🔴Энг яхши шифокорларга электромобиль, танлов ғолибларига 30 миллион сўмдан мукофот берилади Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт ва фармацевтика ходимлари билан учрашувда соҳадаги рағбатлантириш чоралари ва янги режаларни маълум қилди. Президент матбуот котиби хабарларига кўра: 🔹 Жорий йилда туман бўғинидаги энг яхши шифокор ва ҳамширалар ўртасида ўтказилаётган вилоят танловлари ғолиблари 30 миллион сўмдан мукофотланади. 🔹 2027 йилда вилоят босқичида ғолиб бўлган 14 нафар шифокорга электромобиль берилади. 🔹 Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи энг яхши 10 та лойиҳа муаллифига 200 миллион сўмдан грант ажратилади. 🔹 Илғор даволаш усуллари ва илмий ишланмаларни жорий этаётган тиббиёт ходимлари учун Ибн Сино номидаги алоҳида давлат мукофотини таъсис этиш ташаббуси илгари сурилди. 🔹 Бирламчи бўғин тиббиёт ходимлари босқичма-босқич бепул махсус кийим-бош билан таъминланади. 🔹 2027 йилда кафолатланган пакет доирасидаги бепул дорилар тури 73 тага, тиббий текширувлар тури 36 тага етказилади. Бирламчи тиббий ёрдамнинг янги модели яна 100 та туманда йўлга қўйилади. 🔹 Инфаркт ва инсультни эрта аниқлаш ҳамда даволаш дастури келаси йил барча туман ва шаҳарларни қамраб олади. Унга 280 миллиард сўм ажратилади. 🔹 Ошқозон, йўғон ичак, простата бези ва ўпка саратонини эрта аниқлаш дастури Самарқанддан бошланиб, 2028 йилдан барча ҳудудларда жорий этилади. Бунинг учун йилига 700 миллиард сўм йўналтирилади. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X