🔴Тошкент вилоятида банк бўлим бошлиғи 100 минг доллар олаётганда ушланди ✔️ Ходими 4 млн 250 минг доллар сўраган Банк номи очиқланмаган Тошкент вилоятидаги банклардан бирининг минтақавий марказида ишловчи бўлим бошлиғи ер сотиш ва қўшимча ер майдонини расмийлаштириб бериш эвазига 4 млн 250 минг доллар талаб қилганликда гумонланмоқда. ДХХ маълумотига кўра, гап банкнинг Маҳаллабай ва давлат дастурлари билан ишлаш бўлими бошлиғи ҳақида бормоқда. Расмий хабарда қайси банк экани айтилмаган ва фақат «нуфузли банклардан бири» деб таърифланган. Маълум қилинишича, 2024 йилда Қуйичирчиқ тумани ҳокимлиги балансидаги 16,05 гектар ернинг ижара ҳуқуқи электрон онлайн-аукцион орқали мазкур ходимнинг отасига чорвачилик мақсадида фойдаланиш учун берилган. Бўлим бошлиғи ушбу ерни сотиш ҳамда ҳокимлик захирасидаги яна 4 гектар ерни мансабдор танишлари орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, харидордан жами 4 млн 250 минг доллар сўраган. ДХХнинг Тошкент вилояти бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у сўралган маблағнинг 100 минг долларини олдиндан олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда. Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X