🔴Тошкент вилоятида банк бўлим бошлиғи 100 минг доллар олаётганда ушланди
✔️ Ходими 4 млн 250 минг доллар сўраган Банк номи очиқланмаган
Тошкент вилоятидаги банклардан бирининг минтақавий марказида ишловчи бўлим бошлиғи ер сотиш ва қўшимча ер майдонини расмийлаштириб бериш эвазига 4 млн 250 минг доллар талаб қилганликда гумонланмоқда.
ДХХ маълумотига кўра, гап банкнинг Маҳаллабай ва давлат дастурлари билан ишлаш бўлими бошлиғи ҳақида бормоқда. Расмий хабарда қайси банк экани айтилмаган ва фақат «нуфузли банклардан бири» деб таърифланган.
Маълум қилинишича, 2024 йилда Қуйичирчиқ тумани ҳокимлиги балансидаги 16,05 гектар ернинг ижара ҳуқуқи электрон онлайн-аукцион орқали мазкур ходимнинг отасига чорвачилик мақсадида фойдаланиш учун берилган.
Бўлим бошлиғи ушбу ерни сотиш ҳамда ҳокимлик захирасидаги яна 4 гектар ерни мансабдор танишлари орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, харидордан жами 4 млн 250 минг доллар сўраган.
ДХХнинг Тошкент вилояти бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у сўралган маблағнинг 100 минг долларини олдиндан олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.
Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X
🔴Тошкентда яна 100 та ҳожатхона қуришмоқчи. Аввал ваъда қилинганлари қани?
Пойтахтда 100 та жамоат ҳожатхонасини жойлаштириш учун топографик ишларга 140,4 млн сўм ажратиш таклиф қилинмоқда. Қурилиш харажатлари эса алоҳида.
Аммо 2019 йилда 61 та, 2025 йилда ҳам 100 та ҳожатхона ташкил этиш режаси эълон қилинган эди. Бу соҳада пул ҳам сарфланган, имтиёзлар ҳам берилган. Аввалги объектларнинг қанчаси қурилди, нечтаси ҳозир ишлаяпти?
Одамга қарорлар сони эмас, яқин, тоза, суви бор ва эшиги очиқ ҳожатхона керак.
✔️БАТАФСИЛ САЙТДА ЎҚИНГ!
Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X
uzdiplomat иқтибоси: 🖍
«Ислоҳот муваффақиятини қарорлар сонига эмас, одамлар сезадиган аниқ натижаларга қараб баҳолаш керак».
Азамат Акбар, олий таълим бўйича эксперт, профессор.
Октябрь, 2026 йил
Каналга уланиш:✏️
https://t.me/uzdiplomat
🔴Эъзозхон Каримова яна маънавий-марифий ишлар билан шуғулланади
Эъзозхон Гапиржановна Каримова Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг биринчи ўринбосари этиб тайинлангани хабар қилинмоқда. Бу ҳақидаги расмий маълумот эълон қилинганича йўқ.
Вазирликлар бирлаштирилгунга қадар у Мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимида ишлаб келаётганди
Каримова 2025 йил майда мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари — Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ректори, ўша йил июль ойида эса вазирлик раҳбарлигига келган.
У аввал ҳам маънавий-маърифий йўналишда фаолият юритган. 2021–2023 йилларда Президент таълим муассасалари агентлиги директори маслаҳатчиси, 2023–2024 йилларда «Янги Ўзбекистон» университетининг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори бўлган. Кейинчалик Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори маслаҳатчиси сифатида ишлаган.
Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X
Конгратбай Шарипов яна Тошкент давлат иқтисодиёт университетига ректор бўлди
Конгратбай Авезимбетович Шарипов Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори этиб тайинланди. Бунга қадар у Олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимида ишлаган.
Шарипов аввал ҳам — 2019 йил ноябридан 2024 йил февралигача мазкур университетга раҳбарлик қилган.
2024 йил 2 февралда эса Олий таълим, фан ва инновациялар вазири этиб тайинланган эди.
Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X
Аброржон Пўлатов Президент Администрацияси раҳбари котибияти мудири ўринбосари бўлди
Президент Администрацияси раҳбарининг фармойиши билан Аброржон Масутович Пўлатов Администрация раҳбари котибияти мудири ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Пўлатов 1986 йил 12 февралда Фарғона вилоятида туғилган. 2006 йилда Тошкент ислом университетининг ҳуқуқшунослик факультетини, 2008 йилда Ўзбекистон Миллий университетининг Олий журналистика курсини тамомлаган. Сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD).
Меҳнат фаолияти давомида ИИВ Транспорт ички ишлар бош бошқармасида, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий кенгаши ва Дин ишлари бўйича қўмитада матбуот котиби, «Авторадио медиа» хусусий корхонаси директори сифатида ишлаган.
Кейинчалик Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси бош директорининг ижодий масалалар бўйича ўринбосари бўлган. 2022 йил майда Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси бош директори этиб тайинланган.
Аввал Президент Администрацияси раҳбари котибияти мудири ўринбосари лавозимида Отабек Турдимуҳаммадович Раҳмонов ишлаган. У 2026 йил 30 январда бош вазирнинг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланиб, мазкур лавозимдан озод этилган.
Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X
🔴Газ конидаги аварияни бартараф этишга Хитой компанияси жалб қилинди, йил охиригача яна 40 та қудуқ бурғиланади
✔️Президентга нефт-газ масъуллари ҳисоб берди
Бугун Шавкат Мирзиёев нефть-газ тармоғидаги йирик лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Президент матбуот хизматига кўра, унда қуйидаги асосий натижа ва режалар маълум қилинди:
— «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конидаги аварияни бартараф этишга Хитойнинг ихтисослашган компанияси жалб қилинган. Махсус техника ва ускуналар ҳудудга сафарбар қилинмоқда, қудуқ бурғилаш жойларида тайёргарлик ишлари кетмоқда.
— Йил бошидан бешта янги газ кони очилган, 80 та қудуқ бурғиланган. Тўртинчи чоракда яна 40 та қудуқ бурғилаш режалаштирилган. Устюртнинг чуқур қатламларида қидирув ишлари кенгайтирилади.
— Газ қувурлари ва компрессор станцияларини янгилаш ҳисобига йилига 125 млн куб метр газ тежаш кўзда тутилган. Лойиҳалар газ етказиб бериш барқарорлигини оширишга ҳам қаратилган.
— Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида авиакеросин ишлаб чиқариш 5 баробар, дизель 30 фоиз ва битум 60 фоизга ошган. Йил охиригача завод қувватларидан фойдаланиш даражасини 40 фоиздан 65 фоизга етказиш режалаштирилган.
Telegram| Instagram | You Tube | Facebook | X
🔴АҚШда ўзбекистонликлар билан боғлиқ юк ташиш компаниялари устидан текширув кучайди
АҚШнинг Огайо штатида ўзбекистонлик юк машинаси ҳайдовчиси иштирокида содир бўлган ўлимли ЙТҲ ортидан юк ташиш соҳасидаги лицензиялаш, хавфсизлик ва сохта компаниялар масаласи яна кун тартибига чиқди.
Fox News 4 октябрда эълон қилган суриштирувга кўра, 5 июль куни Interstate 71 автомагистралида 42 ёшли Ўзбекистон фуқароси Беҳзод Асраров бошқарган юк машинаси 21 ёшли Тобиас Форсайтнинг автомобилига орқадан урилган. Форсайт ҳалок бўлган.
Суд ҳужжатларига таяниб, нашр Асраров полиция билан мулоқот қилиш учун Google Translate’дан фойдаланишга мажбур бўлгани, шунга қарамай Огайо штатида тижорий ҳайдовчилик гувоҳномаси — CDL’га эга бўлганини ёзмоқда. Шунингдек, у авариядан кейин юк машинасидаги видеорегистраторни олиб ташлаганликда ҳам гумон қилинмоқда.
Ҳодиса АҚШда чет эллик ҳайдовчиларга CDL бериш тартиби бўйича кенгроқ баҳсларга сабаб бўлди.
Fox News суриштирувида Огайонинг Maineville, Middletown ва Loveland ҳудудларида ўзбеклар билан боғлиқ кўплаб юк ташиш компаниялари фаолият юритаётгани айтилган. Айрим компанияларда инглиз тилини билиш, электрон лог тизимлари ва бошқа федерал талаблар бўйича қоидабузарликлар қайд этилгани келтирилади.
Материалда яна “chameleon carriers” — “хамелеон ташувчилар” деб аталувчи схема тилга олинади. Бунда бир хил юк машиналари, ҳайдовчилар ва операциялар қоғозда турли компанияларга бўлиб кўрсатилади. Мутахассислар фикрича, бу усул орқали хавфсизлик қоидабузарликларини бир компания ҳисобида тўпланишидан қочиш ёки бир компания ёпилса, бошқаси орқали ишни давом эттириш мумкин.
АҚШ Транспорт, Адлия ва Ички хавфсизлик идоралари CDL лицензиялари билан боғлиқ фирибгарликларга қарши кенг кўламли текширув бошлаган. 23 штатда 200 дан ортиқ ҳайдовчилик мактаби текширилаётгани, мингдан зиёд эҳтимолий қоидабузарлик бўйича маълумот ўрганилаётгани айтилмоқда.
Огайода ўзбек тилида CDL курсларини реклама қилган Turan CDL School ҳам текширувига тушган. Fox News маълумотига кўра, мактаб реклама материалларида инглиз тилини ўрганмасдан ҳам CDL олиш мумкинлиги ҳақида ваъдалар бўлган.
Бироқ Fox News материалининг катта қисми аноним тадқиқотчи ва соҳа вакилларининг даъволарига асосланган. Шу боис ўзбеклар ёки муҳожир ҳайдовчиларни умумлаштириб, бутун жамоани қоидабузарлик билан боғлаш учун бу маълумотларнинг ўзи етарли эмас.
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
🔴Газ қазиб олиш камайган бир пайтда Устюртда янги кон очилди
Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида «Қоратау» газ-конденсат кони очилди.
«Ўзбекнефтгаз» матбуот хизмати маълумотига кўра, 3 октябрдаги синовлар давомида қуйи юра қатламларидан саноат аҳамиятига эга табиий газ ва конденсат оқими олинган.
Устюртнинг марказий қисмида жойлашган майдонда биринчи қидирув қудуғи 4 860 метр чуқурликкача бурғиланган. Газ ва конденсат оқими эса 3 213–3 273 метр оралиғидаги қатламлардан чиққан.
Йил охиригача иккинчи қудуқни бурғилашни якунлаш, учинчи ва тўртинчи қидирув қудуқларида иш бошлаш режалаштирилган. Компания бу натижа Устюртнинг чуқур қатламларида янги газ уюмларини излаш учун истиқбол очишини билдирган.
Маълумот учун, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–август ойларида Ўзбекистонда 24,2 млрд куб метр газ қазиб олинган. Ўтган йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 28,9 млрд куб метр бўлган — қазиб олиш ҳажми 16,3 фоизга камайган.
Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X
edited
🔴Блогер Сирожиддин Адилов 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди
Жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман судининг 2026 йил 5 октябрдаги ҳукми билан «Sirojiddin media» МЧЖ раҳбари Сирожиддин Адилов фирибгарлик ва товламачиликда айбдор деб топилди. Ҳуқуқ ҳимоячиси Абдураҳмон Ташановнинг маълум қилишича, унга 4 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазо манзил-колонияда ўталади.
Жиззах вилояти суди ахборотига кўра, Адилов Д. Шамсиевнинг 12 млн сўмини товламачилик, Г. Жуманиёзованинг 30 млн сўми ва Р. Худойназарованинг 33 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани судда исботланган. Жами 75 млн сўмлик зарар қоплангани ҳам қайд этилган.
Суд ахборотида Адиловнинг ижтимоий тармоқлардаги фаолияти юзасидан айблов қўйилмагани, иш фуқароларнинг маблағларини қўлга киритиш ҳолатлари билан боғлиқ экани таъкидланган.
Ҳимоя томони эса айбловларни рад этган. 24 сентябрдаги суд мажлисида прокурор блогерга 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини сўраган. Адвокатлар ва жамоат ҳимоячилари Адиловни оқлашни талаб қилиб, ишда сиёсий мотивлар борлигини билдирган. Жамоат ҳимоячиси Абдураҳмон Ташанов ишни блогернинг ўқитувчи Гулираъно Қосимова билан боғлиқ суд жараёнларини фаол ёритганига боғлаган.
Эслатиб ўтамиз, Сирожиддин Адилов жорий йил март ойида Самарқандда қамоққа олинган. Унга нисбатан суд жараёни 20 июлда Жиззах шаҳар судида бошланган, кейинчалик иш Мирзачўл туман судида кўрилган.
Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X
🔴 Норов: Ўзбекистон АҚШ ёки Хитойдан бирини танламайди
Ўзбекистоннинг собиқ ташқи ишлар вазири Владимир Норов мамлакатнинг кўп векторли ташқи ва технологик сиёсати ҳақида мақола эълон қилди.
Унинг ёзишича, АҚШ ва Хитой ўртасида сунъий интеллект ва юқори технологиялар соҳасида рақобат кучайиб бораётган бир пайтда Марказий Осиё давлатлари, жумладан Ўзбекистон учун бир томонни танлаш манфаатли эмас.
Норовга кўра, Ўзбекистон Хитой инвестициялари ва технологияларидан фойдаланиш билан бирга АҚШ, Европа Иттифоқи, Жанубий Корея, Япония, Туркия ва Форс кўрфази давлатлари билан ҳам ҳамкорликни кенгайтиришга ҳаракат қилмоқда. Бу сиёсат мамлакатнинг бир ташқи шерикка ортиқча боғланиб қолмаслигига хизмат қилади.
Муаллиф Ўзбекистон учун энг мақбул йўлни “мувозанатли, кўп векторли технологик дипломатия” деб атайди. Унинг фикрича, Тошкент Хитой билан иқтисодий алоқаларни сақлаб, АҚШ ва Ғарб билан илғор технологиялар соҳасида ҳамкорликни кучайтириши, айни пайтда критик рақамли инфратузилманинг бир компания ёки бир давлатга қарам бўлиб қолишига йўл қўймаслиги керак.
Норовнинг асосий хулосаси қуйидагича, Ўзбекистон учун масала АҚШ ёки Хитойни танлашда эмас, балки улар ўртасидаги рақобатдан миллий манфаатлар йўлида фойдаланиб, стратегик мустақилликни сақлаб қолишдадир.
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
#Real_Ozbekiston
🔴Болалар учун майдонча бор, лекин бу жойда улар ўйнолмайди
Самарқанд шаҳрининг Орзу маҳалласидаги 29-А уй ёнидаги болалар майдончасига 3–4 кундан бери оқова сув чиқиб ётгани ҳақида мурожаат келиб тушди.
Мурожаат муаллифининг айтишича, атрофга тарқалаётган бадбўй ҳид аҳолини қийнамоқда. Бироқ масъуллар томонидан муаммони бартараф этиш чоралари кўрилмаяпти.
«Бунга ҳам вилоят ҳокими аралашсинми, ҳурматли ҳудуд мутасаддилари?» — дея савол қўйган мурожаатчи.
Аҳоли Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ва тегишли хизматлардан ҳолатни ўрганиб, оқова сув чиқишини тўхтатиш ҳамда болалар майдончасини тозалашни сўрамоқда.
❗️«Реал Ўзбекистон» лойиҳасида иштирок этинг!
Ўз ҳудудингизга оид янгиликлар, сурат ва лавҳаларни телеграмдан @uzdiplomat_uz га жўнатинг!
Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X
Қаршида солиқчилар 97 нафар фуқаронинг тўловларини талон-торож қилди
Қарши шаҳар солиқ инспекциясининг давлат солиқ бош инспекторлари М.А., Ш.Т. ва бошқа шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Терговга қадар текширув маълумотларига кўра, улар 97 нафар солиқ тўловчидан солиқ қарздорлигини сўндириш учун жами 122,6 млн сўм олган. Бироқ маблағлар фуқароларнинг шахсий ҳисобварақларига кирим қилинмасдан, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилингани аниқланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.
Telegram| Instagram | You Tube | Facebook | X
🔴Россия Марказий Осиёга қаратилган ҳарбий сценарийни машқ қилди
✔️Ҳарбий машқлар Марказий Осиё ҳудудида «хавфсизлик зонаси» яратишга мўлжалланган
❗️Бу Ўзбекистон учун нимани англатади?
Россияда ўтказилган «Марказ-2026» стратегик ҳарбий машғулотларида қўшинларнинг Марказий Осиё йўналишида ҳужумни қайтаришидан кейин қўшни ҳудудга ўтиб, у ерда «хавфсизлик зонаси» ташкил этиши сценарийси машқ қилинди.
Россия расмийлари сценарийда қайси Марказий Осиё давлати назарда тутилганини очиқламаган.
Батафсил ўқиш
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
🔴Афғонистонда ўзбек компаниялари иштирокидаги нефть-газ лойиҳаларида муаммолар бор - @ExpressAsia
Афғонистон шимолидаги нефть-газ лойиҳаларида хорижий пудратчилар айрим мажбуриятларни белгиланган муддатда бажармагани ҳақида хабар тарқалди.
ExpressAsia канали сиёсатшунос Андрей Серенкога таяниб, бу ҳақда «Толибон»нинг Тоғ-кон саноати ва нефть вазирлиги тайёрлаган аудит ҳисоботида қайд этилганини ёзди.
Канал маълумотига кўра, 2026 йил 14 сентябрь санаси билан кўрсатилган 80 саҳифалик ҳисоботда геологик қидирув, бурғилаш, ишларни режалаштириш ва ҳисобот тақдим этишдаги камчиликлар санаб ўтилган.
Хабарда Афғон–тожик нефть-газ ҳавзасидаги Муҳаммад-Жандагар, Аҳмадобод ва Шамар блокларида ўзбек компанияси олиб бориши керак бўлган сейсмик қидирув ишлари 2026 йил кузигача якунланмагани айтилган.
Ўзбекистон нашрларида эса 2026 йил февралда мазкур уч блокда Uzbek Overseas Geology Company геологик-қидирув ишларини бошлагани хабар қилинган. Лойиҳа углеводород ресурслари, темир ва мис конларини аниқлашга қаратилган.
ExpressAsia Тўти-Майдон газ лойиҳасида ҳам ишлар кечикаётганини ёзган. 2025 йил сентябрда конни ўзлаштириш лойиҳасига старт берилганди.
Лойиҳада техник ва молиявий муаммолар мавжудлигини афғон томонининг расмий хабарлари ҳам тасдиқлайди.
Вазирликнинг 2026 йил сентябрдаги маълумотига кўра, Афғонистон ва Ўзбекистон вакиллари Тошкентда мазкур муаммоларни муҳокама қилган. Уларни ҳал этиш учун 120 кунлик муддат белгиланган. Афғон вазирлиги Ўзбекистон томони молиялаштириш, лойиҳа назорати ва техник масалаларда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирганини қайд этган.
Тўти-Майдон Афғонистон шимолидаги Жаузжон ва Фарёб вилоятларида жойлашган. Конни ўзлаштириш бўйича келишув 2024 йил октябрда эълон қилинган эди. Афғонистон ҳукуматининг ўша пайтдаги расмий ахборотига кўра, ўзбек компанияси биринчи йилда 100 млн доллар, ўн йил давомида жами 1 млрд доллар инвестиция киритиши кўзда тутилган. Дастлабки икки йилда қазиб олинган газ ҳисобидан 100 МВт қувватли электр энергияси ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилган.
Афғонистоннинг Amu TV нашри шартнома иштирокчиси сифатида ERIELL Group номини келтирган.
Telegram| Instagram | You Tube | Facebook | X
uzdiplomat иқтибоси: 🖍
«Замона илми ва фанидан бебаҳра миллат бошқа миллатларга поймол бўлур».
«Эҳтиёжи миллат», 1913 йил.
МАҲМУДХЎЖА БЕҲБУДИЙ,
Маърифатпарвар, жадидчилик ҳаракатининг етакчиси, биринчи ўзбек драматурги ва жамоат арбоби
(1875-1919)
Каналга уланиш:✏️
https://t.me/uzdiplomat
edited
🔴Янги таълим вазири ким бўлади?
✔️Uzdiplomat сўровномасида Ҳилола Умарова етакчилик қилмоқда
Uzdiplomat Telegram каналида «Сизнингча, янги таълим вазири ким бўлади?» деган савол билан ўтказилаётган сўровномада 10 мингдан ортиқ иштирокчи қатнашди. Унда Ҳилола Умарова энг кўп овоз тўпламоқда.
4 октябрь 20:00 ҳолатига Умарова варианти учун 3 301 та овоз — 32 фоиз қайд этилган.
Кейинги ўринларда Қўнғиротбой Шарипов — 2 720 та овоз, 26 фоиз ва Эъзозхон Каримова — 1 436 та овоз, 14 фоиз билан бормоқда. Шунингдек, шарҳларда Абдуқодир Тошқулов номзоди кўпчилик томонидан эслаб ўтилди.
«Ҳеч бири» вариантига 873 та, Алишер Саъдуллаевга 631 та, Шерзод Шерматовга 549 та овоз берилган. Шунингдек, Хушнудбек Худойбердиев — 397 та, Шуҳрат Сатторов — 224 та, Қаҳрамон Қуронбоев — 111 та, Комил Жалилов — 70 та ва Сардор Ражабов — 63 та овоз тўплаган.
Янги вазир ким бўлишига қизиқиш таълим бошқарувидаги ўзгаришлар ортидан кучайди. 3 октябрда Президент фармони билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги негизида ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги ташкил этилгани эълон қилинди. Ислоҳот боғчадан университетгача бўлган таълим босқичлари ва илмий фаолиятни ягона бошқарув тизимида бирлаштиришга қаратилган.
Янги идорада кадрлар тайинлови ҳам бошланган. Хусусан, Илҳом Сираджев таълим ва илм-фан вазирининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари этиб тайинланган.
Конституциянинг 118-моддасига кўра, Вазирлар Маҳкамаси аъзолари номзоди Қонунчилик палатаси томонидан маъқулланганидан кейин Президент томонидан лавозимга тайинланади.
Telegram| Instagram | You Tube | Facebook | X
🔴«Каримов журналистлар билан очиқдан-очиқ тўқнашувга борарди»
Паҳлавон Содиқ
✔️ Каримов қандай қилиб BBCнинг «Аср одами»га айланган?
BBC ва «Озодлик» радиосининг собиқ журналисти Паҳлавон Содиқ Ислом Каримов даврида хорижий ОАВ ва президент ўртасидаги мулоқот, журналистларнинг матбуот анжуманларидаги имкониятлари ҳақида гапирди.
У бу ҳақда Uzdiplomat мухбири саволларига жавоб берар экан, 1990-йиллар охирида BBCнинг Ўзбекистон расмий идоралари билан очиқ ва расмий алоқалари бўлганини эслади.
Унинг айтишича, 1997–1998 йилларда BBC Ўзбекистон Алоқа вазирлиги билан шартнома асосида ҳамкорлик қилган ва радионинг эрталабки ҳамда кечки эшиттиришлари ўрта тўлқинда Тошкентда ҳам тингланган.
Бироқ 1998 йилда, шартнома муддати ҳали тугамаган бўлишига қарамай, эшиттиришлар тўсатдан тўхтатилган.
Паҳлавон Содиққа кўра, ўша йилларда президент иштирокида матбуот анжуманлари тез-тез ўтказилган ва хорижий ОАВ вакиллари ҳам уларда қатнашиб, тўғридан-тўғри савол бериш имконига эга бўлган.
«Ҳафтада икки-уч марта Дўрмонда матбуот анжуманларига борган пайтларимизни эслайман. Кескин-кескин саволлар бўларди. Каримов билан очиқдан-очиқ конфронтациялар ҳам бўлган», — дейди у.
Паҳлавон Содиқ 1998 йилдаги ана шундай мулоқотлардан бирини ҳам эслади.
Унинг сўзларига кўра, Ислом Каримов матбуот анжуманларидан бирида унга микрофон олдида:
«Бугун BBCда ишлаяпсан, эртага “Озодлик”да ишлашинг мумкин. Лекин эсингдан чиқмасин, Ўзбекистон фуқаросисан», — деган.
Паҳлавон Содиқ бу гапни ўша вақтда ўзига нисбатан таҳдид сифатида қабул қилганини айтади.
«У қизишиб кетарди, эмоционал эди. Лекин биз саволларимизни сўрардик. Чунки журналист учун, у жавоб берадими-йўқми, саволни бериш муҳим», — дейди у.
Унинг таъкидлашича, BBC мухбири сифатида биринчи шахснинг ўзига тўғридан-тўғри савол бериш имкони бўлган.
Паҳлавон Содиқ Ислом Каримов билан бевосита алоқанинг яна бир эпизодини 1999 йил билан боғлайди.
Унинг айтишича, ўша йили BBC «Аср одами» номли сўров ўтказган ва Ўзбекистондан келган кўплаб хатларда Ислом Каримовнинг номи кўрсатилган.
«Биз телефон қилиб, натижани эълон қилмоқчи эканимизни айтдик. Бу Каримовга етказилган ва, албатта, унга ёққан. Кейин “BBC Ўзбекистон президентини Аср одами деб эълон қилди” деган мазмунда катта мақолалар “Халқ сўзи”, “Ўзбекистон овози”да чиққан», — дея эслайди у.
Паҳлавон Содиқнинг айтишича, ҳукумат билан алоқа фақат президент матбуот анжуманлари билан чекланмаган. BBC Ўзбекистон расмийлари билан интервьюлар ўтказган, жумладан Содиқ Сафоев ташқи ишлар вазири этиб тайинланган даврда у билан катта интервью ҳам ташкил қилинган.
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
🔴Тошкентда ёмғир олдидан чанг-тўзон кузатилиши мумкин
Бугун, 4 октябрь куни пойтахтга нам ҳаво массалари кириб келиши олдидан қисқа муддатли чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Махсус комиссия огоҳлантирди.
Прогнозларга кўра, шамол тезлиги 3–8 метр/сония, айрим ҳудудларда эса 10–14 метр/сониягача кучайиши эҳтимоли бор. Шамол кўтарган чанг таъсирида ҳаводаги заррачалар, айниқса PM10 концентрацияси қисқа муддатга ортиши мумкин.
Комиссия ҳаво сифати доимий кузатилаётганини билдирди.
Ўзгидрометнинг 2 октябрда эълон қилган прогнозига кўра, бугун Тошкентда вақти-вақти билан ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан эсади. Кундузги ҳарорат 22–24 даража, куннинг иккинчи ярмида эса 17–19 даражагача пасайиши прогноз қилинган.
Совуқ ва нам ҳаво массалари Каспий денгизи томондан кириб келмоқда. Республика бўйича айрим жойларда шамол 20–22 метр/сониягача кучайиши, баланд тоғларда ёмғир қorga айланиши мумкин. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқини эҳтимоли ҳам бор.
Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X
Фирибгарлик бўйича қидирувдаги шахс Грузиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
Фирибгарликда айбланиб, Интерпол каналлари орқали халқаро қидирувда бўлган фуқаро Грузиядан Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
ИИВ маълумотига кўра, у Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда қидирилган. Тезкор-қидирув тадбирлари давомида унинг Грузияда экани аниқланиб, икки мамлакат Интерпол миллий марказий бюролари ҳамкорлигида ушланган.
Ўзбекистон Бош прокуратурасининг экстрадиция тўғрисидаги илтимосномаси қаноатлантирилиб, зарур ҳуқуқий тартиб-таомиллар якунланганидан сўнг, шахс ўзбек томонига топширилган. У кейинги процессуал ҳаракатларни амалга ошириш учун Ўзбекистонга олиб келинган.
Расмий хабарда фуқаронинг исм-фамилияси, фирибгарлик тафсилотлари, етказилган зарар миқдори ва экстрадициянинг аниқ санаси очиқланмаган.
Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X