🔴Газ конидаги аварияни бартараф этишга Хитой компанияси жалб қилинди, йил охиригача яна 40 та қудуқ бурғиланади ✔️Президентга нефт-газ масъуллари ҳисоб берди Бугун Шавкат Мирзиёев нефть-газ тармоғидаги йирик лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Президент матбуот хизматига кўра, унда қуйидаги асосий натижа ва режалар маълум қилинди: — «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конидаги аварияни бартараф этишга Хитойнинг ихтисослашган компанияси жалб қилинган. Махсус техника ва ускуналар ҳудудга сафарбар қилинмоқда, қудуқ бурғилаш жойларида тайёргарлик ишлари кетмоқда. — Йил бошидан бешта янги газ кони очилган, 80 та қудуқ бурғиланган. Тўртинчи чоракда яна 40 та қудуқ бурғилаш режалаштирилган. Устюртнинг чуқур қатламларида қидирув ишлари кенгайтирилади. — Газ қувурлари ва компрессор станцияларини янгилаш ҳисобига йилига 125 млн куб метр газ тежаш кўзда тутилган. Лойиҳалар газ етказиб бериш барқарорлигини оширишга ҳам қаратилган. — Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида авиакеросин ишлаб чиқариш 5 баробар, дизель 30 фоиз ва битум 60 фоизга ошган. Йил охиригача завод қувватларидан фойдаланиш даражасини 40 фоиздан 65 фоизга етказиш режалаштирилган. Telegram| Instagram | You Tube | Facebook | X