Чилонзорнинг собиқ ҳокими вазир ўринбосари бўлди Тошкент шаҳри Чилонзор туманининг собиқ ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Саидқаҳҳор Холхўжаев 1981 йилда Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида туғилган. 2006 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган. У меҳнат фаолиятини «Асака» банкининг Шайхонтоҳур тумани филиалида бошлаган. Кейинчалик давлат бошқаруви ва молия тизимида қатор масъул лавозимларда ишлаган. Жумладан, 2015–2017 йилларда Вазирлар Маҳкамасида фаолият юритган, 2017–2019 йилларда «Ўзагросуғурта» компаниясига раҳбарлик қилган. 2019 йилда Марказий банк раиси ўринбосари этиб тайинланган. Кейинчалик Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. 2022 йил августидан 2026 йил октябригача Чилонзор тумани ҳокими бўлган. 15 октябрь куни у бошқа ишга ўтиши муносабати билан ҳокимлик лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Янгиҳаёт туманининг собиқ ҳокими Ҳаёт Иноғомов тайинланди. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X