Ҳарбийлар ўлими ортидан Қозоғистон мудофаа вазири лавозимидан озод этилди Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев фармони билан Даурен Косанов мамлакат мудофаа вазири лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда 27 сентябрь куни Оқўрда хабар берди. Эътиборлиси, Косанов шу йил 3 сентябрда, яъни 24 кун аввал мудофаа вазири лавозимига қайта тайинланган эди. У дастлаб 2025 йил 8 июнда Қозоғистон мудофаа вазири бўлган. Косановнинг истеъфоси Каспий денгизидаги оғир фожиадан уч кун ўтиб содир бўлди. 24 сентябрь куни Манғистау вилоятида ҳарбий машғулот вақтида об-ҳавонинг кескин ёмонлашиши оқибатида ҳарбий хизматчиларни денгиз оқими олиб кетган эди. Косанов 25 сентябрь куни ушбу фожиа муносабати билан баёнот берган ва ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оилаларини йўқлаган. Янги мудофаа вазири ким бўлиши ҳозирча эълон қилинмаган. Telegram| Instagram | You Tube | Facebook | X