Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.6/day last 8 hours ago
Reactions per 1K views 9.3 👍 ❤ 🤣

🔴«Ректорларни сайлаш вақти пишиб етилган» — Абдуқодир Тошқулов Термиз давлат университети ректори Абдуқодир Тошқулов Ўзбекистонда олий таълим муассасалари ректорларини сайлаш тизимига ўтиш вақти келганини айтди. Унинг фикрича, давлат университетларига берилган академик ва молиявий мустақиллик бугунги кунда етарли даражада. Uzdiplomat мухбири Абдуқодир Тошқуловдан ректорларнинг мустақиллиги, Олий таълим вазирлиги олдида ҳисобдорлиги ва уларни юқоридан тайинлаш амалиёти ҳақида сўради. Журналист ректорлар катта олий таълим муассасасини бошқариши, шундай экан, уларга Ғарб университетларидаги каби кенгроқ мустақиллик бериш зарурлигини таъкидлади. Тошқулов эса ҳозирда 40 та давлат университетига академик ва молиявий мустақиллик берилганини айтиб, мавжуд имкониятлардан қониқишини билдирди. «Ҳозир икки йўналишда мустақиллик берилган университетнинг мустақиллигидан мен ректор сифатида қаноатланаман», — деди у. Журналист вазирлик томонидан бериладиган топшириқлар, қабул квоталари ва ходимларнинг маошини белгилаш масаласидаги чекловларни эслатди. «Маошни тўлиқ мустақил ҳал қиламиз. Ҳозир устама бериш даражаси ҳам чекланмаган. KPI тизимлари жорий қилинган. Ҳар қандай вазиятда сметани ўзгартира оламиз», — деди Тошқулов. Унинг айтишича, университет харажатлар сметасини йил давомида ўзгартириш имкониятига эга. Шунингдек, Термиз давлат университетида Малайзиянинг Утара университети франшизаси ва 15 та давлатдаги 30 дан ортиқ олийгоҳ билан қўшма таълим дастурлари амалга оширилмоқда. Суҳбат давомида яна бир журналист ректорларнинг юқоридан тайинланиши улар мустақиллигини чекловчи асосий омиллардан бири эмасми, деган масалани кўтарди. Тошқулов бу саволга жавобан: «Ректорларни сайлаш масаласида вақт пишиб етилган», — деди. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

02.5K5K7.5K10K28 Oct 07:3314 Nov 04:169K28 Oct 07:33: 0 views14 Nov 04:16: 9,010 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
28 Oct 2026, 07:330
14 Nov 2026, 04:169K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.