Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.7/day last 2 hours ago
Reactions per 1K views 9.2 👍 ❤ 🤣

«Энди хато қилишга ҳаққимиз йўқ» — Мирзиёев энергетика соҳасидаги камчиликлар ҳақида гапирди Президент Шавкат Мирзиёев энергетика соҳасида эришилган ютуқлар билан бирга, ҳали ҳал этилмаган муаммолар ҳам кўплигини тан олди. У инвесторлар билан муносабатларни янги босқичга олиб чиқиш ва барча масалаларни очиқ муҳокама қилиш зарурлигини таъкидлаган. «Биронта муаммо бугун қолмаслиги керак. Ҳамма масалани ҳал қилишимиз керак. Ютуғимиз бор, лекин камчилигимиз ҳам жуда кўп. Шунинг учун энди хато қилишга ҳаққимиз йўқ», — деди президент бугун бўлаётган инвесторлар билан учрашувда. Давлат раҳбари энергетикадаги муҳим муаммолардан бири — электр ишлаб чиқариш қувватлари ва уни истеъмолчиларга етказиб бериш тармоқлари ўртасидаги номутаносибликка эътибор қаратган. Хусусан, Фарғона, Андижон ва Наманганда электрга бўлган талабнинг бир қисми бошқа ҳудудлар ҳисобидан қопланмоқда. Янги саноат корхоналари ишга тушиши билан тармоқларга юклама янада ортади. Шу боис 2030 йилгача 5 минг километр электр тармоғи ва 16 та йирик подстанция қуриш, энергия сақлаш қувватларини 4,5 гигаваттга етказиш режалаштирилган. Президент сунъий интеллект ва дата-марказлар электр энергиясига талабни ошираётганини ҳам қайд этди. Эндиликда бундай марказлар учун алоҳида ҳудудлар белгиланиб, уларнинг асосий ва захира электр таъминоти, энергия сақлаш ва совитиш тизимлари олдиндан режалаштирилади. Яна бир муҳим янгилик — Ўзбекистон электр энергиясини Европа бозорига чиқаришни режалаштирмоқда. Озарбайжон ва Қозоғистон билан Каспий денгизи орқали «яшил» энергияни Европага етказиб бериш лойиҳаси амалий босқичга ўтмоқда. Афғонистон ва Жанубий Осиё ҳам истиқболли экспорт йўналишлари сифатида кўрилмоқда. Мирзиёев инвесторлар билан муносабатларда очиқлик ва шаффофлик асосий тамойил бўлиши кераклигини таъкидлади. «Биз бир-биримиз билан дўст бўлишимиз учун ҳамма нарса очиқ бўлиши керак, аён бўлиши керак, шаффоф бўлиши керак», — деди давлат раҳбари. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

02.5K5K7.5K16 Oct 10:1214 Nov 04:167.5K16 Oct 10:12: 0 views14 Nov 04:16: 7,470 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
16 Oct 2026, 10:120
14 Nov 2026, 04:167.5K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.