🔴 Ўзбекистон Каспийда янги юк кемаларини сотиб олишни режалаштирмоқда ✔️Грузия портларида ҳам Ўзбекистонга тегишли терминал барпо этилади ✔️Ўрта коридорда темир йўл ташувларига 70 фоизлик чегирма жорий этилди Ўзбекистон Грузия портларида ўз терминалини барпо этиш лойиҳаси устида ишламоқда. Бу ҳақда транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Тошкентда ўтаётган Транскаспий транспорт йўлагига бағишланган иккинчи миллий конференцияда маълум қилди. Вазирнинг айтишича, Ўзбекистон Ўрта коридорни ривожлантириш доирасида нафақат ички транспорт инфратузилмасини модернизация қилмоқда, балки минтақавий аҳамиятга эга йирик лойиҳаларни ҳам амалга оширмоқда. Жумладан, Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўли минтақавий транспорт тармоқларини боғлаш, Ўзбекистон орқали Ўрта коридорга чиқиш ва ушбу йўналишда юк оқимини кўпайтириш имконини бериши кутилмоқда. Шунингдек, Каспий денгизида юк ташиш қувватини ошириш мақсадида Озарбайжон билан қўшма корхона ташкил этиш, янги юк кемаларини харид қилиш ва қатновлар сонини кўпайтириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Маҳкамов CASCA+ мультимодал йўналиши доирасида темир йўл ташувларига 70 фоизлик чегирмалар жорий этилганини ҳам маълум қилди. Вазирга кўра, Транскаспий йўлагининг рақобатбардошлигини ошириш учун инфратузилма лойиҳаларининг ўзи етарли эмас. Чегаралардан ўтиш жараёнини тезлаштириш ва юк ҳаракатини кузатиб бориш учун давлатлар ўртасида ягона рақамли платформаларни шакллантириш зарур. «Замонавий транспорт коридори бу фақат сифатли йўллар эмас, балки тезкор қарорлар қабул қилиш ва тўсиқсиз муҳит ҳамдир», — деди Илҳом Маҳкамов. Унинг маълум қилишича, ЭСКАТОнинг халқаро аҳамиятга эга қуруқ портлар рўйхатига Ўзбекистондаги 27 та транспорт-логистика марказидан 24 таси киритилган. Ўзбекистон Транскаспий йўлагини Европа ва Осиёни тахминан 15 кун ичида боғлай оладиган хавфсиз ва самарали транспорт маршрутига айлантириш мақсадида Европа Иттифоқи ва халқаро молия институтлари билан ҳамкорлик учун устувор лойиҳалар портфелини ҳам тайёрлаган. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
Uzdiplomat | Расмий канал
Subscribers
34.8K
+0 24h
Reach per post (ERR)
22.5%7.8K avg views
Posting
8.7/day
last 7 hours ago
Reactions per 1K views
9.2
👍 ❤ 🤣
Views over time
| When | Views |
|---|---|
| 30 Sep 2026, 07:19 | 0 |
| 14 Nov 2026, 04:16 | 5.9K |
Who shared this post
Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)
Nobody yet.