Ўзбекистон иккинчи бор шахмат Олимпиадаси чемпиони бўлди
Ўзбекистон терма жамоаси Самарқандда ўтган 46-Жаҳон шахмат олимпиадасида ғолиб чиқиб, ўз тарихида иккинчи бор Олимпиада чемпиони бўлди.
Президент Шавкат Мирзиёев шахматчиларни тарихий ғалаба билан табриклаб, уларни «жаҳон шахмат оламида янги тарих яратган олтин авлод» деб атади.
Бу чемпионликнинг аҳамияти катта. Ўзбекистон мусобақа давомида амалдаги Олимпиада чемпиони Ҳиндистон, шахматдаги анъанавий кучли мактаблардан бири Хитой ҳамда дунё рейтингида етакчи бўлган, олти карра Олимпиада чемпиони АҚШ терма жамоаларини мағлуб этди.
Нодирбек Абдусатторов мусобақани мағлубиятсиз ўтказиб, биринчи тахтада шахсий олтин медални қўлга киритди. Президент Нодирбек Ёқуббоевнинг Ҳиндистон ва бошқа кучли рақибларга қарши ҳал қилувчи ғалабаларини ҳам алоҳида қайд этди. Жавоҳир Синдоров, Шамсиддин Воҳидов ва Олимпиадада илк бор қатнашган Муҳиддин Мадаминов ҳам умумий ғалабага муҳим ҳисса қўшди.
Ўзбекистон мустақил давлат сифатида илк бор қатнашган 1992 йилги Манила Олимпиадасидаёқ кумуш медаль олган эди.
Орадан 30 йил ўтиб, 2022 йил Ченнайда Ўзбекистон ёш терма жамоаси 11 турда бирорта ҳам учрашувни бой бермай, тарихда илк бор Олимпиада чемпиони бўлди.
2024 йил Будапештда жамоа бронза медални қўлга киритди. Энди эса 2026 йил Самарқандда яна олтин.
Шу тариқа, Ўзбекистон сўнгги учта Олимпиадада иккита олтин ва битта бронза олди: 2022 — олтин, 2024 — бронза, 2026 — олтин.
Аёллар терма жамоаси ҳам Самарқандда 11 турнинг 7 тасида ғалаба қозониб, 13-ўринни эгаллади. Парашахматчилар эса Олимпиадалар тарихида илк бор бронза медални қўлга киритди.
Президент табриги якунида ноябрь ойида Жавоҳир Синдоровни жаҳон шахмат тожи учун тарихий беллашув кутаётганини ҳам эслатди.
Telegram| Instagram | You Tube | Facebook | X
🔴Ўзбекистон АҚШ билан 35 млрд долларлик келишувларнинг 7 млрд долларини амалга оширди
Ўзбекистон АҚШ билан эришилган 35 млрд долларлик тижорий келишувларнинг 7 млрд долларлик қисмини амалга оширганини маълум қилди. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов The Washington Times нашрига берган интервьюсида айтди.
Унинг таъкидлашича, 2025 йилда Вашингтонда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида эълон қилинган келишувлар доирасида шаклланган лойиҳалар портфелининг қарийб бешдан бир қисми аллақачон амалга оширилган.
«Биз 35 млрд долларлик лойиҳалар портфели бўйича келишдик. Унинг 7 млрд долларини аллақачон амалга оширдик ва якунладик», — деди Қудратов.
Батафсил
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
🔴Бухоро вилояти ҳокими 10 йил аввал одамлар ариқ сувини ичишганини айтмоқда
✔️Ҳозирчи?!
Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов «Янги Ўзбекистон» газетаси бош муҳарририга берган интервьюсида вилоятда аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш масаласи ҳақида гапирди.
Ҳокимнинг таъкидлашича, ўн йил аввал вилоятнинг айрим ҳудудларида аҳоли учун ичимлик суви билан боғлиқ шароитлар жуда оғир бўлган.
«Кўп ҳудудларимизда ариқ сувини олиб, тиндириб, катта бетон қудуқлар қилиб, тиндириб, кейин истеъмол қилишарди», — деди у.
Зариповнинг айтишича, бугунги кунда вилоятда марказлаштирилган ичимлик суви билан таъминлаш даражаси 80 фоиздан ошган.
«Мен айтмайман, тўлиқ тугатилди, деб», — деди ҳоким.
Унинг маълум қилишича, Олот, Қоракўл ва Қоровулбозор туманлари деярли 100 фоиз тоза ичимлик суви билан таъминланган.
Ҳоким бу натижаларни Президент ташаббуслари, ажратилган маблағлар ва берилган топшириқлар асосида амалга оширилаётган ишлар билан боғлади.
Шу билан бирга, ҳокимнинг ўзи вилоятда ичимлик суви муаммоси тўлиқ бартараф этилмаганини тан олган.
Бухорода марказлашган ичимлик суви билан таъминлаш даражаси 80 фоиздан ошган бўлса-да, аҳолининг маълум қисми ҳануз марказлашган сув тармоғидан ташқарида қолмоқда.
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
Ҳарбийлар ўлими ортидан Қозоғистон мудофаа вазири лавозимидан озод этилди
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев фармони билан Даурен Косанов мамлакат мудофаа вазири лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда 27 сентябрь куни Оқўрда хабар берди.
Эътиборлиси, Косанов шу йил 3 сентябрда, яъни 24 кун аввал мудофаа вазири лавозимига қайта тайинланган эди. У дастлаб 2025 йил 8 июнда Қозоғистон мудофаа вазири бўлган.
Косановнинг истеъфоси Каспий денгизидаги оғир фожиадан уч кун ўтиб содир бўлди. 24 сентябрь куни Манғистау вилоятида ҳарбий машғулот вақтида об-ҳавонинг кескин ёмонлашиши оқибатида ҳарбий хизматчиларни денгиз оқими олиб кетган эди. Косанов 25 сентябрь куни ушбу фожиа муносабати билан баёнот берган ва ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оилаларини йўқлаган.
Янги мудофаа вазири ким бўлиши ҳозирча эълон қилинмаган.
Telegram| Instagram | You Tube | Facebook | X
📄uzdiplomat иқтибоси🖍
“Мен кўпроқ давлат идора ходимларида кузатаётган нарса шуки, натижа эмас, очко олиш муҳим. Тушунтира олдимми? Агар менга очко бермаса, натижаси қизиқ эмас. Агар ундан қанақадир бир олқиш олмасам, шахсий манфаат бўлмаса, унинг натижаси нима бўлса бўлсин, менга қизиқ эмас. Мана шу ўринларни алмаштиришимиз керак. Натижага рози бўладиган бўлишимиз лозим”.
Озодбек Назарбеков,
Ўзбекистон Маданият вазири
Август, 2025 йил
Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
АҚШда «чойхона» орқали Сурияга жангарилар юборишни молиялаштирганликда гумонланаётган ўзбекистонлик қўлга олинди
Ўзбекистонда туғилган, кейинчалик АҚШ фуқаролигини олган 41 ёшли Давуд Ансарий қарийб ўн йиллик қидирувдан сўнг Грузияда ушланиб, АҚШга экстрадиция қилинди. Америка прокуратураси уни ИШИД ва «Ан-Нусра фронти» учун пул йиғиш ва Сурияга жанг қилиш учун кетмоқчи бўлганларга ёрдам беришда айбламоқда.
АҚШ Адлия вазирлиги маълумотига кўра, Ансарий Козимжон Ғафуров ва «Козим» исмлари билан ҳам танилган. У Ўзбекистон фуқароси бўлган ва кейинчалик натурализация йўли билан АҚШ фуқаролигини олган.
Тергов версиясига кўра, Ансарий Нью-Йоркнинг Бруклин туманида асосан радикаллашган муҳожирлардан иборат гуруҳга раҳбарлик қилган. Гуруҳ аъзолари ўз даврасини ўзбекча «чойхона» деб атаган.
Аммо бу оддий чойхона эмасди. АҚШ прокуратурасига кўра, гуруҳ аъзолари Сурияга бориб ИШИД ёки «Ан-Нусра фронти» сафига қўшилмоқчи бўлганлар учун пул йиғган, уларнинг сафар харажатларини қоплаган. Сурияга кетганлар оилалари, шунингдек, у ерда ҳалок бўлганларнинг бева ва фарзандларига ҳам маблағ тўпланган.
Тергов маълумотларига кўра, 2013 йилда шу «чойхона» орқали йиғилган пул ҳисобидан камида уч кишининг Сурияга бориши молиялаштирилган. АҚШ расмийлари уларнинг учаласи ҳам кейинчалик Сурияда ҳалок бўлган деб ҳисобламоқда.
Иш материалларида яна бир шахс — Ахрор Саидахметов номи келтирилади. Терговга кўра, «чойхона» аъзолари унинг ҳам Сурияга бориши учун пул йиғган. Бироқ Саидахметов 2015 йил 25 февралда Нью-Йоркдаги JFK аэропортидан Истанбулга учиб кетмоқчи бўлган пайтида қўлга олинган. Кейинчалик у ушбу иш доирасида судланган.
Ансарийнинг ўзи эса 2016 йил майида АҚШдан Туркияга бир томонлама чипта сотиб олиб чиқиб кетган. Бу воқеа унинг эҳтимолий шерикларидан бири ҳибсга олинганидан беш кун кейин содир бўлган.
Шундан сўнг у АҚШга қайтмаган. 2021 йил ноябрида Бруклин федерал катта ҳакамлар ҳайъати Ансарийга нисбатан айблов эълон қилган.
Қарийб ўн йилдан кейин — 2026 йил августда у Грузияда қўлга олинди. Грузия прокуратураси ҳам Ансарий АҚШ билан ҳуқуқий ҳамкорлик доирасида ушлангани ва Америка томонига топширилганини тасдиқлаган. 23 сентябрда у Тбилисидан Нью-Йоркка экстрадиция қилинди.
Ҳозир Ансарийнинг иши Бруклин федерал судида кўрилмоқда. У хорижий террорчилик ташкилотларига моддий ёрдам кўрсатиш ва бундай ёрдамни ташкил этиш учун тил бириктиришда айбланмоқда.
Агар айби исботланса, унга 35 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилиши мумкин.
Telegram| Instagram | You Tube | Facebook | X
edited
🔴 Одамлар ўчоғини текширтиришга буйруқ берган мулозим — Қаҳрамон Қуронбоев янги лавозимда
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг собиқ раиси Қаҳрамон Қуронбоев Вазирлар Маҳкамасининг ижтимоий соҳа бўйича бўлим бошлиғи этиб тайинлангани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Қуронбоев 2024 йил январидан Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасига раҳбарлик қилиб келган. Уюшма раиси лавозими бош вазир ўринбосари мақомига тенглаштирилган эди.
2026 йил 7 сентябр куни президент фармони билан Ғофуржон Мирзаев бош вазир ўринбосари — Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси этиб тайинланди. Шу билан Қуронбоевнинг уюшма раҳбари сифатидаги фаолияти якунланган.
Қаҳрамон Қуронбоев 1970 йилда туғилган. У Тошкент давлат университети ҳамда Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.
У турли йилларда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Миллий университети проректори, Вазирлар Маҳкамасида бўлим мудири, Президентнинг жамоатчилик ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича давлат маслаҳатчиси ўринбосари ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи раҳбари лавозимларида ишлаган.
Қуронбоевнинг Вазирлар Маҳкамасидаги янги лавозимга тайинлангани ҳақидаги хабар расмий манбаларда ҳозирча тасдиқланмаган.
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
🔴Ўзбекистоннинг Транскаспий йўлагидаги роли Тошкентда муҳокама қилинади
Конференцияда Ўзбекистоннинг Транскаспий йўлагидаги роли, транспорт инфратузилмасига инвестициялар ва Европа билан транспорт алоқаларини ривожлантириш масалалари кўрилади.
2026 йил 30 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистондаги 2-Миллий Транскаспий транспорт йўлаги конференцияси бўлиб ўтади.
Конференция Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва Европа Комиссиясининг Халқаро ҳамкорлик бўйича Бош дирекцияси ҳамраислигида ташкил этилади. Унда ҳукумат вакиллари, халқаро молия институтлари, тараққиёт ҳамкорлари, шунингдек, транспорт ва логистика соҳасидаги хусусий сектор вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.
Батафсил…
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
🔴Президент билан учрашишни истаган Муҳаммадалига совға ва миннатдорлик мактуби топширилди
Қорақалпоғистонлик Муҳаммадалига Президент Шавкат Мирзиёевнинг миннатдорлик мактуби ва совғалари топширилди.
Президентнинг яқинда Қорақалпоғистонга ташрифи пайтида ижтимоий тармоқларда Муҳаммадали исмли боланинг видеоси тарқалган эди. Унда бола Президент билан учрашиш истагини билдириб, Ватанга меҳрини самимий ифода этган. Видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, кўпчиликнинг эътиборини тортди.
Муҳаммадалининг мурожаати Президентга ҳам етиб борган. Шавкат Мирзиёев боланинг самимий гапларидан мамнун бўлиб, унга шахсан миннатдорлик мактуби йўллаган.
26 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида Муҳаммадалига Президентнинг мактуби ва совғалари тантанали равишда топширилди.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 18–19 сентябрь кунлари Қорақалпоғистонда бўлган эди. Икки кунлик ташриф давомида Президент Нукус ва қатор ҳудудлардаги объектлар билан танишди, аҳоли билан мулоқот қилди. Шунингдек, 592 миллион долларлик 11 та лойиҳа ишга туширилиб, умумий қиймати 7 миллиард доллар бўлган 47 та янги лойиҳа қурилишига старт берилди.
Telegram| Instagram | You Tube | Facebook | X
🔴 Газсиз ҳудудларга электр учун имтиёзли тариф жорий қилиш 2027 йил апрелда ишлаб чиқилади
Имтиёзли тариф масаласи аввал концепция, кейин қарор қабул қилиниши туфайли яна бир неча босқичдан ўтиши керак.
Газ таъминоти мавжуд бўлмаган ҳудудларда электр энергиясидан иситиш учун фойдаланадиган аҳолига имтиёзли тарифлар жорий этилиши мумкин.
Фармонга кўра, 2027 йил февралга қадар Электрлаштириш концепцияси ишлаб чиқилиши, унинг лойиҳаси эса апрелга қадар Ҳукуматга киритилиши белгиланган.
Концепцияда газ таъминоти мавжуд бўлмаган ва иситиш учун электр энергиясидан фойдаланаётган аҳоли учун имтиёзли тарифларни белгилаш, шунингдек, энергия самарадорлиги юқори маиший техникалар харидини қўллаб-қувватлаш механизмлари назарда тутилади.
Ҳозирча имтиёзли тарифнинг миқдори ва қачондан амал қилиши маълум эмас.
Шу тариқа, газсиз ҳудудларда электр энергиясида исинишга мажбур бўлаётган аҳоли учун имтиёз жорий этиш масаласи концепция ишлаб чиқилиши, уни Ҳукуматга киритиш ва кейин тегишли қарор қабул қилиниши босқичларидан ўтиши керак.
Бу эса имтиёзли тарифнинг амалда қачон жорий этилиши масаласи тез орада ҳал бўлмаслигини кўрсатмоқда.
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
🔴Триллионлаб фойда кўрадиган ОКМК ишчиси 7 йилдан бери ишдаги жароҳати учун ҳужжат ололмаяпти
Олмалиқ кон-металлургия комбинати Рух заводи ишчиси Зокиржон Қурвонбоев 2019 йилда иш жойида печ портлаши оқибатида жароҳат олган.
Аммо орадан қарийб 7 йил ўтса-да, у ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисани тасдиқловчи Н-1 далолатномасини ҳали ҳам ололмаганини айтмоқда.
Суд ОКМК зиммасига далолатномани тузиш мажбуриятини юклаган ва бу қисм кучда қолган.
Айни пайтда, 2026 йилнинг биринчи ярмида ОКМК 8,69 трлн сўм соф фойда кўрган.
Триллионлар ҳақида хисобот берадиган корхона ишчиси эса жароҳат сабабли олиши керак бўлган компенсация пули учун 7 йилдан буён сарсон...
Материални тўлиқ сайтда ўқинг!
Telegram| Instagram | You Tube | Facebook | X
Ўзбекистон Марказий Осиёда C-390 ҳарбий самолётининг биринчи операторига айланди
Ўзбекистон Ҳарбий-ҳаво кучлари Бразилиянинг Embraer компанияси ишлаб чиқарган C-390 Millennium ҳарбий-транспорт самолётини қабул қилди. Шу тариқа Ўзбекистон Марказий Осиёда ушбу замонавий самолётдан фойдаланувчи биринчи давлатга айланди.
Embraer маълумотига кўра, биринчи C-390 Millennium Ўзбекистон Ҳарбий-ҳаво кучларига расман топширилган.
C-390 — янги авлод ўрта оғирликдаги ҳарбий-транспорт самолёти. У ҳарбийлар ва юкларни ташиш, ҳаводан десант тушириш, тиббий эвакуация, гуманитар ва қутқарув операцияларини бажаришга мўлжалланган. Самолёт тайёрланмаган ёки вақтинчалик аэродромларда ҳам ишлаш имкониятига эга.
C-390 26 тоннагача юк кўтара олади, максимал тезлиги эса тахминан 870 км/соат. У оғир ҳарбий техника, транспорт воситалари ва вертолётларнинг айрим турларини ҳам ташиши мумкин.
Ўзбекистоннинг C-390 хариди бўйича шартнома 2024 йил охирида имзоланган. Битим фақат самолёт етказиб беришни эмас, балки экипаж ва техник мутахассисларни тайёрлаш, эҳтиёт қисмлар ҳамда техник хизмат кўрсатишни ҳам қамраб олади.
Embraer Ўзбекистон буюртма қилган самолётларнинг аниқ сони ва шартнома қийматини очиқламаган.
C-390 Millennium Бразилия ҳарбий-ҳаво кучлари учун ишлаб чиқилган бўлиб, кейинчалик Португалия, Венгрия, Нидерландия, Австрия, Чехия, Швеция ва бошқа давлатлар томонидан ҳам танланган.
Ўзбекистон эса C-390'ни қабул қилган Марказий Осиёдаги биринчи давлат бўлди.
Telegram| Instagram | You Tube | Facebook | X
🔴Боғчадаги воқеадан кейин бутун республикада текширув бошланди
Учқўрғондаги давлат боғчасида 5 ёшли болага нисбатан жинсий зўравонлик гумони жамоатчиликда жиддий саволларни кўтарди.
Вазирлик воқеага дахлдор деб гумон қилинган ходимлар билан меҳнат шартномасини бекор қилди. Энди барча давлат боғчалари ходимлари текширилмоқда.
Аммо асосий савол ҳамон долзарб, болалар билан бир ҳудудда ишлайдиган ходимларни текшириш нега фожиадан кейин бошланиши керак? Боғчаларда бола хавфсизлиги қандай таъминланяпти?
Батафсил сайтда ўқинг!
Telegram| Instagram | You Tube | Facebook | X
edited
uzdiplomat иқтибоси: 🖍
“Қонун ҳамма учун тенг. Амалдорга ҳам, бошқага ҳам. Қонунга риоя қилмасликка ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Амалдор бўлдингми, демак озгина фаросатинг бор экан. Халққа бирор каромат кўрсатган одамми, амалдорми оёғи ердан узилмаслиги керак.
Одамга ақл-фаросати билан баҳо бериш керак. Амални ҳам фаросатли одамларга берган маъқул”.
ЗОКИР АЛМАТОВ,
Генерал-полковник, Ўзбекистоннинг 1991-2006 йиллардаги Ички ишлар вазири.
Каналга уланиш:✏️https://t.me/uzdiplomat
🔴Ўзбекистоннинг қазилма бойликлари ҳақида АҚШ Геология хизмати нималарни маълум қилди?
Ўзбекистон дунёда ишлаб чиқариладиган ренийнинг 9,3 фоизини, ураннинг 6,6 фоизини таъминлайди. АҚШ Геология хизмати — USGSнинг 2024 йилга оид ҳисоботида бу минералларни ишлаб чиқариш бўйича мамлакат бешинчи ўринда экани қайд этилган.
Критик минераллар — замонавий саноат учун зарур, аммо таъминотида узилиш бўлса, ишлаб чиқаришга жиддий таъсир қиладиган хомашёлардир.
Европа комиссияси бундай хомашёлар «яшил» энергетика, рақамли технологиялар, мудофаа ва аэрокосмик саноат учун кераклигини таъкидлайди. Шу сабаб уларни етказиб берувчи мамлакатлар билан ҳамкорликка қизиқиш юқори. ЕИ Ўзбекистон билан бу соҳадаги меморандумни 2024 йил 5 апрелда имзолаган.
USGS маълумотига кўра, Ўзбекистон 2024 йилда Жанубий Корея, Германия ва АҚШ билан ҳам критик ва стратегик минераллар бўйича ҳамкорлик ҳужжатларини имзолаган.
Ҳисобот мамлакатнинг амалда қанча маҳсулот ишлаб чиқарганини ҳам очиқлади. 2024 йилда Ўзбекистонда 113,2 тонна олтин, қазиб олинган рудадан олинган концентрат таркибида 154,2 минг тонна мис ва тахминан 4 минг тонна уран ишлаб чиқарилган. Олтин жами экспорт тушумининг 27,8 фоизини — яъни ҳар 100 долларининг қарийб 28 долларини таъминлаган.
Ўзбекистон технологик металлар комбинати 2028 йилгача 1,6 миллиард долларлик 70 дан ортиқ лойиҳа устида ишлашни, маҳсулот турларини 15 тадан 48 тага кўпайтиришни режалаштирган. Олмалиқ комбинати эса 2030 йилгача мис ишлаб чиқаришни йилига 500 минг тоннага етказишни кўзлаган. Булар ҳали эълон қилинган режалар, бажарилган ишлар натижаси эмас.
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
edited
🔴 Европа тиллари бир майдонда
30 сентябрь куни Тошкентда Европа тиллари куни 2026 доирасида тиллар ярмаркаси, интерактив ўйинлар, фильм намойиши, маданий алмашинув ва мусиқий дастурлар ташкил этилади.
Тадбирлар Европа Жамоаси, дипломатик ваколатхоналар, маданий ташкилотлар, университетлар, талабалар, тил ўрганувчилар ва кенг жамоатчиликни бирлаштиради.
Батафсил
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
🔴Қибрайда қарийб 95 кг гашиш топилди
✔️Уни олиб кетишга келганларни 8 кун кутилган
Тошкент вилоятининг Қибрай туманида қарийб 95 килограмм гашиш гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний муомалага чиқарилиши олди олинди.
Божхона қўмитасининг Контрабандага қарши курашиш бошқармаси ва ДХХ ходимлари ўтказган тезкор тадбирда даладаги дарахтлар орасига яширилган 4 та қоп топилган. Улар ичидаги 109 та ўрам лаборатория текширувидан ўтказилиб, модда салкам 95 кг гашиш экани тасдиқланган.
Аммо тезкор тадбир шу билан тугамаган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар гиёҳвандлик воситасини ким олиб кетишини аниқлаш учун ҳудудни 8 кун давомида кузатган. Саккизинчи куни яширинган юкни олиш учун келган икки нафар шахс қўлга олинган.
Тергов давомида уларга топшириқ берган шахс ҳам аниқланиб, ушланган. Божхона қўмитаси маълумотига кўра, у аввал ҳам бензин контрабандаси билан боғлиқ жиноят учун жавобгарликка тортилган.
Расмий ҳисоб-китобга кўра, мусодара қилинган гашиш 700 мингга яқин истеъмол дозасига тенг. У охирги истеъмолчигача етиб борганида қора бозордаги қиймати 10 млн доллардан ошиши мумкин эди.
95 килограмм сўнгги йилларда аниқланган йирик партиялардан бири. Бироқ 2026 йилнинг ўзида бундан қарийб олти баравар катта гашиш партияси ушланган.
17 май куни «Термиз-авто» чегара-божхона постида Афғонистондан келган юк машинаси тиркамасидаги экскаватор текширилганда, унинг кўтаргич қисми ичига яширилган 593 кг гашиш ва 3 кг опий аниқланган.
Бундан сал олдин — апрель ойида ҳам «Термиз-автойўл» постида Афғонистондан келган юк машинасидаги 750 та қозоннинг 210 таси ичига 190 кг 800 грамм гашиш яширилгани фош этилган эди.
Telegram| Instagram | You Tube | Facebook | X
🔴Фермерларга субсидия бериш тартиби ўзгаради
✔️Натижа бўлмаса, пул қайтарилиши мумкин
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигига субсидия бериш тизими ўзгариши кутилмоқда. 2027 йилдан «маблағ ажратиш» моделидан «натижавий субсидия» моделига босқичма-босқич ўтиш таклиф қилинди. Бу ҳақида бугун Президент ҳузурида ўтган йиғинда айтилган.
Яъни давлат фермернинг харажатини шунчаки қоплаб бермайди. Субсидиянинг самараси ҳосилдорлик, сув ва энергия тежамкорлиги, сарфланган ресурс эвазига олинган маҳсулот ҳажми бўйича баҳоланади.
Дастлаб янги тартиб сув тежовчи технологияларда синаб кўрилади. Субсидия олган хўжаликнинг натижалари 2–3 йил кузатилади. Белгиланган кўрсаткичлар бажарилмаса, субсидия пулини қайтариш механизми қўлланиши мумкин.
Ҳар бир субсидия олувчининг электрон паспорти яратилиб, маълумотлар давлат тизимларидан автоматик олинади. Бу жараёнда инсон омилини камайтириш кўзда тутилган.
Айни пайтда аграр соҳада 29 йўналиш бўйича 91 турда субсидия мавжуд бўлиб, 2026 йилда уларга 2,7 триллион сўм ажратиш режалаштирилган.
Қишлоқ хўжалиги суғуртаси ҳам кенгаяди. Боғ ва узумзорлардаги дарахтлар, импорт қилинган чорва, шунингдек, чорвачилик, полизчилик, картошка ва пиёз етиштириш билан боғлиқ хавфлар учун янги суғурта маҳсулотлари жорий этилади.
2027 йилда 45 мингта қишлоқ хўжалиги корхонасини суғуртага қамраб олиш, маҳсулотларнинг суғурта қамровини 60 фоизга етказиш режалаштирилган.
Шунингдек, суғурта мукофотининг 3–5 фоизини вакцинация, ветеринария, экинларни биологик ҳимоя қилиш ва табиий офатларнинг олдини олиш чораларига йўналтириш таклиф этилди.
Ҳозирча янги тартиблар таклиф босқичида. Президент мутасаддиларга тегишли ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашни топширди, деб хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Telegram| Instagram | You Tube | Facebook | X
🔴Хитой Ўзбекистонга қирувчи самолётлар етказиб берилиши учинчи давлатларга қарши қаратилмаганини маълум қилди
Хитой Мудофаа вазирлиги Ўзбекистонга J-10CE қирувчи самолётлари етказиб берилгани ҳақидаги саволларга муносабат билдирди.
Вазирлик матбуот котиби Цзян Биннинг айтишича, Хитой ва Ўзбекистон, шунингдек, икки мамлакат қуролли кучлари ўртасида дўстона муносабатлар мавжуд. Ҳарбий савдо ҳамкорлиги халқаро ҳуқуқ ва амалиётга мувофиқ бўлиб, учинчи давлатларга қарши қаратилмаган. Бу ҳақда Global Times хабар берди.
Аввалроқ Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳам J-10CE самолётлари етказиб берилганини маълум қилган эди. Global Times маълумотига кўра, Ўзбекистон Покистондан кейин ушбу самолётларни харид қилган иккинчи хорижий давлатдир.
Хитой Мудофаа вазирлиги шартнома қиймати ва етказиб бериш тафсилотларини очиқламаган.
✔️Ўзбекистон ҳарбий авиацияси ҳақида яна ўқиш
✔️Ўзбекистоннинг замонавий разведка ва кузатув дронлари ҳақида ўқиш
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
edited
🔴 Бош прокуратура диққатига!
Одамларни алдаганликда гумонланаётган фирма ортида собиқ прокурорлар турганлиги айтилмоқда
✔️Терговчилар собиқ амалдорни сўроқ қилмаганини билдирди
🎥 Батафсил видео
Автомобиль олиш учун минглаб доллар тўлаган фуқаролар уч ойдан ортиқ вақтдан бери на машинасини, на пулини ололганини айтмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, компания раҳбари қамоққа олинган. Бироқ мурожаатчилар компанияни амалда ким бошқаргани ва унинг собиқ прокуратура ходимлари билан эҳтимолий алоқалари ҳам ўрганилишини талаб қилмоқда. Терговчилар шу вақтгача собиқ прокурорни текширмаганини айтмоқда. Собиқ прокурор ҳам бу ҳақида ўз муносабатини билдирган.
Батафсил ўқиш
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X