🔴Хитой Ўзбекистонга қирувчи самолётлар етказиб берилиши учинчи давлатларга қарши қаратилмаганини маълум қилди Хитой Мудофаа вазирлиги Ўзбекистонга J-10CE қирувчи самолётлари етказиб берилгани ҳақидаги саволларга муносабат билдирди. Вазирлик матбуот котиби Цзян Биннинг айтишича, Хитой ва Ўзбекистон, шунингдек, икки мамлакат қуролли кучлари ўртасида дўстона муносабатлар мавжуд. Ҳарбий савдо ҳамкорлиги халқаро ҳуқуқ ва амалиётга мувофиқ бўлиб, учинчи давлатларга қарши қаратилмаган. Бу ҳақда Global Times хабар берди. Аввалроқ Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳам J-10CE самолётлари етказиб берилганини маълум қилган эди. Global Times маълумотига кўра, Ўзбекистон Покистондан кейин ушбу самолётларни харид қилган иккинчи хорижий давлатдир. Хитой Мудофаа вазирлиги шартнома қиймати ва етказиб бериш тафсилотларини очиқламаган. ✔️Ўзбекистон ҳарбий авиацияси ҳақида яна ўқиш ✔️Ўзбекистоннинг замонавий разведка ва кузатув дронлари ҳақида ўқиш Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X