🔴Сбербанкнинг собиқ топ-менежери Ўзбекистондан $100 млндан ортиқ компенсация талаб қилмоқда Сбербанк бошқаруви раисининг собиқ биринчи ўринбосари Максим Полетаев ва унинг Solfy RUS компанияси Ўзбекистонга қарши халқаро арбитраж ишини бошлади. Даъво 23 сентябрь куни Жаҳон банки ҳузуридаги ICSIDда расман рўйхатга олинган. Низо Solfy’нинг Миллий банк билан ҳамкорликда Ўзбекистонда йўлга қўйган фоизсиз муддатли тўлов карталари лойиҳаси билан боғлиқ. Кейинчалик ҳамкорлик судлашувларга айланган, Ўзбекистон судлари Solfy’дан Миллий банк фойдасига жами 21,32 млрд сўм ундириш ҳақида қарор чиқарган. Энди Полетаев томони Ўзбекистондан $100 млндан ортиқ компенсация талаб қилмоқда. Бу ҳозирча арбитраж қарори эмас, даъвогар томоннинг талаби. Иш ҳали кўриб чиқиш жараёнида. ➡️Низо нимадан бошланган, Solfy раҳбари нега ҳибсга олинган ва Ўзбекистон томонининг позицияси қандай? 🔗Тафсилотлар Uzdiplomat материалида. Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X