🔴Триллионлаб фойда кўрадиган ОКМК ишчиси 7 йилдан бери ишдаги жароҳати учун ҳужжат ололмаяпти Олмалиқ кон-металлургия комбинати Рух заводи ишчиси Зокиржон Қурвонбоев 2019 йилда иш жойида печ портлаши оқибатида жароҳат олган. Аммо орадан қарийб 7 йил ўтса-да, у ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисани тасдиқловчи Н-1 далолатномасини ҳали ҳам ололмаганини айтмоқда. Суд ОКМК зиммасига далолатномани тузиш мажбуриятини юклаган ва бу қисм кучда қолган. Айни пайтда, 2026 йилнинг биринчи ярмида ОКМК 8,69 трлн сўм соф фойда кўрган. Триллионлар ҳақида хисобот берадиган корхона ишчиси эса жароҳат сабабли олиши керак бўлган компенсация пули учун 7 йилдан буён сарсон... Материални тўлиқ сайтда ўқинг! Telegram| Instagram | You Tube | Facebook | X