🔴 Одамлар ўчоғини текширтиришга буйруқ берган мулозим — Қаҳрамон Қуронбоев янги лавозимда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг собиқ раиси Қаҳрамон Қуронбоев Вазирлар Маҳкамасининг ижтимоий соҳа бўйича бўлим бошлиғи этиб тайинлангани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Қуронбоев 2024 йил январидан Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасига раҳбарлик қилиб келган. Уюшма раиси лавозими бош вазир ўринбосари мақомига тенглаштирилган эди. 2026 йил 7 сентябр куни президент фармони билан Ғофуржон Мирзаев бош вазир ўринбосари — Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси этиб тайинланди. Шу билан Қуронбоевнинг уюшма раҳбари сифатидаги фаолияти якунланган. Қаҳрамон Қуронбоев 1970 йилда туғилган. У Тошкент давлат университети ҳамда Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. У турли йилларда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Миллий университети проректори, Вазирлар Маҳкамасида бўлим мудири, Президентнинг жамоатчилик ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича давлат маслаҳатчиси ўринбосари ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи раҳбари лавозимларида ишлаган. Қуронбоевнинг Вазирлар Маҳкамасидаги янги лавозимга тайинлангани ҳақидаги хабар расмий манбаларда ҳозирча тасдиқланмаган. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X