Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Янгиликлар, танқидий-таҳлилий мақолалар, журналистик суриштирувлар UzDiplomat.uz — Адолат очиқликдан бошланади •facebook.com/uzdiplomat •instagram.com/uzdiplomat.uz •youtube.com/@uzdiplomat Реклама: +99893 571 72 35 Таҳририятга мурожаат— @uzdiplomat_uz

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.7/day last 6 hours ago
Reactions per 1K views 9.2 👍 ❤ 🤣
  1. 616 миллион сўмлик мукофот берилган танлов энди боғча тарбиячилари ўртасида ҳам ўтказилади Келаси йилдан «Йил ўқитувчиси» танловини боғча тарбиячилари ва техникум усталари ўртасида ҳам ўтказиш таклиф этилди. Президент Шавкат Мирзиёев айни дақиқаларда таълим тизими вакиллари билан ўтаётган учрашувда бу ташаббусни билдириб, уларнинг меҳнатини ҳам муносиб рағбатлантириш зарурлигини таъкидлаган. Бу йил янги форматда ўтказилган танловда 208 та туман ва шаҳар ғолибининг ҳар бирига 616 миллион сўмдан мукофот берилган. «Келаси йилдан ушбу танловни 14 та ҳудуддаги боғча тарбиячилари ва техникум усталари ўртасида ҳам ўтказиб, уларни ҳам мукофотласак, сизларга маъқулми?» — деди давлат раҳбари. Шу тариқа, 2027 йилдан болаларга илк таълим-тарбия бераётган боғча тарбиячилари ва ёшларга касб ўргатаётган техникум усталарини ҳам мазкур танлов орқали тақдирлаш кўзда тутилмоқда. Президент ўқитувчиларнинг даромадига ҳам тўхталди. Унинг айтишича, ҳозир 40 минг ўқитувчи минг доллардан, яна 1,5 минг нафар ўқитувчи эса икки минг доллардан юқори маош олмоқда. «40 минг эмас, 140 минг устоз 1000 доллардан олса — буям кам, мен кўпайиши тарафдориман», — деди Президент. Маълумот учун, бу йилги «Йил ўқитувчиси» танловида республика бўйича 46 мингдан ортиқ педагог иштирок этиб, 208 нафари ғолибликни қўлга киритган. Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X

  2. 🔴 Ўзбекистон Каспийда янги юк кемаларини сотиб олишни режалаштирмоқда ✔️Грузия портларида ҳам Ўзбекистонга тегишли терминал барпо этилади ✔️Ўрта коридорда темир йўл ташувларига 70 фоизлик чегирма жорий этилди Ўзбекистон Грузия портларида ўз терминалини барпо этиш лойиҳаси устида ишламоқда. Бу ҳақда транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Тошкентда ўтаётган Транскаспий транспорт йўлагига бағишланган иккинчи миллий конференцияда маълум қилди. Вазирнинг айтишича, Ўзбекистон Ўрта коридорни ривожлантириш доирасида нафақат ички транспорт инфратузилмасини модернизация қилмоқда, балки минтақавий аҳамиятга эга йирик лойиҳаларни ҳам амалга оширмоқда. Жумладан, Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўли минтақавий транспорт тармоқларини боғлаш, Ўзбекистон орқали Ўрта коридорга чиқиш ва ушбу йўналишда юк оқимини кўпайтириш имконини бериши кутилмоқда. Шунингдек, Каспий денгизида юк ташиш қувватини ошириш мақсадида Озарбайжон билан қўшма корхона ташкил этиш, янги юк кемаларини харид қилиш ва қатновлар сонини кўпайтириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Маҳкамов CASCA+ мультимодал йўналиши доирасида темир йўл ташувларига 70 фоизлик чегирмалар жорий этилганини ҳам маълум қилди. Вазирга кўра, Транскаспий йўлагининг рақобатбардошлигини ошириш учун инфратузилма лойиҳаларининг ўзи етарли эмас. Чегаралардан ўтиш жараёнини тезлаштириш ва юк ҳаракатини кузатиб бориш учун давлатлар ўртасида ягона рақамли платформаларни шакллантириш зарур. «Замонавий транспорт коридори бу фақат сифатли йўллар эмас, балки тезкор қарорлар қабул қилиш ва тўсиқсиз муҳит ҳамдир», — деди Илҳом Маҳкамов. Унинг маълум қилишича, ЭСКАТОнинг халқаро аҳамиятга эга қуруқ портлар рўйхатига Ўзбекистондаги 27 та транспорт-логистика марказидан 24 таси киритилган. Ўзбекистон Транскаспий йўлагини Европа ва Осиёни тахминан 15 кун ичида боғлай оладиган хавфсиз ва самарали транспорт маршрутига айлантириш мақсадида Европа Иттифоқи ва халқаро молия институтлари билан ҳамкорлик учун устувор лойиҳалар портфелини ҳам тайёрлаган. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

  3. 🔴B2 сертификати йўқ хорижий тил ўқитувчилари ҳозирча ишини давом эттириши мумкин ✔️Лекин талаб бутунлай бекор бўлгани йўқ! Умумтаълим мактабларида ишлаётган, аммо B2 даражадаги сертификатга эга бўлмаган хорижий тил ўқитувчилари меҳнат фаолиятини давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026 йил 29 сентябрдаги хатида айтилган. Вазир ўринбосари Т. Комилов имзолаган хатга кўра, сертификат талабига оид ҳукумат қарорига ўзгартириш киритиш лойиҳаси ишлаб чиқилган. Лойиҳа жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилиб, манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан ўрганилган ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритилган. Ҳукуматнинг тегишли қарори қабул қилингач, қўшимча маълумот берилиши билдирилган. Ҳозирча эса талаб даражасидаги сертификати бўлмаган хорижий тил ўқитувчилари мактабларда ишлашни давом эттириши мумкинлиги кўрсатилган. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йилдаги қарори амалдаги таҳририга кўра, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларидаги барча хорижий тил ўқитувчилари 2025/2026 ўқув йилига қадар камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро сертификат олиши лозим эди. Бироқ педагогларга қўшимча вақт берилган. Жумладан, вазирликнинг 2026 йил январдаги тушунтиришида сертификати йўқ ўқитувчиларга 2026/2027 ўқув йили бошлангунига қадар имконият берилиши айтилганди. Июль ойида эса сертификати бўлмаган ўқитувчилар билан меҳнат шартномасини белгиланган тартибда бекор қилишни назарда тутувчи қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилган. Бу қабул қилинган қарор эмас, таклиф эди. Янги хат B2 талаби бутунлай бекор қилинганини англатмайди. Унда сертификат олишнинг янги охирги муддати ҳам белгиланмаган. Хатдаги рухсат айнан умумтаълим мактабларида ишлаётган хорижий тил ўқитувчиларининг фаолиятини давом эттиришига тааллуқли. Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X

  4. 🔴Чемпионларни тарбиялаган ота-оналар! Шарҳсиз лавҳа 29 сентябрь, 2026 йил Президент Шавкат Мирзиёевнинг шахмат ва парашахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоалари аъзолари билан учрашуви. Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X

  5. 🔴Европа мигрантларни учинчи давлатларга юбормоқчи ✔️Ўзбекистон номи яна тилга олинди Европанинг беш давлати бошпана сўрови рад этилган мигрантларни Европа Иттифоқидан ташқаридаги мамлакатларга юбориш механизмини тайёрламоқда. Эҳтимолий ҳамкорлар орасида Ўзбекистон ҳам яна тилга олинди. Аммо Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги июнь ойида бу масала бўйича музокаралар олиб борилмаётганини билдирган эди. Politico’нинг 29 сентябрдаги хабарига кўра, Германия, Австрия, Дания, Нидерландия ва Греция пилот лойиҳани 2027 йилнинг биринчи ярмида ишга туширишни кўзламоқда. Греция миграция вазири Танос Плеврис механизмни йилнинг иккинчи ярмида тўлиқ йўлга қўйиш ниятини айтган. Нашр суҳбатлашган, номлари очиқланмаган икки европалик дипломат биринчи келишув Руанда билан бўлиши кутилаётганини билдирган. Уганда ва Ўзбекистон эса эҳтимолий йўналишлар сифатида муҳокама қилинмоқда. Бунда Европада қолиш ҳуқуқини ололмаган шахсларни фақат ўз ватанига эмас, бошқа мамлакатга ҳам юбориш имконини яратиш мақсади кўзланган. Демак, гап Ўзбекистон фуқароларини ўз юртига қайтариш билангина чекланмайди. Назарда тутилаётган «учинчи давлат» мигрантнинг ватани ҳам, у бошпана сўраган Европа мамлакати ҳам бўлмаслиги мумкин. Плеврис қабул қилувчи мамлакатга қараб жойлаштириш шакли турлича бўлиши мумкинлигини айтган. Лагерлардан тортиб, маҳаллий жамиятга мослаштириш дастурларигача. Дастлабки харажатларни ташаббускор беш давлат қоплаши кўзда тутилмоқда. Вазирнинг изоҳича, мақсад жуда кўп одамни кўчиришдан ташқари, бундай эҳтимол орқали мигрантларни ўз ватанига ихтиёрий қайтишга ундаш ҳамдир. Ўзбекистон бу масалага аввал муносабат билдирган. 2026 йил 3 июнда ТИВ матбуот котиби Омонулла Файзиев «Ҳозирда кўриб чиқилаётган масала бўйича Европа Иттифоқи муассасалари билан музокаралар олиб борилмаяпти ва режалаштирилмаган», деган мазмунда изоҳ берган эди. Ўшанда ҳам Ўзбекистон ва Қозоғистон номи хорижий матбуотда эҳтимолий ҳамкорлар қаторида келтирилган. Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X

  6. uzdiplomat иқтибоси: 🖍 “Туғилиш ва ўлиш бор экан, ҳақиқат тантана қилаверади”. Чингиз Айтматов, Қирғиз ёзувчиси Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

  7. 🔴Шахмат чемпионларига 200 минг доллар, уй ва машина берилади Президент Шавкат Мирзиёев 29 сентябрь куни шахмат ва парашахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоалари аъзолари билан учрашувда спортчилар учун белгиланган мукофотларни эълон қилди. Давлат раҳбари бунинг учун бир кун аввал алоҳида қарор қабул қилганини айтди. Унга кўра, шахматчилар Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Ёқуббоев, Муҳиддин Мадаминов ва Шамсиддин Воҳидов, шунингдек, парашахматчилар уй-жой ва автомобиль билан тақдирланади. «Албатта, машина ҳам керакдир-ку, лекин келажак келинлар учун уй керак», — деди. Терма жамоа бош мураббийлари Рустам Қосимжонов ва Самандар Шермуҳаммедовга ҳам автомобиль берилади. Бундан ташқари, Олимпиада чемпиони бўлган ҳар бир шахматчи 200 минг доллардан, уларнинг мураббийлари эса 50 минг доллардан пул мукофоти олади. Парашахмат олимпиадасида бронза медалини қўлга киритган ҳар бир спортчига 50 минг доллардан, уларнинг мураббийларига эса 12,5 минг доллардан берилади. Президентнинг айтишича, спортчилар янги автомобилларини шу куннинг ўзида қабул қилиб, уларга ажратилган уйларга жойлашади. 28 сентябрда имзоланган фармон билан Олимпиада иштирокчилари ва уларнинг мураббийларидан бир гуруҳи давлат мукофотларига ҳам сазовор бўлди. Жумладан, шахматчиларга «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони ва бошқа орден-медаллар берилди. Фармонда Самарқанддаги Олимпиадада дунёнинг 200 дан зиёд давлатидан келган кучли шахматчилар иштирок этгани қайд этилган. Мирзиёев мукофотларнинг ўзи — орденлар, автомобиль ва уй калитлари ҳамда сертификатларни шахсан топширишини билдирди. Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X

  8. 🔴Ғузорда 22 ўқувчи заҳарланган ✔️Расмийлар воқеани бир ҳафтадан кейин тасдиқлади ✔️Мактаб ёнидаги пахта даласига кимёвий восита сепилган Қашқадарё вилояти Ғузор туманида мактаб ўқувчиларининг оммавий заҳарланиши билан боғлиқ ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Дастлабки тахминларга кўра, болаларга мактабга туташ пахта майдонига сепилган кимёвий восита таъсир қилган бўлиши мумкин. Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, воқеа 23 сентябрь куни Ғузор тумани Бахмал қишлоғидаги 51-сонли умумий ўрта таълим мактабида содир бўлган. Соат 11:45 ларда дастлаб 21 нафар ўқувчи кўнгил айниши ва бош оғриғи каби аломатлар билан туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилган. Кейинги ўрганишларда 10–11-синфларда ўқийдиган жами 22 нафар ўқувчида заҳарланиш аломатлари кузатилгани аниқланган. Дастлабки маълумотларга кўра, ўша куни соат 09:00 атрофида мактабга туташ ҳудуддаги фермер хўжалиги пахта майдонига унинг эрта етилишини таъминлаш мақсадида «Агро Аугрон» воситасини сепган. Терговда ўқувчилар мазкур восита ҳаво орқали тарқалиши оқибатида зарарланган бўлиши мумкинлиги текширилмоқда. Ўқувчиларга бирламчи «ошқозон диспепсия синдроми» ташхиси қўйилган. Сўнгги расмий маълумотга кўра, 15 нафар боланинг аҳволи яхшиланиб, уйига жавоб берилган, 7 нафари эса Ғузор туман тиббиёт бирлашмасида даволанмоқда. Воқеа ҳақида расмий ахборот тарқатилишидан олдин ижтимоий тармоқларда 51-мактабда 50 нафардан ортиқ бола заҳарлангани, айрим хабарларда эса 62 нафаргача ўқувчи шифохонага олиб борилгани айтилган эди. Ота-оналар ва мактаб ходимларига таянган ушбу хабарларда пахта даласига кимёвий модда сепилганидан кейин ўткир ҳид мактаб ҳудудига тарқалгани ҳам қайд этилган. Маълумот учун, «Augron» пахтачиликда қўлланадиган дефолиант, яъни ғўза баргларининг тўкилишини тезлаштириб, пахтани теримга тайёрлаш учун ишлатиладиган кимёвий восита ҳисобланади. ❗️Фото сунъий интеллект маҳсули Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X

  9. 🔴 Ўзбекистонда 8 ойда 2,7 тонна наркотик ушланди Ўзбекистонда саккиз ой ичида гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ 12 104 та жиноят ҳамда 1 410 та маъмурий ҳуқуқбузарлик аниқланган. Бу ҳақда Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги маълум қилди. Тезкор-профилактик тадбирлар давомида жами 2 тонна 708 килограмм наркотик ва кучли таъсир қилувчи моддалар ноқонуний муомаладан олинган. Шундан 2 тонна 398 килограмми наркотиклар, 310 килограмми кучли таъсир қилувчи моддалардир. Шунингдек, 3 633 дона психотроп модда мусодара қилинган. Саккиз ойда 89 та йирик наркожиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилган. Улардан 1,4 тонна анъанавий ва 61,7 килограмм синтетик гиёҳвандлик воситалари, шунингдек, 4,6 миллион дона психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддалар олиб қўйилган. Бундан ташқари, 18 та ғайриқонуний нарколаборатория аниқланган. Уларда сақланган жами 1 тонна 40 килограмм гиёҳвандлик воситалари, кучли таъсир қилувчи моддалар ва прекурсорлар муомаладан чиқарилган. Синтетик наркотиклар тайёрлашда ишлатилиши мумкин бўлган 10,5 тонна прекурсор ҳам мусодара қилинган. Агентлик маълумотига кўра, 15 та онлайн наркодўкон фаолияти тўхтатилган. Наркотиклар савдоси билан боғлиқ, жами 630 мингдан ортиқ обуначига эга 1 911 та интернет-ресурс блокланган. Уларнинг 609 таси Telegram-бот, 1 004 таси ёпиқ, 298 таси эса очиқ канал, гуруҳ ёки чат бўлган. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

  10. Рухсатсиз кўп қаватли уй қурганлар энди 5 йилгача қамалиши мумкин Ўзбекистонда кўп квартирали уйларни рухсатсиз қуриш учун жавобгарлик кучайтирилмоқда. 28 сентябрда қабул қилинган қонун билан қурилиш соҳасида назорат тартиби ҳам ўзгармоқда. Энди қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш ҳудудий инспекциясидан рухсатнома олиш талаб этилади. Жиноят кодексига ҳам ўзгартиш киритилди. Агар кўп квартирали уйни рухсатсиз қурган шахс аввал шу қилмиши учун маъмурий жазога тортилган бўлса-ю, яна шундай қоидабузарликка йўл қўйса, 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. Шаҳарсозлик қоидаларини бузиш одам ўлими ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, жазо 5 йилдан 7 йилгача қамоқ бўлади. Янги қонунда сейсмик хавфсизликка ҳам алоҳида урғу берилган. Назорат инспекцияси қурилаётган бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини текширади. Сейсмик фаол ҳудудлардаги назоратга тушадиган бинолар, жумладан кўп қаватли уйлар бўйича электрон техник паспортлар шакллантирилади. Шунингдек, шаҳарсозлик ҳужжатлари қаторига «мастер-режа» тушунчаси киритилмоқда. У муайян ҳудуддаги шаҳарсозлик, ижтимоий-иқтисодий ва экологик масалаларни комплекс ҳал қилишга мўлжалланган. Бу ўзгаришлар сўнгги йилларда кўп қаватли уйлар қурилишида тўпланиб қолган муаммолар фонида қабул қилинмоқда. Расмий маълумотга кўра, 2025 йилнинг ўзида республика бўйича 1 952 та ноқонуний қурилиш ҳолати аниқланган, амалдаги жарималар эса етарлича таъсирчан эмаслиги тан олинган. Муаммо айниқса Тошкентда яққол кўринади. 2026 йилда ўтказилган инвентаризацияда пойтахтда 70 дан ортиқ объектдаги 173 та кўп қаватли уйда қурилиш билан боғлиқ қонунбузилишлар аниқланган. Улар орасида рухсат берилганидан ортиқ қават қуриш ва тасдиқланган лойиҳадан четга чиқиш ҳолатлари ҳам бор. Шу йил февралда эса ноқонуний қурилаётган кўп квартирали уйларнинг ягона очиқ реестрини «Шаффоф қурилиш» тизимида юритиш белгиланди. Шаҳарсозлик талабларига жавоб бермайдиган ва техник текширувда яроқсиз деб топилган ўзбошимчалик билан қурилган кўп қаватли уйларни белгиланган тартибда буздириш чораларини кўриш ҳам назарда тутилган. Бундан ташқари, 1 октябрдан қурилиш ҳудудига ягона идентификатор берилмасдан туриб қурилишга рухсатнома расмийлаштирилмайди. Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X

  11. 🔴Ўзбекистонда ҳаво салқинлашади ✔️Тоғларда қор, қатор ҳудудларда сел хавфи кутилмоқда Сентябрь охири ва октябрь бошида Ўзбекистонда об-ҳаво сезиларли ўзгаради. 30 сентябрь — 2 октябрь кунлари қатор ҳудудларда ёмғир ёғиб, кундузги ҳарорат 21–27 даража атрофига тушади. Тоғларда эса ёғингарчилик қорга айланиши мумкин. Ўзгидромет прогнозига кўра, Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида 30 сентябрь — 1 октябрда айрим жойларда ёмғир ёғади. Кечаси 8–13°, кундузи 21–26° бўлади. Фарғона водийсида ҳам кундузги ҳарорат 21–26°, 1 октябрда айрим жойларда ёмғир кутилмоқда. Бухоро ва Навоийда кундузи 22–27°, Қашқадарё ва Сурхондарёда 27–32° бўлади. Қорақалпоғистон ва Хоразмда эса ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат кундузи 21–26° атрофида бўлади. Энг салқин ҳаво тоғли ҳудудларда кузатилади. Кечаси 3–8°, кундузи 13–18°. Айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиб, баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Шу билан бирга, Ўзгидромет 30 сентябрь — 2 октябрь кунлари 9 та вилоятнинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел-сув тошқинлари хавфи борлиги ҳақида шошилинч огоҳлантириш берди. Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижоннинг қатор туманлари хавфли ҳудудлар қаторига киритилган. Айрим жойларда ёмғир суви тўпланиб, ҳудудларни сув босиши ҳам мумкин. 3 октябрдан ҳаво яна илий бошлайди. Марказий ҳудудларда 23–28°, Бухоро ва Навоийда 25–30°, Қашқадарё ва Сурхондарёда эса 30–35° гача кўтарилиши прогноз қилинган. Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X

  12. 🔴Сбербанкнинг собиқ топ-менежери Ўзбекистондан $100 млндан ортиқ компенсация талаб қилмоқда Сбербанк бошқаруви раисининг собиқ биринчи ўринбосари Максим Полетаев ва унинг Solfy RUS компанияси Ўзбекистонга қарши халқаро арбитраж ишини бошлади. Даъво 23 сентябрь куни Жаҳон банки ҳузуридаги ICSIDда расман рўйхатга олинган. Низо Solfy’нинг Миллий банк билан ҳамкорликда Ўзбекистонда йўлга қўйган фоизсиз муддатли тўлов карталари лойиҳаси билан боғлиқ. Кейинчалик ҳамкорлик судлашувларга айланган, Ўзбекистон судлари Solfy’дан Миллий банк фойдасига жами 21,32 млрд сўм ундириш ҳақида қарор чиқарган. Энди Полетаев томони Ўзбекистондан $100 млндан ортиқ компенсация талаб қилмоқда. Бу ҳозирча арбитраж қарори эмас, даъвогар томоннинг талаби. Иш ҳали кўриб чиқиш жараёнида. ➡️Низо нимадан бошланган, Solfy раҳбари нега ҳибсга олинган ва Ўзбекистон томонининг позицияси қандай? 🔗Тафсилотлар Uzdiplomat материалида. Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X

  13. uzdiplomat иқтибоси: 🖍 «Баъзан бир сиёсатчининг оғзидан чиққан бир оғиз гап ўнлаб расмий ҳужжатлардан кўра кўпроқ нарсани англатади». Отабек Акромов Сиёсатшунослик бўйича Австралия миллий университети докторанти Август, 2026 Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

  14. 🔴«Инсонни хўрлайдиган ва унга зулм қиладиган қонун кимга керак?» Судья алмашса, Сирожиддин Адиловнинг иши яна бошидан бошланадими? Фирибгарлик ва товламачиликда айбланаётган блогер Сирожиддин Адиловнинг жиноят иши бўйича суд жараёнида яна судья алмашиши мумкин. Бу ҳақда ҳуқуқ фаоли Абдураҳмон Ташанов ўз саҳифасида маълум қилди. Ташановнинг ёзишича, Сирожиддин Адилов иши қарийб уч ой давомида ЖИБ Жиззах шаҳар суди раиси Санжар Расулов томонидан кўриб чиқилган. Бироқ ҳукм ўқилиши олдидан Расулов бошқа ишга ўтган. Шундан сўнг иш Мирзачўл тумани суди раиси Абдуманнон Шайдоев муҳокамасига ўтказилган. Ташановнинг таъкидлашича, ўтган ҳафтада судда музокаралар ўтказилиб, иш якуний босқичга етган. Бироқ ҳуқуқ фаолига кўра, энди Абдуманнон Шайдоев ҳам бошқа вилоятга судья этиб тайинланаётгани ҳақида маълумотлар бор. «Катта эҳтимол билан бу судья ҳам ҳукм ўқишга улгурмайди, иш бошқа судьяга топширилади ва жараёнлар янгидан бошланади», — деб ёзди Ташанов. Унинг фикрича, агар бу ҳолат тасдиқланса, Сирожиддин Адилов иши бўйича суд жараёни яна бошидан бошланиши мумкин. Бу эса судланувчининг ҳуқуқлари ва ишни оқилона муддатда кўриб чиқиш масаласини кун тартибига олиб чиқади. Аввалроқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси вице-спикери Алишер Қодиров ҳам судья ҳукмни ўқишга улгурмай, бошқа ишга ўтказилган ҳолатда судланувчининг ҳуқуқлари қандай таъминланиши ҳақида расмийларга савол берган эди. Ташанов судьяларнинг алмашиши билан боғлиқ вазиятга танқидий баҳо бериб, «Кўр ҳассасини бир марта йўқотади», деган мақолни келтирган. «Наҳотки, судлар бу “хато”ни иккинчи марта такрорлайди?» — деб савол қўйган у. Унинг таъкидлашича, суд тизими раҳбарлари Санжар Расуловнинг ишдан олинишини қонун талаби билан изоҳлаган. Ташанов эса, агар судьянинг алмашиши яна бир бор худди шу оқибатга олиб келса, судланувчининг ҳуқуқлари қандай ҳимоя қилиниши кераклигини сўрамоқда. «Инсонни хўрлайдиган ва унга зулм қиладиган бундай қонун нимага керак?» — дея ёзган Ташанов. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

  15. 🔴Мактаб дарсликлари янгиланади ✔️Талабаларнинг 80 фоизини дуал таълимга жалб қилиш режалаштирилмоқда ✔️Дарсликларда 1,7 мингдан ортиқ хато аниқланган Президент Шавкат Мирзиёев бугун мактаб ва олий таълимдаги навбатдаги ислоҳотлар бўйича таклифлар билан танишди. Тақдимотда дарсликлардаги хатолар, таълимни ёдлашдан амалий кўникмаларга ўтказиш ва талабаларни ўқиш давридаёқ корхоналарга боғлаш масалалари муҳокама қилинди. Аввалги ўқув адабиётлари таҳлил қилинганда 260 та дарсликда 1 минг 257 та хато, яна 51 та дарсликда 464 та таржима хатоси топилган. Айрим мавзулар болалар ёшига мос бўлмаган ва мураккаб баён қилинган. Шу сабаб янги дарсликларда ёдлашдан кўра боланинг мустақил фикрлаши, маълумотни таҳлил қилиши ва олган билимини ҳаётда қўллашига урғу берилади. Бошланғич синф дарсликлари Финляндия таълим альянси сертификациясидан ўтган, 5–7-синфлар учун математика, физика, кимё ва биология дарсликлари эса Сингапур тажрибаси асосида тайёрланган. 2027 йилга қадар жами 1 минг 342 номдаги дарслик ва ўқув-методик материал тайёрлаш режалаштирилган. Янги дастурларда касбга йўналтириш учун 255 та дарс, экологик саводхонлик бўйича 300 дан ортиқ мавзу киритилади. Молиявий ва рақамли саводхонликка ҳам алоҳида эътибор берилади. Олий таълимдаги асосий ўзгаришлардан бири эса талабани фақат аудиторияда эмас, бевосита корхонада ҳам тайёрлаш. Мақсад учинчи ва тўртинчи босқич талабаларининг камида 80 фоизи, яъни 185 минг нафар ёшни дуал таълим билан қамраб олиш. Биринчи навбатда муҳандислик, ишлаб чиқариш, қурилиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларига эътибор қаратилади. Талабаларни амалиётга қабул қилган корхоналар учун ҳам жиддий имтиёзлар таклиф этилмоқда. Жумладан: — талабага тўланган иш ҳақининг 50 фоизини давлат субсидия сифатида қоплаши; — божхона тўловлари ва амортизация бўйича имтиёзлар бериш; — 25 нафардан кўп талабани амалиётга олган корхоналарга давлат харидларида преференция бериш таклиф қилинди. Яна бир янгилик Хитойнинг Ляонин педагогика университети филиалини Хивада ташкил этиш режалаштирилмоқда. Унда халқаро хитой тили таълими, халқаро бизнес, туризм бошқаруви ва сунъий интеллект йўналишлари очилади. Дарслар ўзбек, хитой ва инглиз тилларида ўтилади. Битирувчилар Ўзбекистон ва Хитойда тан олинадиган диплом олади. Филиал фаолиятини 2026/2027 ўқув йилидан бошлаш кўзда тутилган. Президент янги дарсликларнинг ўзи таълим сифатини ўзгартирмаслигини, улар билан бирга ўқитувчиларни тайёрлаш, ўқитиш услуби ва баҳолаш тизимини ҳам янгилаш зарурлигини таъкидлади. Дуал таълим эса ҳудудлардаги корхоналарнинг реал кадр эҳтиёжига боғланиши кераклиги қайд этилди. Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X

  16. 🔴 Беларусда ўзбекистонликлар учун 800 га яқин иш ўрни таклиф этилмоқда ✔️Йўл кира ҳақи ҳам иш берувчилар томонидан қопланиши масаласи кўтарилган Беларуснинг Витебск вилоятида ўзбекистонлик фуқароларни уюшган ҳолда ишга жалб қилиш режалаштирилмоқда. Ҳудуддаги иш берувчилар қарийб 800 нафар ходимга эҳтиёж билдирган. Бу ҳақда Ўзбекистон Миграция агентлиги директори Муҳсинхўжа Абдураҳмонов ва Беларуснинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Александр Огородников учрашувида маълум қилинди. Айни пайтда Андижон вилоятидан тақдим этилган номзодларнинг ҳужжатлари ўрганилиб, 204 нафар талабгордан иборат дастлабки рўйхат шакллантирилган. Танловда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан фуқаролар иштирок этиши мумкин. Витебск вилоятидаги бўш иш ўринлари асосан чорвачилик, тракторчилик, ҳайдовчилик ва ёрдамчи ишлар йўналишларига тўғри келади. Номзодларнинг ҳужжатлари ва касбий кўникмалари дастлабки босқичда текширилади. Якуний танлов Беларусдаги иш берувчилар билан онлайн суҳбат орқали ўтказилади. Учрашувда ўзбекистонликларнинг Беларусга бориш билан боғлиқ йўл харажатларини иш берувчилар томонидан олдиндан қоплаш имкониятини ўрганиш ҳам таклиф этилди. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

  17. 🔴Миллий гвардия «ходимлари» банкдан 428 млн сўм кредит олди ✔️Аслида уларнинг ҳеч бири у ерда ишламаган Фарғона вилоятида 5 нафар шахс сохта ҳужжатлар ёрдамида банкдан қарийб 429 млн сўм кредит олгани аниқланди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қува тумани бўлими текширувига кўра, бу шахсларнинг ҳеч бири расман ишламаган. Аммо улар ўзларини гўё Миллий гвардияга қарашли ҳарбий қисм хизматчилари қилиб кўрсатган. Бунинг учун сохта меҳнат шартномалари ва «иш ҳақи олади» деган маълумотномалар тайёрланган. Ҳужжатлар Қува туманидаги тижорат банки филиалига тақдим этилиб, улар асосида 428,8 млн сўм кредит олинган. Ҳолат юзасидан фирибгарлик ва ҳужжатларни қалбакилаштириш моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Қизиғи, бу йил худди шу схема биринчи марта учраётгани йўқ. Июль ойида Қашқадарёда ҳам деярли бир хил усул фош этилган эди. Қўриқлаш хизмати ва Миллий гвардия номидан сохта хизмат гувоҳномалари ҳамда иш ҳақи тўғрисида маълумотномалар тайёрлаб, 12 нафар фуқаро номига жами 783 млн сўм кредит расмийлаштирилган. Августда эса сохта ҳужжатлар билан анча катта — 25 млрд сўмлик кредит олинган ҳолат аниқланди. Департамент маълумотига кўра, аввалдан банк гаровида турган бинолар сохта ҳужжатлар ёрдамида яна гаровга қўйилиб, Андижондаги банклардан биридан 25 млрд сўм кредит олинган. Бундан ташқари, июлда бир куннинг ўзида Қорақалпоғистон, Фарғона, Андижон ва Бухорода кредит маблағларини ноқонуний ўзлаштириш билан боғлиқ бир нечта ҳолатлар эълон қилинган. Жумладан, Риштонда 21 нафар фуқаро бехабар ҳолда улар номига 747 млн сўм имтиёзли кредит расмийлаштирилган, Хўжаободда эса қалбаки ҳужжатлар билан 500 млн сўм кредит олинган. Бу ҳолатларнинг айримларида банк ходимларининг ўзи ҳам иштирок этган. Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X

  18. 🔴Интернет етмайдиган жойларга ҳам интернет келиши мумкин ✔️Ўзбекистон Хитойнинг APSTAR компанияси билан келишди Ўзбекистоннинг UZ-SAT оператори Хитойнинг йирик сунъий йўлдош операторларидан бири — APT Satellite (APSTAR) билан ҳамкорлик келишувини имзолади. Томонлар APSTAR сунъий йўлдошлари орқали Ўзбекистонда интернет ва бошқа алоқа хизматларини йўлга қўйиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Ўзбекистон бир вақтнинг ўзида Amazon Leo, Eutelsat OneWeb ва Viasat каби глобал компаниялар билан ҳам сунъий йўлдош алоқаси устида ишлаяпти. Viasat билан эса Ўзбекистонда оддий смартфондан сунъий йўлдош орқали хабар юбориш ҳам синовдан ўтказилди. Бу технология кенг жорий қилинса мобил оператор антеннаси умуман йўқ жойда ҳам телефон алоқасиз қолмаслиги мумкин. APSTAR билан келишув ҳақидаги хабарларда хизматни ишга тушириш санаси, тарифлар ва инвестиция миқдори ҳозирча очиқланмаган. Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X

  19. 🔴Вазирликлар Янги Тошкентга кўчяпти ✔️Тошкент марказидаги 7 та давлат биноси қарийб 869 млрд сўмга сотилди Тошкентда вазирлик ва идоралар эгаллаб турган қиммат давлат кўчмас мулкларини сотиш жараёни амалда бошланди. Давлат активларини бошқариш агентлиги маълумотига кўра, ҳозиргача 7 та маъмурий бино жами 868,8 млрд сўмга сотилган. Сотилган бинолар орасида Транспорт вазирлиги, Спорт вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси, Давлат хизматлари агентлиги, шунингдек, Туризм қўмитаси ҳузуридаги «Туристларга хизмат кўрсатиш маркази» ДУК объектлари бор. Бу билан жараён тугамайди. Ҳозир яна 11 та объект 1 трлн 95,8 млрд сўм бошланғич нархда савдога қўйилган, 20 та объект эса сотувга тайёрланмоқда. Демак, сотилиши белгиланган 83 та давлат объектидан камида 38 таси — қарийб 46 фоизи бўйича жараён аллақачон бошланган. Бу бир марталик хусусийлаштириш эмас. Жараён Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 мартдаги қарори асосида амалга оширилмоқда. Ҳужжатга кўра, 150 та давлат органи ва давлат иштирокидаги ташкилот Янги Тошкентга жойлаштирилиши, уларга тегишли Тошкентдаги 83 та кўчмас мулк объекти эса очиқ савдолар орқали реализация қилиниши белгиланган. Расмий изоҳларда давлат идораларини марказдан кўчириш Тошкентдаги транспорт юкламаси ва тирбандликни камайтиришга ҳам хизмат қилиши таъкидланган. Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X

  20. edited

    uzdiplomat иқтибоси:🖍 «Қайсики мамлакат ўз ривожланиш тартибларини сўз ва фикр эркинлиги устига қурмоқчи бўлса, унга ўнлаб боблардан иборат катта кодекс ёки ҳужжатлар шарт бўлмайди. Шунчаки сиёсий ирода ва мустақил суд бўлса кифоя». Илёс Сафаров, журналист 2024 йил Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X

  21. Older posts