Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.7/day last 7 hours ago
Reactions per 1K views 9.2 👍 ❤ 🤣

Рухсатсиз кўп қаватли уй қурганлар энди 5 йилгача қамалиши мумкин Ўзбекистонда кўп квартирали уйларни рухсатсиз қуриш учун жавобгарлик кучайтирилмоқда. 28 сентябрда қабул қилинган қонун билан қурилиш соҳасида назорат тартиби ҳам ўзгармоқда. Энди қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш ҳудудий инспекциясидан рухсатнома олиш талаб этилади. Жиноят кодексига ҳам ўзгартиш киритилди. Агар кўп квартирали уйни рухсатсиз қурган шахс аввал шу қилмиши учун маъмурий жазога тортилган бўлса-ю, яна шундай қоидабузарликка йўл қўйса, 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. Шаҳарсозлик қоидаларини бузиш одам ўлими ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, жазо 5 йилдан 7 йилгача қамоқ бўлади. Янги қонунда сейсмик хавфсизликка ҳам алоҳида урғу берилган. Назорат инспекцияси қурилаётган бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини текширади. Сейсмик фаол ҳудудлардаги назоратга тушадиган бинолар, жумладан кўп қаватли уйлар бўйича электрон техник паспортлар шакллантирилади. Шунингдек, шаҳарсозлик ҳужжатлари қаторига «мастер-режа» тушунчаси киритилмоқда. У муайян ҳудуддаги шаҳарсозлик, ижтимоий-иқтисодий ва экологик масалаларни комплекс ҳал қилишга мўлжалланган. Бу ўзгаришлар сўнгги йилларда кўп қаватли уйлар қурилишида тўпланиб қолган муаммолар фонида қабул қилинмоқда. Расмий маълумотга кўра, 2025 йилнинг ўзида республика бўйича 1 952 та ноқонуний қурилиш ҳолати аниқланган, амалдаги жарималар эса етарлича таъсирчан эмаслиги тан олинган. Муаммо айниқса Тошкентда яққол кўринади. 2026 йилда ўтказилган инвентаризацияда пойтахтда 70 дан ортиқ объектдаги 173 та кўп қаватли уйда қурилиш билан боғлиқ қонунбузилишлар аниқланган. Улар орасида рухсат берилганидан ортиқ қават қуриш ва тасдиқланган лойиҳадан четга чиқиш ҳолатлари ҳам бор. Шу йил февралда эса ноқонуний қурилаётган кўп квартирали уйларнинг ягона очиқ реестрини «Шаффоф қурилиш» тизимида юритиш белгиланди. Шаҳарсозлик талабларига жавоб бермайдиган ва техник текширувда яроқсиз деб топилган ўзбошимчалик билан қурилган кўп қаватли уйларни белгиланган тартибда буздириш чораларини кўриш ҳам назарда тутилган. Бундан ташқари, 1 октябрдан қурилиш ҳудудига ягона идентификатор берилмасдан туриб қурилишга рухсатнома расмийлаштирилмайди. Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

02K4K6K8K29 Sep 06:3414 Nov 04:166.8K29 Sep 06:34: 0 views14 Nov 04:16: 6,760 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
29 Sep 2026, 06:340
14 Nov 2026, 04:166.8K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.