Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.7/day last 2 hours ago
Reactions per 1K views 9.2 👍 ❤ 🤣

🔴Ўзбекистонга 10,3 миллион турист келди ✔️Унинг 73 фоизи қўшнилар ҳиссасига тўғри келмоқда 2026 йилнинг тўққиз ойида Ўзбекистонга 10,3 миллион нафар хорижлик туристик мақсадларда ташриф буюрган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,4 фоизга кўп. Бироқ келувчиларнинг 73 фоизи атиги учта қўшни давлат ҳиссасига тўғри келмоқда. Хўш, уларнинг қанчаси ҳақиқатан саёҳат қилиш учун келган? Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонга 10 миллион 306 минг 786 нафар хорижий фуқаро ташриф буюрган. Бу ўтган йилга нисбатан 1,7 миллион нафарга кўп. Энг кўп ташрифлар Қирғизистон (2,84 миллион), Қозоғистон (2,4 миллион) ва Тожикистон (2,27 миллион) ҳиссасига тўғри келган. Ушбу уч давлатдан жами 7,5 миллиондан ортиқ киши келган. Кейинги ўринларда Россия (983 минг), Афғонистон (380 минг), Хитой (374 минг), Туркманистон (257 минг) ва Туркия (149 минг) турибди. Эълон қилинган умумий рақамларда 10,3 миллион кишининг қанчаси айнан дам олиш ва саёҳат мақсадида келгани очиқ кўрсатилмаган. Туризм қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг тўққиз ойида туризм хизматлари экспорти 5,3 миллиард долларга етган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 51,2 фоизга кўп. Оддий ҳисоб-китобга кўра, ушбу сумма ҳар бир хорижий ташрифга ўртача 514 доллардан тўғри келади. Бироқ бу ҳар бир меҳмон айнан шунча маблағ сарфлаганини англатмайди. Секин аста узоқ хориж давлатларидан келувчилар сони ортаяпти. Хусусан, Хитойдан ташрифлар 2,1 бараварга, Малайзиядан 1,9 бараварга, Индонезиядан 1,7 бараварга, Япониядан 1,5 бараварга, АҚШдан эса 1,4 бараварга кўпайган. Шунга қарамай, Хитойдан келган 374 минг нафар меҳмон умумий ташрифларнинг атиги 3,6 фоизини ташкил этмоқда. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

02K4K6K8K17 Oct 05:1214 Nov 04:167.2K17 Oct 05:12: 0 views14 Nov 04:16: 7,150 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
17 Oct 2026, 05:120
14 Nov 2026, 04:167.2K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.