Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · active

Subscribers 34.8K tracking since 14 Nov
Reach per post (ERR) 22.7%7.9K avg views
Posting 9.0/day last 58 minutes ago
Reactions per 1K views 9.4 👍 ❤ 🔥

🔴Ўзбекистон электр таъминотини яхшилаш учун яна 200 миллион доллар қарз олди Электр узилишлари, эскирган трансформаторлар ва тармоқлардаги йўқотишларни камайтириш учун Ўзбекистон Осиё тараққиёт банкидан 200 миллион доллар қарз олади. Маблағ ҳисобидан мамлакат бўйлаб 60 та электр подстанцияси янгиланади. 15 октябрь куни Таиланднинг Бангкок шаҳрида Осиё тараққиёт банки (ОТБ) президенти Масато Канда ва Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров 200 миллион долларлик қарз битимини имзолади, деб хабар бермоқда молия муассасаси матбуот хизмати. Мамлакат бўйлаб 60 та электр подстанцияси таъмирланиб, замонавий ускуналар билан жиҳозланади. Электр тармоқларини бошқариш учун рақамли тизимлар жорий этилади. Шунингдек, модернизация натижасида қуёш ва шамол электр станцияларининг камида 3,3 гигаватт қувватини умумий тармоққа улаш имконияти яратилиши кутилмоқда. Жаҳон банки ҳам мазкур дастурга қўшимча 100 миллион доллар ажратиши мумкин. Бу масала октябрь ойи охиригача банк директорлар кенгашига киритилиши кутилмоқда. Агар таклиф маъқулланса, электр тармоқларини янгилаш учун жалб этиладиган умумий маблағ 300 миллион долларга етади. Ҳозирча банк хабарида қайси ҳудудлардаги 60 та подстанция модернизация қилиниши, ишлар қачон якунланиши, шунингдек, қарзнинг фоиз ставкаси ва қайтариш муддати ҳақида батафсил маълумот берилмаган. Маълумот учун, Осиё тараққиёт банки 2010 йилдан буён Ўзбекистон энергетика соҳасига 3,4 миллиард доллардан ортиқ молиялаштириш ва кафолатлар тақдим этган. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

05K10K16 Oct 05:0814 Nov 04:1611.2K16 Oct 05:08: 0 views14 Nov 04:16: 11,200 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
16 Oct 2026, 05:080
14 Nov 2026, 04:1611.2K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.