Қаршида солиқчилар 97 нафар фуқаронинг тўловларини талон-торож қилди Қарши шаҳар солиқ инспекциясининг давлат солиқ бош инспекторлари М.А., Ш.Т. ва бошқа шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди. Терговга қадар текширув маълумотларига кўра, улар 97 нафар солиқ тўловчидан солиқ қарздорлигини сўндириш учун жами 122,6 млн сўм олган. Бироқ маблағлар фуқароларнинг шахсий ҳисобварақларига кирим қилинмасдан, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилингани аниқланган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда. Telegram| Instagram | You Tube | Facebook | X