Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Янгиликлар, танқидий-таҳлилий мақолалар, журналистик суриштирувлар UzDiplomat.uz — Адолат очиқликдан бошланади •facebook.com/uzdiplomat •instagram.com/uzdiplomat.uz •youtube.com/@uzdiplomat Реклама: +99893 571 72 35 Таҳририятга мурожаат— @uzdiplomat_uz

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.7/day last 2 hours ago
Reactions per 1K views 9.2 👍 ❤ 🤣
  1. Икки туман ҳокими Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги раҳбариятига тайинланди Қашқадарё ва Хоразм вилоятларида ишлаб келган икки туман ҳокими Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлигида раҳбарлик лавозимларини эгаллади. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларига мувофиқ: Ботир Тоғаев агентлик директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. У бунга қадар Қашқадарё вилояти Нишон тумани ҳокими бўлиб ишлаган. Шуҳрат Аҳмедов эса агентлик директори ўринбосари лавозимига тайинланди. У аввал Хоразм вилояти Қўшкўпир туманига раҳбарлик қилган. Маълумот учун, Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги 2026 йил 12 майдаги Президент фармони ва қарори асосида ташкил этилган. Агентлик чорвачиликни ривожлантириш, наслчиликни такомиллаштириш, яйловлардан самарали фойдаланиш, чорва озуқаси базасини мустаҳкамлаш ҳамда соҳага инвестицияларни жалб этиш йўналишларида фаолият юритади. Ҳозирда агентликка қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Ориф Бўтаев раҳбарлик қилмоқда. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

  2. 🔴АҚШ давлат котибидан Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари масаласини кўтариш сўралди АҚШдаги ҳуқуқ ҳимоячилари Вашингтонни Ўзбекистон билан иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш жараёнида инсон ҳуқуқлари масаласини ҳам музокаралар кун тартибига киритишга чақирди. 16 октябрь куни АҚШнинг Just Security таҳлилий нашрида Human Rights Foundation халқаро ҳуқуқ мутахассислари Кэйти Ҳолланд ва Сергей Коротковнинг АҚШ давлат котиби Марко Рубиога қаратилган мақоласи эълон қилинди. Муаллифлар Рубионинг 17 октябрь куни Самарқанддаги C5+1 учрашувида иштирок этиши арафасида АҚШ ҳукуматини Ўзбекистонда сиёсий сабаблар билан қамалган деб ҳисобланаётган шахсларни озод қилиш масаласини кўтаришга чақирган. Мақолада қайд этилишича, Вашингтон Ўзбекистон билан критик минераллар, авиация ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида иқтисодий алоқаларни кенгайтиришдан манфаатдор. Ўзбекистон эса АҚШ билан савдони ривожлантириш ва Жексон–Вэник тузатиши билан боғлиқ чекловларни бекор қилишга интилмоқда. Муаллифларнинг фикрича, айнан шу ўзаро иқтисодий манфаатлар АҚШга инсон ҳуқуқлари бўйича муайян талабларни илгари суриш имконини беради. Улар АҚШнинг Беларусь билан олиб борган музокараларини мисол сифатида келтирган. Ушбу мамлакатда санкциялар бўйича енгилликлар эвазига сиёсий маҳбуслар озод қилингани қайд этилган. Ҳуқуқ ҳимоячилари Ўзбекистон билан муносабатларда ҳам шундай дипломатик ёндашувдан фойдаланишни таклиф этмоқда. Муаллифлар Ўзбекистонда айрим шахслар сиёсий сабабларга кўра озодликдан маҳрум этилгани ва уларнинг ҳуқуқлари бузилаётгани ҳақидаги даъволарни ҳам келтирган. Шу билан бирга, Жексон–Вэник тузатишини тўлиқ бекор қилиш АҚШ Конгресси ваколатига киради. Эслатиб ўтамиз, бу АҚШ ҳукуматининг расмий талаби эмас, балки халқаро ҳуқуқ мутахассисларининг Just Security нашрида билдирган позициясидир. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

  3. edited

    Чилонзорнинг собиқ ҳокими вазир ўринбосари бўлди Тошкент шаҳри Чилонзор туманининг собиқ ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Саидқаҳҳор Холхўжаев 1981 йилда Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида туғилган. 2006 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган. У меҳнат фаолиятини «Асака» банкининг Шайхонтоҳур тумани филиалида бошлаган. Кейинчалик давлат бошқаруви ва молия тизимида қатор масъул лавозимларда ишлаган. Жумладан, 2015–2017 йилларда Вазирлар Маҳкамасида фаолият юритган, 2017–2019 йилларда «Ўзагросуғурта» компаниясига раҳбарлик қилган. 2019 йилда Марказий банк раиси ўринбосари этиб тайинланган. Кейинчалик Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. 2022 йил августидан 2026 йил октябригача Чилонзор тумани ҳокими бўлган. 15 октябрь куни у бошқа ишга ўтиши муносабати билан ҳокимлик лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Янгиҳаёт туманининг собиқ ҳокими Ҳаёт Иноғомов тайинланди. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

  4. 🔴 “Ҳудудий электр тармоқларида ходимлар маоши етарлигидан ҳам кўп- 6 млн сўм” Раис ✔️ Ишчиларнинг маоши маълум, раисники сир «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқарув раиси Сардор Исақулов электр тармоқларида ишловчи монтажчилар камида 6 миллион, чилангарлар эса 4 миллион сўм маош олишини маълум қилди. Бироқ раҳбар ўзининг қанча ойлик олишини очиқламади. Uzdiplomat.uz мухбири ҳудудий электр тармоқлари ходимларидан иш ҳақи камлиги ва шу сабабли Россияга ишлаш учун кетишга мажбур бўлаётгани ҳақида кўплаб мурожаатлар келиб тушаётганини айтди. Бироқ Исақулов бу фикрга қўшилмади. «Муҳтарам президентимиз ҳар бир бўғиндаги ходимнинг маошларини бугунги кунда етарлигидан ҳам кўп…» — деди у. Журналист оддий монтажчининг ойлиги қанча эканини сўраганида, раис 6 миллион сўмдан кам эмаслигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, электр тармоқларида ишловчи чилангарлар ҳам камида 4 миллион сўм маош олади. Мухбир 4–6 миллион сўмлик иш ҳақи ҳозирги шароитда кам эмасми, деган саволни ўртага ташлади. Шунингдек, оддий ишчиларнинг маоши маълум қилинган бир пайтда раҳбарларнинг, жумладан, раиснинг ўз ойлик даромади қанча экани билан қизиқди. Исақулов раҳбарлар маоши KPI — фаолият самарадорлиги кўрсаткичларига боғлиқ равишда ўзгаришини айтди. Аммо ўзининг ўртача ойлигини ҳам маълум қилмади. Журналист бу маълумотлар жамоатчилик учун очиқ бўлиши кераклигини таъкидлаб, компаниянинг давлат бюджетига алоқаси ҳақида савол берди. «Биз бюджетдан пул олмаймиз. Биз акциядорлик жамиятимиз. Биз хўжалик ҳисобидан ишлаймиз», — деди Исақулов. Бироқ «Ҳудудий электр тармоқлари» оддий хусусий компания эмас. Корхонада давлат улуши мавжуд. 2026 йил 16 октябрь ҳолатидаги маълумотларга кўра, давлат улуши 59,9696 фоизни ташкил этган. Шунингдек, 2026 йил 25 февралдаги президент қарорида компаниядаги 40 фоиз давлат улушини Миллий инвестиция жамғармасига ўтказиш назарда тутилган. Демак, компаниянинг давлат бюджетидан тўғридан-тўғри маблағ олмаслиги унда давлат улуши йўқлигини англатмайди. Шу билан бирга, давлат иштирокидаги корхона раҳбариятининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва мукофотлаш тизими ҳам жамоатчилик учун аҳамиятли масала ҳисобланади. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

  5. 🔴Оқ уй матбуот котибаси лавозимда атиги 5 кун ишлади ✔️Брифингда журналистлар саволига жавоб беришга қийналган ходимадан жамоатчилик эътирозидан сўнг воз кечилган АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан Оқ уй матбуот котиби этиб тайинланган Кэти Закария лавозимда бор-йўғи беш кун ишлаб, вазифасидан озод этилди. Бунга унинг касбий малакаси, адвокатлик фаолияти билан боғлиқ зиддиятлар ва журналистлар билан илк мулоқотидаги муваффақиятсизликлар сабаб бўлган. Закария 12 октябрь куни иш бошлаганди, 16 октябрь, жума куни эса лавозимидан кетган. У Оқ уй тарихида энг қисқа муддат ишлаган матбуот котиби бўлди. Закария ўзини ҳуқуқшунос сифатида таништириб келган. Трамп ҳам уни тайинлаш ҳақидаги хабарида адвокат деб атаган. Бироқ журналистлар унинг АҚШнинг қайси штатида адвокатлик лицензияси борлигини суриштиргач, ҳеч бир штатда бундай рўйхатдан ўтгани тасдиқланмади. 13 октябрдаги илк брифингда Закариядан қаерда адвокатлик имтиҳонини топширгани сўралганда, у Хитойни тилга олган. Кейинчалик саволни нотўғри эшитганини айтган. 15 октябрда эса Калифорнияда адвокатлик имтиҳонидан ўта олмаганини тан олган. Унинг тушунтиришича, ўша пайтда турмушга чиқиш ва эри билан Хитойга кўчиб ўтиш ташвишлари билан банд бўлган. Закария Пеппердайн университетининг ҳуқуқшунослик факультетини 2011 йилда тамомлаган. Бироқ АҚШда юридик маълумотга эга бўлишнинг ўзи адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини бермайди. 16 октябрь куни Трамп журналистларга Закария билан суҳбатлашганини маълум қилди. «Кэти, агар хоҳламасанг, бу ишни қилишинг шарт эмас. Мен сенинг ўрнингда бўлганимда, яна бир бор ўйлаб кўрардим», — деган президент. Трамп матбуот котибаси ОАВ томонидан қаттиқ танқид қилинганини ҳам таъкидлаган. Закариянинг 13 октябрдаги биринчи ва ягона расмий брифинги атиги 14 дақиқа давом этган. У уч нафар журналистнинг саволига жавоб берган, холос. Бу чиқиш ҳам кескин танқидларга сабаб бўлган. Қизиғи, Закария Оқ уй матбуот котиблигига тайинланишидан аввал Трампга тегишли Truth Social ижтимоий тармоғини бошқарувчи компанияда коммуникациялар соҳасида ишлаган. У бу лавозимда Кэролайн Ливиттнинг ўрнини эгаллаган эди. The Washington Post маълумотига кўра, Закария Оқ уй маъмуриятида бошқа лавозимга ўтказилиши мумкин. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

  6. 🔴Ўзбекистонга 10,3 миллион турист келди ✔️Унинг 73 фоизи қўшнилар ҳиссасига тўғри келмоқда 2026 йилнинг тўққиз ойида Ўзбекистонга 10,3 миллион нафар хорижлик туристик мақсадларда ташриф буюрган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,4 фоизга кўп. Бироқ келувчиларнинг 73 фоизи атиги учта қўшни давлат ҳиссасига тўғри келмоқда. Хўш, уларнинг қанчаси ҳақиқатан саёҳат қилиш учун келган? Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонга 10 миллион 306 минг 786 нафар хорижий фуқаро ташриф буюрган. Бу ўтган йилга нисбатан 1,7 миллион нафарга кўп. Энг кўп ташрифлар Қирғизистон (2,84 миллион), Қозоғистон (2,4 миллион) ва Тожикистон (2,27 миллион) ҳиссасига тўғри келган. Ушбу уч давлатдан жами 7,5 миллиондан ортиқ киши келган. Кейинги ўринларда Россия (983 минг), Афғонистон (380 минг), Хитой (374 минг), Туркманистон (257 минг) ва Туркия (149 минг) турибди. Эълон қилинган умумий рақамларда 10,3 миллион кишининг қанчаси айнан дам олиш ва саёҳат мақсадида келгани очиқ кўрсатилмаган. Туризм қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг тўққиз ойида туризм хизматлари экспорти 5,3 миллиард долларга етган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 51,2 фоизга кўп. Оддий ҳисоб-китобга кўра, ушбу сумма ҳар бир хорижий ташрифга ўртача 514 доллардан тўғри келади. Бироқ бу ҳар бир меҳмон айнан шунча маблағ сарфлаганини англатмайди. Секин аста узоқ хориж давлатларидан келувчилар сони ортаяпти. Хусусан, Хитойдан ташрифлар 2,1 бараварга, Малайзиядан 1,9 бараварга, Индонезиядан 1,7 бараварга, Япониядан 1,5 бараварга, АҚШдан эса 1,4 бараварга кўпайган. Шунга қарамай, Хитойдан келган 374 минг нафар меҳмон умумий ташрифларнинг атиги 3,6 фоизини ташкил этмоқда. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

  7. 📄uzdiplomat iqtibosi🖍 "Давлат раҳбари "Худони ердаги сояси" эмас, ёлланма менежер" Қосим Жомарт Тоқаев, Қозоғистон президенти Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

  8. 🔴Трампнинг махсус вакили Шавкат Мирзиёев билан учрашди АҚШ Президенти Дональд Трампнинг яқин сафдошларидан бири, асли тошкентлик Сержио Гор Ўзбекистонга келди. У Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашиб, икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик ва юқори даражадаги бўлажак ташрифларни муҳокама қилди. Президент матбуот хизматига кўра, учрашувда Ўзбекистон–АҚШ стратегик шериклигини кенгайтириш, савдо ва инвестиция алоқаларини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилган. Хусусан, АҚШ Давлат котиби Марко Рубионинг Ўзбекистонга бўлажак ташрифи, «С5+1» форматидаги вазирлар учрашуви ҳамда Ўзбекистон–Америка ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг иккинчи йиғилишига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди. Томонлар янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, инвестицияларни кўпайтириш ва икки давлат раҳбарлари иштирокида ўтказиладиган халқаро тадбирлар юзасидан ҳам фикр алмашди. Эътиборлиси, Дональд Трампнинг махсус вакили Сержио Гор 1986 йил 30 ноябрда Тошкент шаҳрида туғилган. Унинг туғилгандаги исм-фамилияси Сергей Гороховский бўлган. Журналистлар суриштурувларида Гор болалигида оиласи билан Мальтага, кейинчалик АҚШга кўчиб кетгани айтилади. У Жорж Вашингтон университетида таҳсил олган ва АҚШ Республикачилар партияси фаолиятида иштирок этган. 2025 йилда Гор Оқ уйнинг президент кадрларини танлаш бошқармасига раҳбарлик қилган. Ўша йилнинг август ойида Трамп уни Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакил ҳамда АҚШнинг Ҳиндистондаги элчиси лавозимларига номзод сифатида кўрсатган. 2026 йил январидан у Ҳиндистонда элчи сифатида фаолият юритмоқда. Сержио Гор Ўзбекистон–АҚШ ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг Америка томонидан ҳамраиси ҳам ҳисобланади. Унинг бу вазифага тайинлангани 2025 йил ноябрида маълум қилинган. Кенгаш икки мамлакат ўртасида инвестициялар, экспорт, рақамли технологиялар ва бошқа иқтисодий йўналишлардаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

  9. 🔴 «Янги Ўзбекистон» даврида Алишер Навоий музейи ўз ўрнини Рус ёш томошабинлар театрига бўшатиб бермоқда 🎥 видеони тўлиқ кўриш ✔️Расмийлар жавобида Навоий музейи нега тарихий жойидан кўчирилаётганига жавоб берилмади. ✔️Давлат ноёб суратларни ўз жойида сақлаш зарурлигини тан оляпти, аммо улар жойлашган музейни ўз жойида қолдириш зарурати ҳақида сукут сақламоқда. Батафсил ўқиш… Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

  10. АҚШда Green Card лотереяси қайта тикланмоқда: суд Трамп маъмуриятига муддат белгилади АҚШ федерал суди Дональд Трамп маъмуриятига 2027 йил учун Green Card лотереясига аризалар қабул қилишни бошлаш мажбуриятини юклади. Суд қарорига кўра, рўйхатдан ўтиш 1 ноябрдан кечикмай очилиши, танлов натижалари эса 3 декабрга қадар эълон қилиниши керак. Бироқ дастурнинг амалда қайта ишга тушиши ҳозирча расман тасдиқланмаган. 14 октябрь куни Калифорниянинг Жанубий округи федерал суди судьяси Жинсук Ота АҚШ давлат котиби Марко Рубио ва Давлат департаментига DV-2027 лотереясини ўтказиш бўйича кўрсатма берди. Судга Red Eagle Law юридик фирмаси мурожаат қилган. Фирма АҚШ ҳукумати қонунчиликда назарда тутилган иммиграция дастурини ўз вақтида ташкил этмаганини билдирган. Суд қарорига мувофиқ, Давлат департаменти: - 29 октябргача рўйхатдан ўтиш саналарини эълон қилиши; - 1 ноябрдан кечикмай аризалар қабул қилишни бошлаши; - аризаларни 30 кун давомида қабул қилиши; - 3 декабрга қадар танланган иштирокчиларни хабардор қилиши керак. Мазкур муддатлар дастлаб бошқача белгиланган, кейинчалик суд тарафларнинг қўшма илтимосига кўра уларни икки ҳафтага узайтирган. Эслатиб ўтамиз, 2025 йил декабрида АҚШдаги Браун университетида содир бўлган отишма ва Массачусетс технология институти профессори ўлдирилиши билан боғлиқ воқеалардан сўнг Трамп маъмурияти Diversity Visa дастури бўйича визалар беришни тўхтатган. АҚШ Давлат департаменти гумонланувчининг мамлакатга айнан ушбу дастур орқали кирганини маълум қилган. Ҳукумат қарорни иммигрантларни текшириш ва хавфсизлик талабларини кучайтириш зарурати билан изоҳлаган. Маълумот учун, АҚШ Давлат департаментининг расмий статистикасига кўра, DV-2026 дастури бўйича Ўзбекистон ҳисобига 3 754 нафар потенциал иммигрант танлаб олинган. Лекин, лотереяда танланиш АҚШ визаси автоматик берилишини англатмайди. Номзодлар ҳужжатларни текшириш ва консуллик суҳбатидан ўтишлари шарт. 16 октябрь ҳолатига кўра, DV-2027 дастури учун рўйхатдан ўтиш ҳали очилмаган. Шунингдек, Трамп маъмурияти суд қарори устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

  11. 🔴Ўзбекистонликлар қарзга ботяптими? ✔️Саккиз ойда аҳолининг банклардан қарзи 23 триллион сўмга ошди Уй олиш учун кредит, машина учун кредит, кундалик эҳтиёжлар учун микроқарз... Ўзбекистонликларнинг банклар олдидаги умумий қарзи 243,6 триллион сўмга етди. Марказий банк маълумотларига кўра, аҳолининг кредит қарздорлиги бизнесникидан қарийб икки баравар тез ўсмоқда. Энг катта қарз — ипотекада. Аммо энг тез ўсиш кредит карталари ва овердрафтлар ҳам киритилган кредитлар тоифасида бўлиб саккиз ойда 38 фоизга ўсган. Одамлар кўпроқ кредит оляптими ёки олдинги қарзларини узишга қийналяптими? 📊 Қайси кредитлар кўпайди, қайсилари камайди? Батафсил сайтимизда ўқинг! Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

  12. 🔴Саида Мирзиёевага яна бир вазифа юклатилди ✔️У энергетика соҳасидаги инвесторлар кенгашига раҳбарлик қилади Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёевага яна бир вазифа юклатилди. У Ўзбекистонда янги ташкил этиладиган Ёқилғи-энергетика соҳасида инвесторлар кенгашига бошчилик қилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев энергетика соҳасида фаолият юритаётган хорижий инвесторлар билан учрашувда маълум қилди. Учрашувда ACWA, Vision Invest, DataVolt, Voltalia ва EDF каби йирик халқаро компаниялар вакиллари энергетика лойиҳаларини амалга оширишда учраётган муаммоларни кўтарган. Хусусан, ер ажратиш, электр тармоқларига уланиш, техник шартларни олиш ва инфратузилма билан боғлиқ масалалардаги кечикишлар йирик инвестиция лойиҳаларининг амалга ошишига таъсир кўрсатаётгани таъкидланган. Шу муносабат билан Президент Ёқилғи-энергетика соҳасида инвесторлар кенгашини ташкил этишга қарор қилганини эълон қилди. Саида Мирзиёева раҳбарлик қиладиган кенгаш инвесторлар дуч келаётган муаммоларни ер ажратиш босқичидан тортиб, энергетика объектлари ишга туширилгунига қадар ҳал этиш билан шуғулланади. Яъни энергетика соҳасидаги йирик инвесторлар муаммоларини ҳал қилиш ва инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишини мувофиқлаштиришда Саида Мирзиёева бевосита иштирок этади. Эътиборлиси, бу Саида Мирзиёеванинг сўнгги ойлардаги биринчи қўшимча вазифаси эмас. У айни пайтда Ўзбекистон–АҚШ бизнес ва инвестициялар кенгаши ҳамраиси, Тошкент халқаро молия маркази бошқарувчиси, «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича республика комиссияси ҳамраиси ҳисобланади. Шунингдек, Президент Администрацияси раҳбари сифатида Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари ваколатларини ҳам бажаради. Энди унинг масъулият доирасига энергетика соҳасидаги йирик инвестиция лойиҳалари билан боғлиқ масалалар ҳам қўшилмоқда. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

  13. «Энди хато қилишга ҳаққимиз йўқ» — Мирзиёев энергетика соҳасидаги камчиликлар ҳақида гапирди Президент Шавкат Мирзиёев энергетика соҳасида эришилган ютуқлар билан бирга, ҳали ҳал этилмаган муаммолар ҳам кўплигини тан олди. У инвесторлар билан муносабатларни янги босқичга олиб чиқиш ва барча масалаларни очиқ муҳокама қилиш зарурлигини таъкидлаган. «Биронта муаммо бугун қолмаслиги керак. Ҳамма масалани ҳал қилишимиз керак. Ютуғимиз бор, лекин камчилигимиз ҳам жуда кўп. Шунинг учун энди хато қилишга ҳаққимиз йўқ», — деди президент бугун бўлаётган инвесторлар билан учрашувда. Давлат раҳбари энергетикадаги муҳим муаммолардан бири — электр ишлаб чиқариш қувватлари ва уни истеъмолчиларга етказиб бериш тармоқлари ўртасидаги номутаносибликка эътибор қаратган. Хусусан, Фарғона, Андижон ва Наманганда электрга бўлган талабнинг бир қисми бошқа ҳудудлар ҳисобидан қопланмоқда. Янги саноат корхоналари ишга тушиши билан тармоқларга юклама янада ортади. Шу боис 2030 йилгача 5 минг километр электр тармоғи ва 16 та йирик подстанция қуриш, энергия сақлаш қувватларини 4,5 гигаваттга етказиш режалаштирилган. Президент сунъий интеллект ва дата-марказлар электр энергиясига талабни ошираётганини ҳам қайд этди. Эндиликда бундай марказлар учун алоҳида ҳудудлар белгиланиб, уларнинг асосий ва захира электр таъминоти, энергия сақлаш ва совитиш тизимлари олдиндан режалаштирилади. Яна бир муҳим янгилик — Ўзбекистон электр энергиясини Европа бозорига чиқаришни режалаштирмоқда. Озарбайжон ва Қозоғистон билан Каспий денгизи орқали «яшил» энергияни Европага етказиб бериш лойиҳаси амалий босқичга ўтмоқда. Афғонистон ва Жанубий Осиё ҳам истиқболли экспорт йўналишлари сифатида кўрилмоқда. Мирзиёев инвесторлар билан муносабатларда очиқлик ва шаффофлик асосий тамойил бўлиши кераклигини таъкидлади. «Биз бир-биримиз билан дўст бўлишимиз учун ҳамма нарса очиқ бўлиши керак, аён бўлиши керак, шаффоф бўлиши керак», — деди давлат раҳбари. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

  14. 🔴Ўзбекистонда 4,7 миллиард долларлик энергетика лойиҳалари бўйича битимлар имзоланди. Яна 6 та электр станцияси қурилиши танловга чиқарилади Ўзбекистонда энергетика соҳасида умумий қиймати 4,7 миллиард долларлик 6 та йирик лойиҳа бўйича битимлар имзоланди. Шунингдек, яқин кунларда яна 6 та қуёш ва шамол электр станциясини қуриш учун очиқ танлов эълон қилинади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев бугун ёқилғи-энергетика соҳасидаги инвесторлар билан ўтказилаётган мулоқотда маълум қилди. Имзоланган битимлар доирасида 3 минг мегаватт янги электр энергияси ишлаб чиқариш ва 400 мегаватт энергия сақлаш қуввати яратилади. Президент энергетика соҳасидаги инвестиция сиёсати ўзгаришини ҳам эълон қилди. Шу пайтгача қуёш ва шамол электр станциялари асосан инвесторлар таклиф қилган ҳудудларда қурилган. Натижада айрим жойларда электр ишлаб чиқариш қувватлари ҳаддан ташқари тўпланиб, уни бошқа ҳудудларга етказиш харажатлари ошган. «Бизга алоҳида-алоҳида электр станциялари эмас, узвий боғланган энергетика тизими керак», — деди давлат раҳбари. Эндиликда электр станциялари қаерда қурилиши давлат томонидан олдиндан режалаштирилади. Лойиҳалар очиқ танловга қўйилиб, ер майдони, электр тармоғига уланиш шартлари, электрни сотиб олиш нархи ва тўлов тартиби аввалдан маълум қилинади. Яқин вақтда умумий қуввати 2 200 мегаватт бўлган 6 та қуёш ва шамол электр станцияси қурилиши бўйича очиқ танлов ўтказилади. Президент 2030 йилгача энергетика соҳасида эришилиши керак бўлган асосий кўрсаткичларни ҳам маълум қилди: — 22 минг мегаватт янги қувват ишга туширилади; — йиллик электр энергияси ишлаб чиқариш 129 миллиард киловатт-соатдан оширилади; — қайта тикланувчи энергия манбаларининг улуши 54 фоизга етказилади. Маълум қилинишича, сўнгги ўн йилда Ўзбекистон энергетикасига 35 миллиард доллар инвестиция киритилган. Соҳада ҳамкорлик қилаётган давлатлар сони 2–3 тадан 10 тадан ортиққа етган. Ҳозирда мамлакатда «яшил» энергетика қувватлари 11,1 гигаваттни ташкил этмоқда. Қайта тикланувчи энергиянинг умумий электр ишлаб чиқаришдаги улуши 31 фоизга етган. Янги босқичда асосий эътибор фақат электр ишлаб чиқаришни кўпайтиришга эмас, балки уни истеъмолчиларга барқарор етказиб бериш ва тармоқлардаги йўқотишларни камайтиришга қаратилади. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

  15. Суд қарори бор, ижро йўқ: марҳум судьянинг оиласи 1,37 миллиард сўм суғурта пулини ололмаяпти Олий суд марҳум судья Воҳиджон Норбековнинг оиласига 1 миллиард 370 миллион сўм суғурта товони тўлаш ҳақида ажрим чиқарганига қарийб 50 кун бўлди. Бироқ суд қарори ҳануз ижро этилмаган. Бу ҳақда «Эзгулик» инсон ҳуқуқлари жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов маълум қилди. Воҳиджон Норбеков Сурхондарё вилояти Сариосиё туман суди раиси лавозимида ишлаган. У 2023 йил январь ойида вафот этган. Қонунчиликка кўра, белгиланган ҳолатларда хизмат вазифасини бажариш билан боғлиқ равишда вафот этган судьянинг меросхўрларига 50 ойлик иш ҳақи миқдорида суғурта товони тўланиши назарда тутилган. Бироқ марҳумнинг рафиқаси Ҳулкар Нурманова ушбу маблағни олиш учун қарийб уч йил судлашишга мажбур бўлган. Дастлаб судлар унинг даъвосини рад этган. Оила турли идораларга 100 га яқин мурожаат йўллаган. Ниҳоят, 2026 йил 28 августда Олий суднинг тафтиш инстанцияси оила фойдасига ажрим чиқарган. Аммо Ташановнинг билдиришича, «Ўзагросуғурта» компанияси ҳануз маблағни тўламаган. «Ижро варақаси бор, суд ажрими бор, аммо ижро йўқ. Чунки суғуртачилар суд қарорини назар-писанд қилмайди», — деб ёзади ҳуқуқ ҳимоячиси. Унинг маълумотига кўра, Ўзбекистон судларининг суғурта ташкилотларида 35 миллиард сўмдан ортиқ суғурта полислари мавжуд. Аммо вафот этган судьяларнинг оилалари ушбу маблағлардан амалда фойдалана олмаяпти. Ҳуқуқ ҳимоячиси сўнгги уч йилда бу масала ҳақида ўнинчи марта ёзаётганини билдирган. Олий суднинг қарори нега ижро этилмаяпти ва марҳум судьянинг оиласи ўз ҳақини қачон олади? Бу савол очиқ қолмоқда. Ҳозирча «Ўзагросуғурта» ва МИБнинг ажрим ижроси кечикаётгани юзасидан муносабати эълон қилинганича йўқ. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

  16. 🔴 Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг 23 ёшли қариндоши давлат кўмагида иккита университет очгани маълум бўлди ✔️У биринчи университетини 18 ёшида очган Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаевнинг 23 ёшли қариндоши Нурасил Медеу давлат томонидан қўллаб-қувватланаётган иккита хусусий университетнинг асосий эгаларидан бири экани аниқланди. Улардан бири 250 миллион доллардан ортиқ бюджет маблағига қурилган мажмуада фаолият юритмоқда. Иккинчи университет эса ташкил этилганидан 11 кун ўтиб, давлат компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Бу ҳақда 16 октябрь куни Журналистик суриштирувлар маркази — OCCRP платформасида эълон қилинган Radio Azattyq суриштирувида маълум қилинди. Журналистлар компанияларнинг рўйхатдан ўтиш ҳужжатлари, давлат харидлари ва очиқ манбаларни ўрганиб, Нурасил Медеу президент Тоқаевнинг синглиси Карлиға Избастинанинг набираси эканини аниқлаган. Унинг онаси Дана Медеуова эса яқинда парламент депутати бўлган. Батафсил Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

  17. 🔴Ўзбекистон қидирувга берган Solfy раҳбари Москвада ушланди ✔️Инвесторлар 100 миллион доллардан ортиқ товон талаб қилаётганди Ўзбекистон Миллий банки билан молиявий низога борган Solfy финтех компанияси атрофидаги можаро халқаро тус олди. 12 октябрда компаниянинг Россиядаги раҳбари Андрей Басуев Москвада Ўзбекистон ташаббуси билан эълон қилинган қидирув асосида ушланди. Компаниянинг Ўзбекистондаги директори Ўктам Ҳасанов эса март ойидан буён ҳибсда. Можаро Миллий банк билан тузилган шартнома атрофида бошланган. Ўзбекистон судлари Solfy зиммасига банк фойдасига 21,32 миллиард сўм тўлаш мажбуриятини юклаган. Инвесторлар эса банкни компаниянинг 70 фоиз улушини товонсиз олишга уринганликда айбламоқда. Улар Ўзбекистонга қарши халқаро арбитражга мурожаат қилиб, 100 миллион доллардан ортиқ компенсация талаб қилмоқда. 14 октябрда Лондонда ўтказилган матбуот анжуманида халқаро юридик фирма Ўзбекистон ҳукуматини инвесторларга босим ўтказишда айблади. Миллий банк эса Solfy шартномавий мажбуриятларини бажармаганини билдирмоқда. Тижорат низоси қандай қилиб халқаро қидирув ва жиноий таъқибгача етиб борди? Нега инвесторлар Ўзбекистондан 100 миллион доллар талаб қилмоқда? 👉 Можаронинг келиб чиқиши, суд қарорлари ва халқаро арбитраж тафсилотларни — Uzdiplomat материалида ўқинг. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

  18. 🔴Ўзбекистон электр таъминотини яхшилаш учун яна 200 миллион доллар қарз олди Электр узилишлари, эскирган трансформаторлар ва тармоқлардаги йўқотишларни камайтириш учун Ўзбекистон Осиё тараққиёт банкидан 200 миллион доллар қарз олади. Маблағ ҳисобидан мамлакат бўйлаб 60 та электр подстанцияси янгиланади. 15 октябрь куни Таиланднинг Бангкок шаҳрида Осиё тараққиёт банки (ОТБ) президенти Масато Канда ва Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров 200 миллион долларлик қарз битимини имзолади, деб хабар бермоқда молия муассасаси матбуот хизмати. Мамлакат бўйлаб 60 та электр подстанцияси таъмирланиб, замонавий ускуналар билан жиҳозланади. Электр тармоқларини бошқариш учун рақамли тизимлар жорий этилади. Шунингдек, модернизация натижасида қуёш ва шамол электр станцияларининг камида 3,3 гигаватт қувватини умумий тармоққа улаш имконияти яратилиши кутилмоқда. Жаҳон банки ҳам мазкур дастурга қўшимча 100 миллион доллар ажратиши мумкин. Бу масала октябрь ойи охиригача банк директорлар кенгашига киритилиши кутилмоқда. Агар таклиф маъқулланса, электр тармоқларини янгилаш учун жалб этиладиган умумий маблағ 300 миллион долларга етади. Ҳозирча банк хабарида қайси ҳудудлардаги 60 та подстанция модернизация қилиниши, ишлар қачон якунланиши, шунингдек, қарзнинг фоиз ставкаси ва қайтариш муддати ҳақида батафсил маълумот берилмаган. Маълумот учун, Осиё тараққиёт банки 2010 йилдан буён Ўзбекистон энергетика соҳасига 3,4 миллиард доллардан ортиқ молиялаштириш ва кафолатлар тақдим этган. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

  19. uzdiplomat иқтибоси: 🖍 «Журналистларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун амалга ошириладиган иш фақат баёнотлардан эмас, нариги томонда, яъни журналистни айблайдиган инсонларга журналистикани тушунтиришдан бошланиши тўғри бўлади, деган фикрдаман». 2020 йил, сентябрь Хушнудбек Худойбердиев, Президент Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғи ўринбосари Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat

  20. Президент Халқ қабулхонаси бошлиғи Фарруҳ Омонов тайинланганидан ярим йил ўтиб лавозимидан озод этилди ✔️ У Президент Халқ қабулхонасига 2026 йил апрель ойида раҳбар этиб тайинланганди Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбарининг тегишли фармойишига мувофиқ, Фарруҳ Фарходжонович Омонов Президент Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғи ўринбосари — Президент Халқ қабулхонаси бошлиғи лавозимидан озод қилинди. Фарруҳ Омонов ушбу лавозимга 2026 йил 1 апрелда Президент фармони билан тайинланган эди. Демак, у Президент Халқ қабулхонасига қарийб олти ярим ой раҳбарлик қилди. Омонов 1988 йилда туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамда Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. У меҳнат фаолияти давомида Молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Ёшлар иттифоқи ва Ёшлар ишлари агентлигида раҳбарлик лавозимларида ишлаган. 2021 йилда Президент Администрациясида иш бошлаган. 2025 йил 30 июлда Коммуникациялар департаменти бошлиғи ўринбосари этиб тайинланган. Унгача Президент Администрациясининг Ахборот таъминоти ва ОАВ билан алоқалар шуъбаси мудири лавозимида фаолият юритган. Ҳозирча Фарруҳ Омоновнинг қайси лавозимга ўтаётгани ҳамда Президент Халқ қабулхонасига ким раҳбар этиб тайинланиши маълум қилинмади. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

  21. Older posts