🔴Қибрайда қарийб 95 кг гашиш топилди ✔️Уни олиб кетишга келганларни 8 кун кутилган Тошкент вилоятининг Қибрай туманида қарийб 95 килограмм гашиш гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний муомалага чиқарилиши олди олинди. Божхона қўмитасининг Контрабандага қарши курашиш бошқармаси ва ДХХ ходимлари ўтказган тезкор тадбирда даладаги дарахтлар орасига яширилган 4 та қоп топилган. Улар ичидаги 109 та ўрам лаборатория текширувидан ўтказилиб, модда салкам 95 кг гашиш экани тасдиқланган. Аммо тезкор тадбир шу билан тугамаган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар гиёҳвандлик воситасини ким олиб кетишини аниқлаш учун ҳудудни 8 кун давомида кузатган. Саккизинчи куни яширинган юкни олиш учун келган икки нафар шахс қўлга олинган. Тергов давомида уларга топшириқ берган шахс ҳам аниқланиб, ушланган. Божхона қўмитаси маълумотига кўра, у аввал ҳам бензин контрабандаси билан боғлиқ жиноят учун жавобгарликка тортилган. Расмий ҳисоб-китобга кўра, мусодара қилинган гашиш 700 мингга яқин истеъмол дозасига тенг. У охирги истеъмолчигача етиб борганида қора бозордаги қиймати 10 млн доллардан ошиши мумкин эди. 95 килограмм сўнгги йилларда аниқланган йирик партиялардан бири. Бироқ 2026 йилнинг ўзида бундан қарийб олти баравар катта гашиш партияси ушланган. 17 май куни «Термиз-авто» чегара-божхона постида Афғонистондан келган юк машинаси тиркамасидаги экскаватор текширилганда, унинг кўтаргич қисми ичига яширилган 593 кг гашиш ва 3 кг опий аниқланган. Бундан сал олдин — апрель ойида ҳам «Термиз-автойўл» постида Афғонистондан келган юк машинасидаги 750 та қозоннинг 210 таси ичига 190 кг 800 грамм гашиш яширилгани фош этилган эди. Telegram| Instagram | You Tube | Facebook | X
Uzdiplomat | Расмий канал
Subscribers
34.8K
+0 24h
Reach per post (ERR)
22.5%7.8K avg views
Posting
8.7/day
last 8 hours ago
Reactions per 1K views
9.2
👍 ❤ 🤣
Views over time
| When | Views |
|---|---|
| 25 Sep 2026, 13:20 | 0 |
| 14 Nov 2026, 04:16 | 7K |
Who shared this post
Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)
Nobody yet.