🔴Ўзбекистон қидирувга берган Solfy раҳбари Москвада ушланди ✔️Инвесторлар 100 миллион доллардан ортиқ товон талаб қилаётганди Ўзбекистон Миллий банки билан молиявий низога борган Solfy финтех компанияси атрофидаги можаро халқаро тус олди. 12 октябрда компаниянинг Россиядаги раҳбари Андрей Басуев Москвада Ўзбекистон ташаббуси билан эълон қилинган қидирув асосида ушланди. Компаниянинг Ўзбекистондаги директори Ўктам Ҳасанов эса март ойидан буён ҳибсда. Можаро Миллий банк билан тузилган шартнома атрофида бошланган. Ўзбекистон судлари Solfy зиммасига банк фойдасига 21,32 миллиард сўм тўлаш мажбуриятини юклаган. Инвесторлар эса банкни компаниянинг 70 фоиз улушини товонсиз олишга уринганликда айбламоқда. Улар Ўзбекистонга қарши халқаро арбитражга мурожаат қилиб, 100 миллион доллардан ортиқ компенсация талаб қилмоқда. 14 октябрда Лондонда ўтказилган матбуот анжуманида халқаро юридик фирма Ўзбекистон ҳукуматини инвесторларга босим ўтказишда айблади. Миллий банк эса Solfy шартномавий мажбуриятларини бажармаганини билдирмоқда. Тижорат низоси қандай қилиб халқаро қидирув ва жиноий таъқибгача етиб борди? Нега инвесторлар Ўзбекистондан 100 миллион доллар талаб қилмоқда? 👉 Можаронинг келиб чиқиши, суд қарорлари ва халқаро арбитраж тафсилотларни — Uzdiplomat материалида ўқинг. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X