Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.7/day last 7 hours ago
Reactions per 1K views 9.2 👍 ❤ 🤣

🔴Европа мигрантларни учинчи давлатларга юбормоқчи ✔️Ўзбекистон номи яна тилга олинди Европанинг беш давлати бошпана сўрови рад этилган мигрантларни Европа Иттифоқидан ташқаридаги мамлакатларга юбориш механизмини тайёрламоқда. Эҳтимолий ҳамкорлар орасида Ўзбекистон ҳам яна тилга олинди. Аммо Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги июнь ойида бу масала бўйича музокаралар олиб борилмаётганини билдирган эди. Politico’нинг 29 сентябрдаги хабарига кўра, Германия, Австрия, Дания, Нидерландия ва Греция пилот лойиҳани 2027 йилнинг биринчи ярмида ишга туширишни кўзламоқда. Греция миграция вазири Танос Плеврис механизмни йилнинг иккинчи ярмида тўлиқ йўлга қўйиш ниятини айтган. Нашр суҳбатлашган, номлари очиқланмаган икки европалик дипломат биринчи келишув Руанда билан бўлиши кутилаётганини билдирган. Уганда ва Ўзбекистон эса эҳтимолий йўналишлар сифатида муҳокама қилинмоқда. Бунда Европада қолиш ҳуқуқини ололмаган шахсларни фақат ўз ватанига эмас, бошқа мамлакатга ҳам юбориш имконини яратиш мақсади кўзланган. Демак, гап Ўзбекистон фуқароларини ўз юртига қайтариш билангина чекланмайди. Назарда тутилаётган «учинчи давлат» мигрантнинг ватани ҳам, у бошпана сўраган Европа мамлакати ҳам бўлмаслиги мумкин. Плеврис қабул қилувчи мамлакатга қараб жойлаштириш шакли турлича бўлиши мумкинлигини айтган. Лагерлардан тортиб, маҳаллий жамиятга мослаштириш дастурларигача. Дастлабки харажатларни ташаббускор беш давлат қоплаши кўзда тутилмоқда. Вазирнинг изоҳича, мақсад жуда кўп одамни кўчиришдан ташқари, бундай эҳтимол орқали мигрантларни ўз ватанига ихтиёрий қайтишга ундаш ҳамдир. Ўзбекистон бу масалага аввал муносабат билдирган. 2026 йил 3 июнда ТИВ матбуот котиби Омонулла Файзиев «Ҳозирда кўриб чиқилаётган масала бўйича Европа Иттифоқи муассасалари билан музокаралар олиб борилмаяпти ва режалаштирилмаган», деган мазмунда изоҳ берган эди. Ўшанда ҳам Ўзбекистон ва Қозоғистон номи хорижий матбуотда эҳтимолий ҳамкорлар қаторида келтирилган. Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

02K4K6K8K30 Sep 05:4714 Nov 04:166.7K30 Sep 05:47: 0 views14 Nov 04:16: 6,690 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
30 Sep 2026, 05:470
14 Nov 2026, 04:166.7K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.