Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.7/day last 2 hours ago
Reactions per 1K views 9.2 👍 ❤ 🤣

🔴Ўзбекистонда 4,7 миллиард долларлик энергетика лойиҳалари бўйича битимлар имзоланди. Яна 6 та электр станцияси қурилиши танловга чиқарилади Ўзбекистонда энергетика соҳасида умумий қиймати 4,7 миллиард долларлик 6 та йирик лойиҳа бўйича битимлар имзоланди. Шунингдек, яқин кунларда яна 6 та қуёш ва шамол электр станциясини қуриш учун очиқ танлов эълон қилинади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев бугун ёқилғи-энергетика соҳасидаги инвесторлар билан ўтказилаётган мулоқотда маълум қилди. Имзоланган битимлар доирасида 3 минг мегаватт янги электр энергияси ишлаб чиқариш ва 400 мегаватт энергия сақлаш қуввати яратилади. Президент энергетика соҳасидаги инвестиция сиёсати ўзгаришини ҳам эълон қилди. Шу пайтгача қуёш ва шамол электр станциялари асосан инвесторлар таклиф қилган ҳудудларда қурилган. Натижада айрим жойларда электр ишлаб чиқариш қувватлари ҳаддан ташқари тўпланиб, уни бошқа ҳудудларга етказиш харажатлари ошган. «Бизга алоҳида-алоҳида электр станциялари эмас, узвий боғланган энергетика тизими керак», — деди давлат раҳбари. Эндиликда электр станциялари қаерда қурилиши давлат томонидан олдиндан режалаштирилади. Лойиҳалар очиқ танловга қўйилиб, ер майдони, электр тармоғига уланиш шартлари, электрни сотиб олиш нархи ва тўлов тартиби аввалдан маълум қилинади. Яқин вақтда умумий қуввати 2 200 мегаватт бўлган 6 та қуёш ва шамол электр станцияси қурилиши бўйича очиқ танлов ўтказилади. Президент 2030 йилгача энергетика соҳасида эришилиши керак бўлган асосий кўрсаткичларни ҳам маълум қилди: — 22 минг мегаватт янги қувват ишга туширилади; — йиллик электр энергияси ишлаб чиқариш 129 миллиард киловатт-соатдан оширилади; — қайта тикланувчи энергия манбаларининг улуши 54 фоизга етказилади. Маълум қилинишича, сўнгги ўн йилда Ўзбекистон энергетикасига 35 миллиард доллар инвестиция киритилган. Соҳада ҳамкорлик қилаётган давлатлар сони 2–3 тадан 10 тадан ортиққа етган. Ҳозирда мамлакатда «яшил» энергетика қувватлари 11,1 гигаваттни ташкил этмоқда. Қайта тикланувчи энергиянинг умумий электр ишлаб чиқаришдаги улуши 31 фоизга етган. Янги босқичда асосий эътибор фақат электр ишлаб чиқаришни кўпайтиришга эмас, балки уни истеъмолчиларга барқарор етказиб бериш ва тармоқлардаги йўқотишларни камайтиришга қаратилади. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

02K4K6K8K16 Oct 09:5214 Nov 04:167.1K16 Oct 09:52: 0 views14 Nov 04:16: 7,110 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
16 Oct 2026, 09:520
14 Nov 2026, 04:167.1K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.