🔴Тошкентда ёмғир олдидан чанг-тўзон кузатилиши мумкин Бугун, 4 октябрь куни пойтахтга нам ҳаво массалари кириб келиши олдидан қисқа муддатли чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Махсус комиссия огоҳлантирди. Прогнозларга кўра, шамол тезлиги 3–8 метр/сония, айрим ҳудудларда эса 10–14 метр/сониягача кучайиши эҳтимоли бор. Шамол кўтарган чанг таъсирида ҳаводаги заррачалар, айниқса PM10 концентрацияси қисқа муддатга ортиши мумкин. Комиссия ҳаво сифати доимий кузатилаётганини билдирди. Ўзгидрометнинг 2 октябрда эълон қилган прогнозига кўра, бугун Тошкентда вақти-вақти билан ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан эсади. Кундузги ҳарорат 22–24 даража, куннинг иккинчи ярмида эса 17–19 даражагача пасайиши прогноз қилинган. Совуқ ва нам ҳаво массалари Каспий денгизи томондан кириб келмоқда. Республика бўйича айрим жойларда шамол 20–22 метр/сониягача кучайиши, баланд тоғларда ёмғир қorga айланиши мумкин. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқини эҳтимоли ҳам бор. Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X