🔴Эъзозхон Каримова яна маънавий-марифий ишлар билан шуғулланади Эъзозхон Гапиржановна Каримова Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг биринчи ўринбосари этиб тайинлангани хабар қилинмоқда. Бу ҳақидаги расмий маълумот эълон қилинганича йўқ. Вазирликлар бирлаштирилгунга қадар у Мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимида ишлаб келаётганди Каримова 2025 йил майда мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари — Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ректори, ўша йил июль ойида эса вазирлик раҳбарлигига келган. У аввал ҳам маънавий-маърифий йўналишда фаолият юритган. 2021–2023 йилларда Президент таълим муассасалари агентлиги директори маслаҳатчиси, 2023–2024 йилларда «Янги Ўзбекистон» университетининг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори бўлган. Кейинчалик Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори маслаҳатчиси сифатида ишлаган. Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X