🔴Президент билан учрашишни истаган Муҳаммадалига совға ва миннатдорлик мактуби топширилди Қорақалпоғистонлик Муҳаммадалига Президент Шавкат Мирзиёевнинг миннатдорлик мактуби ва совғалари топширилди. Президентнинг яқинда Қорақалпоғистонга ташрифи пайтида ижтимоий тармоқларда Муҳаммадали исмли боланинг видеоси тарқалган эди. Унда бола Президент билан учрашиш истагини билдириб, Ватанга меҳрини самимий ифода этган. Видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, кўпчиликнинг эътиборини тортди. Муҳаммадалининг мурожаати Президентга ҳам етиб борган. Шавкат Мирзиёев боланинг самимий гапларидан мамнун бўлиб, унга шахсан миннатдорлик мактуби йўллаган. 26 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида Муҳаммадалига Президентнинг мактуби ва совғалари тантанали равишда топширилди. Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 18–19 сентябрь кунлари Қорақалпоғистонда бўлган эди. Икки кунлик ташриф давомида Президент Нукус ва қатор ҳудудлардаги объектлар билан танишди, аҳоли билан мулоқот қилди. Шунингдек, 592 миллион долларлик 11 та лойиҳа ишга туширилиб, умумий қиймати 7 миллиард доллар бўлган 47 та янги лойиҳа қурилишига старт берилди. Telegram| Instagram | You Tube | Facebook | X