Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.7/day last 7 hours ago
Reactions per 1K views 9.2 👍 ❤ 🤣

🔴B2 сертификати йўқ хорижий тил ўқитувчилари ҳозирча ишини давом эттириши мумкин ✔️Лекин талаб бутунлай бекор бўлгани йўқ! Умумтаълим мактабларида ишлаётган, аммо B2 даражадаги сертификатга эга бўлмаган хорижий тил ўқитувчилари меҳнат фаолиятини давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026 йил 29 сентябрдаги хатида айтилган. Вазир ўринбосари Т. Комилов имзолаган хатга кўра, сертификат талабига оид ҳукумат қарорига ўзгартириш киритиш лойиҳаси ишлаб чиқилган. Лойиҳа жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилиб, манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан ўрганилган ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритилган. Ҳукуматнинг тегишли қарори қабул қилингач, қўшимча маълумот берилиши билдирилган. Ҳозирча эса талаб даражасидаги сертификати бўлмаган хорижий тил ўқитувчилари мактабларда ишлашни давом эттириши мумкинлиги кўрсатилган. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йилдаги қарори амалдаги таҳририга кўра, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларидаги барча хорижий тил ўқитувчилари 2025/2026 ўқув йилига қадар камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро сертификат олиши лозим эди. Бироқ педагогларга қўшимча вақт берилган. Жумладан, вазирликнинг 2026 йил январдаги тушунтиришида сертификати йўқ ўқитувчиларга 2026/2027 ўқув йили бошлангунига қадар имконият берилиши айтилганди. Июль ойида эса сертификати бўлмаган ўқитувчилар билан меҳнат шартномасини белгиланган тартибда бекор қилишни назарда тутувчи қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилган. Бу қабул қилинган қарор эмас, таклиф эди. Янги хат B2 талаби бутунлай бекор қилинганини англатмайди. Унда сертификат олишнинг янги охирги муддати ҳам белгиланмаган. Хатдаги рухсат айнан умумтаълим мактабларида ишлаётган хорижий тил ўқитувчиларининг фаолиятини давом эттиришига тааллуқли. Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

02K4K6K8K30 Sep 06:4114 Nov 04:167.1K30 Sep 06:41: 0 views14 Nov 04:16: 7,110 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
30 Sep 2026, 06:410
14 Nov 2026, 04:167.1K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.