Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.7/day last 8 hours ago
Reactions per 1K views 9.2 👍 ❤ 🤣

АҚШда «чойхона» орқали Сурияга жангарилар юборишни молиялаштирганликда гумонланаётган ўзбекистонлик қўлга олинди Ўзбекистонда туғилган, кейинчалик АҚШ фуқаролигини олган 41 ёшли Давуд Ансарий қарийб ўн йиллик қидирувдан сўнг Грузияда ушланиб, АҚШга экстрадиция қилинди. Америка прокуратураси уни ИШИД ва «Ан-Нусра фронти» учун пул йиғиш ва Сурияга жанг қилиш учун кетмоқчи бўлганларга ёрдам беришда айбламоқда. АҚШ Адлия вазирлиги маълумотига кўра, Ансарий Козимжон Ғафуров ва «Козим» исмлари билан ҳам танилган. У Ўзбекистон фуқароси бўлган ва кейинчалик натурализация йўли билан АҚШ фуқаролигини олган. Тергов версиясига кўра, Ансарий Нью-Йоркнинг Бруклин туманида асосан радикаллашган муҳожирлардан иборат гуруҳга раҳбарлик қилган. Гуруҳ аъзолари ўз даврасини ўзбекча «чойхона» деб атаган. Аммо бу оддий чойхона эмасди. АҚШ прокуратурасига кўра, гуруҳ аъзолари Сурияга бориб ИШИД ёки «Ан-Нусра фронти» сафига қўшилмоқчи бўлганлар учун пул йиғган, уларнинг сафар харажатларини қоплаган. Сурияга кетганлар оилалари, шунингдек, у ерда ҳалок бўлганларнинг бева ва фарзандларига ҳам маблағ тўпланган. Тергов маълумотларига кўра, 2013 йилда шу «чойхона» орқали йиғилган пул ҳисобидан камида уч кишининг Сурияга бориши молиялаштирилган. АҚШ расмийлари уларнинг учаласи ҳам кейинчалик Сурияда ҳалок бўлган деб ҳисобламоқда. Иш материалларида яна бир шахс — Ахрор Саидахметов номи келтирилади. Терговга кўра, «чойхона» аъзолари унинг ҳам Сурияга бориши учун пул йиғган. Бироқ Саидахметов 2015 йил 25 февралда Нью-Йоркдаги JFK аэропортидан Истанбулга учиб кетмоқчи бўлган пайтида қўлга олинган. Кейинчалик у ушбу иш доирасида судланган. Ансарийнинг ўзи эса 2016 йил майида АҚШдан Туркияга бир томонлама чипта сотиб олиб чиқиб кетган. Бу воқеа унинг эҳтимолий шерикларидан бири ҳибсга олинганидан беш кун кейин содир бўлган. Шундан сўнг у АҚШга қайтмаган. 2021 йил ноябрида Бруклин федерал катта ҳакамлар ҳайъати Ансарийга нисбатан айблов эълон қилган. Қарийб ўн йилдан кейин — 2026 йил августда у Грузияда қўлга олинди. Грузия прокуратураси ҳам Ансарий АҚШ билан ҳуқуқий ҳамкорлик доирасида ушлангани ва Америка томонига топширилганини тасдиқлаган. 23 сентябрда у Тбилисидан Нью-Йоркка экстрадиция қилинди. Ҳозир Ансарийнинг иши Бруклин федерал судида кўрилмоқда. У хорижий террорчилик ташкилотларига моддий ёрдам кўрсатиш ва бундай ёрдамни ташкил этиш учун тил бириктиришда айбланмоқда. Агар айби исботланса, унга 35 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилиши мумкин. Telegram| Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

02.5K5K7.5K26 Sep 15:2114 Nov 04:167.6K26 Sep 15:21: 0 views14 Nov 04:16: 7,630 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
26 Sep 2026, 15:210
14 Nov 2026, 04:167.6K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.