🔴 Норов: Ўзбекистон АҚШ ёки Хитойдан бирини танламайди Ўзбекистоннинг собиқ ташқи ишлар вазири Владимир Норов мамлакатнинг кўп векторли ташқи ва технологик сиёсати ҳақида мақола эълон қилди. Унинг ёзишича, АҚШ ва Хитой ўртасида сунъий интеллект ва юқори технологиялар соҳасида рақобат кучайиб бораётган бир пайтда Марказий Осиё давлатлари, жумладан Ўзбекистон учун бир томонни танлаш манфаатли эмас. Норовга кўра, Ўзбекистон Хитой инвестициялари ва технологияларидан фойдаланиш билан бирга АҚШ, Европа Иттифоқи, Жанубий Корея, Япония, Туркия ва Форс кўрфази давлатлари билан ҳам ҳамкорликни кенгайтиришга ҳаракат қилмоқда. Бу сиёсат мамлакатнинг бир ташқи шерикка ортиқча боғланиб қолмаслигига хизмат қилади. Муаллиф Ўзбекистон учун энг мақбул йўлни “мувозанатли, кўп векторли технологик дипломатия” деб атайди. Унинг фикрича, Тошкент Хитой билан иқтисодий алоқаларни сақлаб, АҚШ ва Ғарб билан илғор технологиялар соҳасида ҳамкорликни кучайтириши, айни пайтда критик рақамли инфратузилманинг бир компания ёки бир давлатга қарам бўлиб қолишига йўл қўймаслиги керак. Норовнинг асосий хулосаси қуйидагича, Ўзбекистон учун масала АҚШ ёки Хитойни танлашда эмас, балки улар ўртасидаги рақобатдан миллий манфаатлар йўлида фойдаланиб, стратегик мустақилликни сақлаб қолишдадир. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X