🔴Интернет етмайдиган жойларга ҳам интернет келиши мумкин ✔️Ўзбекистон Хитойнинг APSTAR компанияси билан келишди Ўзбекистоннинг UZ-SAT оператори Хитойнинг йирик сунъий йўлдош операторларидан бири — APT Satellite (APSTAR) билан ҳамкорлик келишувини имзолади. Томонлар APSTAR сунъий йўлдошлари орқали Ўзбекистонда интернет ва бошқа алоқа хизматларини йўлга қўйиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Ўзбекистон бир вақтнинг ўзида Amazon Leo, Eutelsat OneWeb ва Viasat каби глобал компаниялар билан ҳам сунъий йўлдош алоқаси устида ишлаяпти. Viasat билан эса Ўзбекистонда оддий смартфондан сунъий йўлдош орқали хабар юбориш ҳам синовдан ўтказилди. Бу технология кенг жорий қилинса мобил оператор антеннаси умуман йўқ жойда ҳам телефон алоқасиз қолмаслиги мумкин. APSTAR билан келишув ҳақидаги хабарларда хизматни ишга тушириш санаси, тарифлар ва инвестиция миқдори ҳозирча очиқланмаган. Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X