Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.7/day last 7 hours ago
Reactions per 1K views 9.2 👍 ❤ 🤣

🔴Ғузорда 22 ўқувчи заҳарланган ✔️Расмийлар воқеани бир ҳафтадан кейин тасдиқлади ✔️Мактаб ёнидаги пахта даласига кимёвий восита сепилган Қашқадарё вилояти Ғузор туманида мактаб ўқувчиларининг оммавий заҳарланиши билан боғлиқ ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Дастлабки тахминларга кўра, болаларга мактабга туташ пахта майдонига сепилган кимёвий восита таъсир қилган бўлиши мумкин. Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, воқеа 23 сентябрь куни Ғузор тумани Бахмал қишлоғидаги 51-сонли умумий ўрта таълим мактабида содир бўлган. Соат 11:45 ларда дастлаб 21 нафар ўқувчи кўнгил айниши ва бош оғриғи каби аломатлар билан туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилган. Кейинги ўрганишларда 10–11-синфларда ўқийдиган жами 22 нафар ўқувчида заҳарланиш аломатлари кузатилгани аниқланган. Дастлабки маълумотларга кўра, ўша куни соат 09:00 атрофида мактабга туташ ҳудуддаги фермер хўжалиги пахта майдонига унинг эрта етилишини таъминлаш мақсадида «Агро Аугрон» воситасини сепган. Терговда ўқувчилар мазкур восита ҳаво орқали тарқалиши оқибатида зарарланган бўлиши мумкинлиги текширилмоқда. Ўқувчиларга бирламчи «ошқозон диспепсия синдроми» ташхиси қўйилган. Сўнгги расмий маълумотга кўра, 15 нафар боланинг аҳволи яхшиланиб, уйига жавоб берилган, 7 нафари эса Ғузор туман тиббиёт бирлашмасида даволанмоқда. Воқеа ҳақида расмий ахборот тарқатилишидан олдин ижтимоий тармоқларда 51-мактабда 50 нафардан ортиқ бола заҳарлангани, айрим хабарларда эса 62 нафаргача ўқувчи шифохонага олиб борилгани айтилган эди. Ота-оналар ва мактаб ходимларига таянган ушбу хабарларда пахта даласига кимёвий модда сепилганидан кейин ўткир ҳид мактаб ҳудудига тарқалгани ҳам қайд этилган. Маълумот учун, «Augron» пахтачиликда қўлланадиган дефолиант, яъни ғўза баргларининг тўкилишини тезлаштириб, пахтани теримга тайёрлаш учун ишлатиладиган кимёвий восита ҳисобланади. ❗️Фото сунъий интеллект маҳсули Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

02.5K5K7.5K29 Sep 09:4514 Nov 04:167.4K29 Sep 09:45: 0 views14 Nov 04:16: 7,410 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
29 Sep 2026, 09:450
14 Nov 2026, 04:167.4K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.