камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантиришга кафолат берган. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Uzdiplomat | Расмий канал
Subscribers
34.8K
+0 24h
Reach per post (ERR)
22.5%7.8K avg views
Posting
8.6/day
last 8 hours ago
Reactions per 1K views
9.3
👍 ❤ 🤣
Views over time
| When | Views |
|---|---|
| 28 Oct 2026, 10:10 | 0 |
| 14 Nov 2026, 04:16 | 7.7K |
Who shared this post
Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)
Nobody yet.