🔴Янги таълим вазири ким бўлади? ✔️Uzdiplomat сўровномасида Ҳилола Умарова етакчилик қилмоқда Uzdiplomat Telegram каналида «Сизнингча, янги таълим вазири ким бўлади?» деган савол билан ўтказилаётган сўровномада 10 мингдан ортиқ иштирокчи қатнашди. Унда Ҳилола Умарова энг кўп овоз тўпламоқда. 4 октябрь 20:00 ҳолатига Умарова варианти учун 3 301 та овоз — 32 фоиз қайд этилган. Кейинги ўринларда Қўнғиротбой Шарипов — 2 720 та овоз, 26 фоиз ва Эъзозхон Каримова — 1 436 та овоз, 14 фоиз билан бормоқда. Шунингдек, шарҳларда Абдуқодир Тошқулов номзоди кўпчилик томонидан эслаб ўтилди. «Ҳеч бири» вариантига 873 та, Алишер Саъдуллаевга 631 та, Шерзод Шерматовга 549 та овоз берилган. Шунингдек, Хушнудбек Худойбердиев — 397 та, Шуҳрат Сатторов — 224 та, Қаҳрамон Қуронбоев — 111 та, Комил Жалилов — 70 та ва Сардор Ражабов — 63 та овоз тўплаган. Янги вазир ким бўлишига қизиқиш таълим бошқарувидаги ўзгаришлар ортидан кучайди. 3 октябрда Президент фармони билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги негизида ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги ташкил этилгани эълон қилинди. Ислоҳот боғчадан университетгача бўлган таълим босқичлари ва илмий фаолиятни ягона бошқарув тизимида бирлаштиришга қаратилган. Янги идорада кадрлар тайинлови ҳам бошланган. Хусусан, Илҳом Сираджев таълим ва илм-фан вазирининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари этиб тайинланган. Конституциянинг 118-моддасига кўра, Вазирлар Маҳкамаси аъзолари номзоди Қонунчилик палатаси томонидан маъқулланганидан кейин Президент томонидан лавозимга тайинланади. Telegram| Instagram | You Tube | Facebook | X