🔴Ўзбекистон АҚШ билан 35 млрд долларлик келишувларнинг 7 млрд долларини амалга оширди Ўзбекистон АҚШ билан эришилган 35 млрд долларлик тижорий келишувларнинг 7 млрд долларлик қисмини амалга оширганини маълум қилди. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов The Washington Times нашрига берган интервьюсида айтди. Унинг таъкидлашича, 2025 йилда Вашингтонда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида эълон қилинган келишувлар доирасида шаклланган лойиҳалар портфелининг қарийб бешдан бир қисми аллақачон амалга оширилган. «Биз 35 млрд долларлик лойиҳалар портфели бўйича келишдик. Унинг 7 млрд долларини аллақачон амалга оширдик ва якунладик», — деди Қудратов. Батафсил Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X