Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.7/day last 7 hours ago
Reactions per 1K views 9.2 👍 ❤ 🤣

🔴Мактаб дарсликлари янгиланади ✔️Талабаларнинг 80 фоизини дуал таълимга жалб қилиш режалаштирилмоқда ✔️Дарсликларда 1,7 мингдан ортиқ хато аниқланган Президент Шавкат Мирзиёев бугун мактаб ва олий таълимдаги навбатдаги ислоҳотлар бўйича таклифлар билан танишди. Тақдимотда дарсликлардаги хатолар, таълимни ёдлашдан амалий кўникмаларга ўтказиш ва талабаларни ўқиш давридаёқ корхоналарга боғлаш масалалари муҳокама қилинди. Аввалги ўқув адабиётлари таҳлил қилинганда 260 та дарсликда 1 минг 257 та хато, яна 51 та дарсликда 464 та таржима хатоси топилган. Айрим мавзулар болалар ёшига мос бўлмаган ва мураккаб баён қилинган. Шу сабаб янги дарсликларда ёдлашдан кўра боланинг мустақил фикрлаши, маълумотни таҳлил қилиши ва олган билимини ҳаётда қўллашига урғу берилади. Бошланғич синф дарсликлари Финляндия таълим альянси сертификациясидан ўтган, 5–7-синфлар учун математика, физика, кимё ва биология дарсликлари эса Сингапур тажрибаси асосида тайёрланган. 2027 йилга қадар жами 1 минг 342 номдаги дарслик ва ўқув-методик материал тайёрлаш режалаштирилган. Янги дастурларда касбга йўналтириш учун 255 та дарс, экологик саводхонлик бўйича 300 дан ортиқ мавзу киритилади. Молиявий ва рақамли саводхонликка ҳам алоҳида эътибор берилади. Олий таълимдаги асосий ўзгаришлардан бири эса талабани фақат аудиторияда эмас, бевосита корхонада ҳам тайёрлаш. Мақсад учинчи ва тўртинчи босқич талабаларининг камида 80 фоизи, яъни 185 минг нафар ёшни дуал таълим билан қамраб олиш. Биринчи навбатда муҳандислик, ишлаб чиқариш, қурилиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларига эътибор қаратилади. Талабаларни амалиётга қабул қилган корхоналар учун ҳам жиддий имтиёзлар таклиф этилмоқда. Жумладан: — талабага тўланган иш ҳақининг 50 фоизини давлат субсидия сифатида қоплаши; — божхона тўловлари ва амортизация бўйича имтиёзлар бериш; — 25 нафардан кўп талабани амалиётга олган корхоналарга давлат харидларида преференция бериш таклиф қилинди. Яна бир янгилик Хитойнинг Ляонин педагогика университети филиалини Хивада ташкил этиш режалаштирилмоқда. Унда халқаро хитой тили таълими, халқаро бизнес, туризм бошқаруви ва сунъий интеллект йўналишлари очилади. Дарслар ўзбек, хитой ва инглиз тилларида ўтилади. Битирувчилар Ўзбекистон ва Хитойда тан олинадиган диплом олади. Филиал фаолиятини 2026/2027 ўқув йилидан бошлаш кўзда тутилган. Президент янги дарсликларнинг ўзи таълим сифатини ўзгартирмаслигини, улар билан бирга ўқитувчиларни тайёрлаш, ўқитиш услуби ва баҳолаш тизимини ҳам янгилаш зарурлигини таъкидлади. Дуал таълим эса ҳудудлардаги корхоналарнинг реал кадр эҳтиёжига боғланиши кераклиги қайд этилди. Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

05K10K28 Sep 13:0114 Nov 04:1610K28 Sep 13:01: 0 views14 Nov 04:16: 9,970 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
28 Sep 2026, 13:010
14 Nov 2026, 04:1610K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.