🔴Трампнинг махсус вакили Шавкат Мирзиёев билан учрашди АҚШ Президенти Дональд Трампнинг яқин сафдошларидан бири, асли тошкентлик Сержио Гор Ўзбекистонга келди. У Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашиб, икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик ва юқори даражадаги бўлажак ташрифларни муҳокама қилди. Президент матбуот хизматига кўра, учрашувда Ўзбекистон–АҚШ стратегик шериклигини кенгайтириш, савдо ва инвестиция алоқаларини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилган. Хусусан, АҚШ Давлат котиби Марко Рубионинг Ўзбекистонга бўлажак ташрифи, «С5+1» форматидаги вазирлар учрашуви ҳамда Ўзбекистон–Америка ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг иккинчи йиғилишига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди. Томонлар янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, инвестицияларни кўпайтириш ва икки давлат раҳбарлари иштирокида ўтказиладиган халқаро тадбирлар юзасидан ҳам фикр алмашди. Эътиборлиси, Дональд Трампнинг махсус вакили Сержио Гор 1986 йил 30 ноябрда Тошкент шаҳрида туғилган. Унинг туғилгандаги исм-фамилияси Сергей Гороховский бўлган. Журналистлар суриштурувларида Гор болалигида оиласи билан Мальтага, кейинчалик АҚШга кўчиб кетгани айтилади. У Жорж Вашингтон университетида таҳсил олган ва АҚШ Республикачилар партияси фаолиятида иштирок этган. 2025 йилда Гор Оқ уйнинг президент кадрларини танлаш бошқармасига раҳбарлик қилган. Ўша йилнинг август ойида Трамп уни Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакил ҳамда АҚШнинг Ҳиндистондаги элчиси лавозимларига номзод сифатида кўрсатган. 2026 йил январидан у Ҳиндистонда элчи сифатида фаолият юритмоқда. Сержио Гор Ўзбекистон–АҚШ ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг Америка томонидан ҳамраиси ҳам ҳисобланади. Унинг бу вазифага тайинлангани 2025 йил ноябрида маълум қилинган. Кенгаш икки мамлакат ўртасида инвестициялар, экспорт, рақамли технологиялар ва бошқа иқтисодий йўналишлардаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
Uzdiplomat | Расмий канал
Subscribers
34.8K
+0 24h
Reach per post (ERR)
22.5%7.8K avg views
Posting
8.7/day
last 2 hours ago
Reactions per 1K views
9.2
👍 ❤ 🤣
Views over time
| When | Views |
|---|---|
| 16 Oct 2026, 18:14 | 0 |
| 14 Nov 2026, 04:16 | 7.8K |
Who shared this post
Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)
Nobody yet.