🔴 Беларусда ўзбекистонликлар учун 800 га яқин иш ўрни таклиф этилмоқда ✔️Йўл кира ҳақи ҳам иш берувчилар томонидан қопланиши масаласи кўтарилган Беларуснинг Витебск вилоятида ўзбекистонлик фуқароларни уюшган ҳолда ишга жалб қилиш режалаштирилмоқда. Ҳудуддаги иш берувчилар қарийб 800 нафар ходимга эҳтиёж билдирган. Бу ҳақда Ўзбекистон Миграция агентлиги директори Муҳсинхўжа Абдураҳмонов ва Беларуснинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Александр Огородников учрашувида маълум қилинди. Айни пайтда Андижон вилоятидан тақдим этилган номзодларнинг ҳужжатлари ўрганилиб, 204 нафар талабгордан иборат дастлабки рўйхат шакллантирилган. Танловда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан фуқаролар иштирок этиши мумкин. Витебск вилоятидаги бўш иш ўринлари асосан чорвачилик, тракторчилик, ҳайдовчилик ва ёрдамчи ишлар йўналишларига тўғри келади. Номзодларнинг ҳужжатлари ва касбий кўникмалари дастлабки босқичда текширилади. Якуний танлов Беларусдаги иш берувчилар билан онлайн суҳбат орқали ўтказилади. Учрашувда ўзбекистонликларнинг Беларусга бориш билан боғлиқ йўл харажатларини иш берувчилар томонидан олдиндан қоплаш имкониятини ўрганиш ҳам таклиф этилди. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X